8. Россия империясининг ўлкадаги мустамлакачилик
сиѐсати. Мустамлака бошқарув усули. Туркистонни
Россиянинг саноат ўлкасига айлантирилиши.
Ҳунармандчилик. Темир йўллар. Аграр сиѐсат.
Россия
империяси
босиб
олинган
ҳудудларда
ўз
ҳукмронлигини
ўрнатиш
ва
бошқариш
ҳамда
мустамлакачиларнинг
манфаатларини
ҳимоя
қиладиган
мустаҳкам бошқарув тартибларини жорий этиш учун барча чора-
тадбирларни кўрдилар. Чунки бошқарув тизими Россия империя
ҳукумати учун муҳим аҳамият касб этиб, босиб олинган
жойларда мустамлакачилик сиѐсатини олиб боришда асосий
таянч ҳисобланган.
Туркистон маъмурияти империянинг бошқа ўлкалари
бошқарувидан ўзининг кескин ҳарбийлашгани билан алоҳида
ажралиб турган. Россия ҳукуматининг Туркистон ўлкаси учун
1865-1916 йиллар оралиғида ишлаб чиққан ҳамда амалга тадбиқ
этилган ўнта қонун лойиҳалари (1865, 1867, 1871, 1873, 1882,
1884, 1886, 1908, 1912, 1916 йиллар) да ва уларнинг
моддаларидаги адлия, молия, ҳарбий, ички ишлар ва бошқа
98
вазирликлар киритган ўзгаришларда ана шу ҳолат ўз аксини
топган.
Тошкент шаҳри босиб олинганидан сўнг 1864-1865
йилларда босиб олинган ҳудудларда Оренбург генерал-
губернаторлиги таркибида (1865 й.) ҳарбийлашган маъмурий
бошқарув тартибларига асосланган Туркистон вилояти ташкил
этилиб, унга генерал-майор М.Г.Черняев губернатор этиб
тайинланади. Туркистон вилоятини бошқариш учун 1865 йил 6
августда ―Туркистон вилоятини бошқариш тўғрисидаги Муваққат
Низом‖ қабул қилиниб, унга мувофиқ ҳарбий ва фуқаролик
ҳокимияти ҳарбий губернатор қўлида бўлимларга бўлиниб,
уларни бўлим бошлиқлари бошқарган. Бўлим бошлиғи бир
вақтнинг ўзида бўлим ҳарбий коменданти ҳам ҳисобланган.
Бўлим бошлиқларига маҳаллий аҳоли устидан назорат қилувчи ва
рус амалдорларидан тайинланадиган бошқарувчилар бўйсунган.
Шунингдек, бу ―Низом‖ га кўра, Туркистон вилояти губернатори,
―бий, оқсақол, раис ва қози лавозимидаги туб жой аҳоли
вакилларини эгаллаб турган лавозимига тасдиқлаш, бўшатиш,
алмаштириш ваколатига эга бўлган‖.
Маҳаллий
аҳоли
устидан
назорат
қилувчи
бошқарувчиларнинг вазифалари жойларда тинчликни сақлаш,
карвонлар хавфсизлигини таъминлаш, ўрмон, сув иншоотларини
қўриқлаш, ўтроқ ва кўчманчи аҳоли ўртасидаги жанжалларни ҳал
қилиш, аҳолига солиқ ва мажбуриятларни белгилаш, уларни ўз
вақтида ва ўз миқдорида тўлашни назорат қилиш, назорат
натижаларини бўлим бошлиғига етказишдан иборат бўлган.
Маҳаллий аҳолининг ўтроқ ҳаѐт кечирувчи қисмида суд ишлари
бўйича қозилар чиқарган ҳукмлар ҳарбий губернатор томонидан
тасдиқланиши лозим бўлиб, қозиларнинг чиқарган ҳукмларини
ҳарбий губернатор ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлган. Кўчманчи
аҳолининг бий судлари маҳаллий аҳоли бошқарувчиларининг
рухсати билан ўтказилган. Бий судларида ишлар одат қоидалари
асосида кўрилган.
1865 йилдаѐқ Россия императори Александр II нинг
фармони билан Оренбург ва Ғарбий Сибир генерал-
губернаторликлари ҳамда Туркистон вилояти турмуш тарзи ва
умумий аҳволини ўрганиш учун ―Дашт комиссияси‖ тузилиб,
Ўрта Осиѐга жўнатилади. Ушбу комиссиянинг вазифаси босиб
олинган ҳудудлардаги шароитни ўрганиш ҳамда уларни қандай
99
бошқариш ҳақида низом тузиш учун маълумотлар тўплашдан
иборат эди. Комиссия ўз иш жараѐнида босиб олинган ерлардан
қуйидаги қоидаларга асосланган ҳолда фойдаланишни белгилаб
берган эди:
1. Ҳарбий ва фуқаро ҳокимиятини бир қўлда тўплаган ҳолда
ўлкани бошқариш.
2. Сиѐсий ҳокимиятга эга бўлмаган барча ички ишларни
бошқаришни ерли аҳолининг хулқ-атвори ва урф-одатларини
ҳисобга олиб, маҳаллий аҳоли қўлига топшириш.
3. Маҳаллий бошқармада, унинг қонун ва урф-одатларида
мавжуд бўлган давлат манфаатларига зиѐн етказувчи барча
нарсаларни бутунлай тугатиш.
4. Имконияти борича судни маъмуриятдан батамом ажратиб
қўйиш.
Кўриниб турибдики, ―Дашт комиссияси‖ нинг асосий
вазифаси мустамлакачиликка асосланган ўлка бошқарув
тизимини такомиллаштиришга қаратилган эди. Бу ―Комиссия‖
томонидан ишлаб чиқилган ―Еттисув ва Сирдарѐ вилоятларини
бошқариш ҳақидаги қоидалар лойиҳаси‖ бўйича Министрлар
Кенгаши
қабул қилган қарорда қуйидагилар қайд этилган эди:
1. Лойиҳада кўрсатилган ҳудудларда Еттисув ва Сирдарѐ
вилоятлари
таркибида
Туркистон
генерал-губернаторлиги
ташкил этилсин.
2. Генерал-губернаторга ўлкани бошқариш учун лойиҳада
назарда тутилган штатлардан келиб чиққан ҳолда, бошқариш
учун амалдорлар олишга имконият берилсин.
3. Генерал-губернаторга лойиҳада кўрсатилган ерларда,
ўлкадаги маҳаллий шароит, тузем (маҳаллий) халқларнинг
эҳтиѐжларини ҳисобга олган ҳолда сўнгги марта қонуний
тартибда кўриб чиқиш ва қабул қилиш учун унинг қисмлари
бўйича ва яхлит ҳолда ўзининг хулосасини бериш топширилсин.
Унгача лойиҳада кўрсатилган ҳолатларни асос сифатида қабул
қилиб, ўлка тузилиши учун фавқулодда муҳим ва фойдали деб
ҳисобланган ҳамма чораларни кўриш топширилсин.
Туркистон вилоятининг Оренбург генерал-губернаторлиги
таркибида бўлиши вақт ўтиши билан турли муаммоларни
келтириб чиқарган эди. Шунинг учун ҳам Туркистон
вилоятининг узоқда жойлашганлиги, вилоят маъмурияти
вакиллари сонининг камчилиги генерал-губернаторлик билан
100
боғланишга, унинг кўрсатмаларини ўз вақтида бажарилишига
салбий таъсир кўрсатаѐтганлиги империя ҳукмрон доиралари
ўртасида
Туркистон
вилоятини
Оренбург
генерал-
гебернаторлигидан алоҳида ажратиш масаласини кун тартибига
қўйган эди. 1867 йилда Петербургда Туркистон бошқаруви
бўйича тайѐрланган ―Низом‖ лойиҳаси махсус комиссия
томонидан муҳокама қилиниб, унда Оренбург генерал-
губернаторлигидан
алоҳида
бўлган
Туркистон
генерал-
губернаторлигини ташкил қилиш тўғрисидаги қарор қабул
қилинади. 1867 йил 11 апрелда Александр II томонидан комиссия
таклифи маъқулланиб, 11 июлда Жанубий Қозоғистон ва Ўрта
Осиѐнинг босиб олинган ҳудудларида Туркистон генерал-
губернаторлиги ташкил этилганлиги тўғрисида фармон эълон
қилинади. 14 июлда биринчи генерал-губернатор қилиб К.П.фон
Кауфман тайинланади.
Янги ташкил этилган ушбу маъмурий бирлик даставвал 2 та
– Сирдарѐ ва Еттисув вилоятларини ўз ичига олган эди. Империя
ҳукуматининг 1867 йилги манифестига кўра, Кауфманга ―ўлкани
бошқариш учун керакли ва зарур деб ҳисобланган барча
тадбирларни маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда мустақил
равишда амалга ошириш ҳуқуқи берилиб, сиѐсий, чегаравий ва
савдо ишларини ҳал қилиш, қўшни мамлакатларга уларнинг
Россия билан ўзаро алоқаларига тегишли музокаралар олиб
бориш ва битимлар имзолаш, ўзаро келишувга эришиш ва
қарорлар қабул қилиш учун ишончли вакилларни жўнатишда
чекланмаган ваколатлар берилди‖.
1867 йилги ―Низом‖ лойиҳасида Туркистон ўлкасининг
Россия ҳарбий вазирлиги таркибида бўлиши, ўлка ҳарбий
ҳокимият орқали бошқарилиши, генерал-губернатор ўлкада
жойлашган қўшинга қўмондонлик қилиши, бошқарувнинг қуйи
бўғинига ерлик аҳоли вакиллари сайлов орқали сайланиши, ўлка
бошқарувини Россия империясидаги мавжуд бошқарув тизимига
яқинлаштириб, кейинчалик ўлкани империянинг ажралмас бир
қисмига айлантириш, ўлканинг маъмурий – ҳудудий бўлинишида
эса империянинг сиѐсий, иқтисодий ва стратегик мақсадларидан
келиб чиқиб иш тутилиши кўрсатиб ўтилган.
Россия империяси Ўрта Осиѐнинг босиб олинган
ҳудудларида ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш ва уни
мустаҳкамлашни биринчи даражали вазифа ҳисоблангани учун
101
ҳам бошқарув соҳасида дастлаб катта ўзгаришларни амалга
оширмаган. Юқори органлар назоратида бўлган қуйи бошқарув
органлари, солиқ тизими сақлаб қолинган. Қуйи бошқарувнинг
дастлаб сақланиб қолинишига асосий сабаб маҳаллий аҳолининг
ички ҳаѐтига дастлабки даврда кескин аралашиш ва аҳолининг
турмуш тарзига катта ўзгаришлар киритиш салбий оқибатларни
келтириб чиқариши мумкин эди. Ундан ташқари, янги босиб
олинган ерларда ҳали қаршилик ва норозилик ҳаракатлари давом
этаѐтганлиги, бошқарув тизимида фаолият олиб бораѐтган ўз
одамлари бўлмаганлиги, маҳаллий шароитни тўлиқ билмаслик
кабилар ҳам анъанавий бошқарув тизимини маълум муддат
сақлаб қолишга мажбур қилган.
1868 йилда империя Министрлар Кенгаши томонидан
Туркистон генерал-губернаторига икки йил ичида янги ―Низом‖
лойиҳасини тайѐрлаб тақдим қилиниши тўғрисида кўрсатма
берилади. 1871 йилда фон Кауфман раҳбарлигида Туркистон
ўлкасини бошқариш тўғрисида ―Низом‖ лойиҳаси тайѐрланиб
тақдим этилсада, муҳокамада тасдиқланмай қайтарилади. Ушбу
лойиҳа 1873 йилда қайта ишланиб, иккинчи маротаба
Министрлар кенгашига жўнатилади. Аммо, бу сафар ҳам
―Низом‖ лойиҳасида камчиликлар мавжуд бўлиб, ―қониқарсиз, ер
масаласи тартиблари эса сиѐсий жиҳатдан хавфли‖ бўлганлиги
туфайли 1874 йилда тасдиқланмай, қайтарилади. Аммо, шунга
қарамасдан ушбу ―Низом‖ лойиҳасидаги тартиблар 1876 йилда
янги ташкил этилган Фарғона вилоятига жорий этилади.
1882 йил 8 майда императорнинг Туркистон генерал-
губернаторлигини тафтиш қилиш тўғрисидаги фармони эълон
қилинади. Тафтиш ишларига раис қилиб ―Дашт комиссияси‖нинг
собиқ раиси, махфий маслаҳатчи Ф.К.Гирс тайинланди. 1883
йилда Гирс тафтиш ишларини тугаллаб, императорга генерал-
губернаторлик ва унга қарашли ташкилотларнинг аҳволи
тўғрисидаги ҳисоботни, ―Ўлкани бошқариш тўғрисидаги низом
лойиҳаси‖ни қўшиб тақдим этди.
1884 йил 21 январда император Александр III нинг
кўрсатмаси билан Давлат Кенгаши аъзоси, генерал-адъютант,
граф Н.Игнатьев раислигида ―Туркистон ўлкасини бошқариш
тўғрисидаги низомнинг қайта ишланган сўнгги лойиҳасини
ишлаб чиқиш‖ бўйича комиссия ташкил қилинади. Империянинг
олий сиѐсий доиралари томонидан тузилган ушбу комиссиянинг
102
асосий вазифаси – ―Ўлкани Россияга қатъий қарам қилиб қўйиш
мақсадлари ва уни бошқаришда харажатларни камайтириш,
даромадларни эса оширишга, шунинг билан бирга, фуқароларни
бошқариш талабларига ва жойларнинг шарт-шароитларига тўғри
келадиган низом‖ тузилишини амалга оширишдан иборат эди.
Россия императори томонидан ―Туркистон ўлкасини
бошқариш тўғрисидаги Низом‖ 1886 йил 12 июнда тасдиқланган
бўлсада, маъмурий тизим бўйича эътирозлар давом этди. Аммо,
император Туркистон ўлкасида собиқ генерал-губернаторлик
бошқарувининг асосий тамойилларини сақлаб қолган ҳолда унга
баъзи ўзгаришлар киритди. Умуман олганда, Туркистон ўлкасида
Россия империяси ҳукмронлик қилган йилларда қонун
лойиҳалари доимо тўлдирилиб, ўзгартирилиб турилди. Чунки
подшо Россиясининг қонун лойиҳалари Туркистонни Россия
империясининг марказлашган бошқарув тизимига киритиб, уни
рус буржуазияси ва дворян-помешчиклар мулкига айлантиришга
қаратилган эди.
Туркистон генерал-губернаторлигини бошқариш бўйича
дастурий ҳужжатлар ишлаб чиқишда ―ҳарбий вазият‖ омили ҳал
қилувчи бўлган. Бундай ҳужжатлар империянинг Ўрта Осиѐ
хонликларининг янгидан-янги ҳудудларини босиб олиши
муносабати билан вужудга келган ва айнан шунинг учун ҳам
доимо ―муваққат‖ ѐки ―вақтинчалик‖ характерга эга бўлган.
Мисол учун, ―Сирдарѐ ва Еттисув вилоятларини бошқариш
тўғрисидаги Низом‖ (1867 й.) ―тажриба тариқасида‖ уч йил
муддатга жорий қилинган бўлиб, 20 йил давомида амал қилган.
―Зарафшон округини бошқаришнинг вақтинчалик қоидалари‖
(1868 й.), ―Амударѐ бўлимини бошқаришнинг вақтинчалик
қоидалари‖ (1874 й.) ва ―Фарғона вилоятини бошқариш бўйича
вақтинчалик Низом‖ (1876 й.) тўғрисида ҳам шундай дейиш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |