Аграр сиѐсат.
Маълумки, XIX асрнинг ўрталарида Россия
тўқимачилик саноати учун келтираѐтган Америка пахтаси эвазига
империя ҳукумати йилига 30-40 млн. рубл бож тўлаб келган.
Айнан шунинг учун ҳам Туркистонни пахта хом ашѐси
етиштирадиган мустамлакага айлантириш, Туркистон ҳисобига
пахта мустақилигига эришиш Россия аграр сиѐсатининг бош
мақсади қилиб белгиланган эди. Туркистон босиб олинган
дастлабки даврдаѐқ хонликлар даврида давлат мулки ҳисобланган
катта – катта ер майдонлари Россия мулки деб эълон қилинди.
Аста-секинлик билан вақф ерлари ҳам давлат тасарруфига
олинди. Хусусий мулк ҳисобланган ерлар ҳам давлат мулкига
айлантирилиб, уларни илгариги эгаларига меросий равишда
фойдаланишга берилди ҳамда солиқ солинди. Империя ҳукумати
олиб борган аграр сиѐсат туфайли, тез орада ўлканинг барча
ҳосилдор ерлари Россия империясининг улкан даромад манбаига
айланди.
Россия империясининг Туркистонда юритган аграр
сиѐсатида Россиядаги ―ортиқча аҳолини кўчириш‖ сиѐсатига
алоҳида эътибор қаратилди. Империядаги олий лавозимлардан
бирида фаолият кўрсатган М.Бродовский бу борада шундай
хулосага келган: ―Истило этилган бу ерлардаги бўш ерларга
ҳукумат хўжайин эканлигини ҳисобга олсак, Ўрта Осиѐдаги
мулкларимиз ички губернялардаги ортиқча аҳолини кўчириб
келтиришга имкон берувчи мустамлака аҳамиятини касб этади‖.
Империянинг Давлат мулклари ва зироатчилик вазири
134
А.В.Кривошеин империя маъмурлари аграр сиѐсатининг
мустамлакачилик моҳиятини жуда ихчам тарзда қуйидаги учта
сўзда ифодалайди: пахта – суғориш – русларни кўчириб
келтириш.
Маълумотларга кўра, 1886 йилги ―Низом‖да ўлкага кўчиб
келувчиларга 10 танобдан кам бўлмаган ер ажратиш белгиланган
бўлиб, ―бўш давлат ерларига‖ биринчи навбатда хизматдан
бўшаган заҳирадаги зобитлар, қуйи унвондаги ҳарбий
хизматчилар жойлаштирилиши алоҳида кўрсатилган. Замонавий
адабиѐтларда берилишича, Россия империяси Туркистонда олиб
борган аграр муносабатларда қуйидаги сиѐсатни юритди:
1. Ўлкадаги барча ерлар давлат хазинасига тегишли деб
эълон қилинди. Ўтроқ маҳаллий аҳолига ер меросий якка жамоа
эгалиги тариқасида, қўчманчи аҳолига эса муддати чекланмаган
тарзда жамоа бўлиб фойдаланиш учун топширилди.
2. Ўтроқ ҳудудларда ер ундан амалда фойдаланаѐтганларга
бириктирилди. Бу тартибга биноан суд органларига ер-сувга оид
муназорали масалаларни ҳал этишда қозилар томонидан берилган
ерга эгалик қилиш ҳақидаги ҳужжатларига – васиқаларига
таянмай, аксинча, ердан амалда ким фойдаланаѐтганига қараб иш
тутиш лозимлиги ҳақида кўрсатма берилди.
3. Кўп ҳолларда вақф ерлари аввалги тарзида қолдирилди.
Аммо, айрим ҳолларда вақф ерларини давлат ўз ихтиѐрига олиши
ҳам мумкинлиги белгиланди.
4. Илгари имтиѐзга эга бўлган шахсий мулк ерларига
бошқалар қатори солиқ солинди. Улар энди хусусий мулк эмас,
балки давлат ерлари деб аталди ва деҳқонларга меросий равишда
эгалик қилиш ва фойдланишга топширилгани маълум қилинди.
5. Шаҳар ташқарисида рус аҳолисига ер ажратиш
тақиқланди.
6. Европаликлар, хусусан, руслар томонидан маҳаллий
аҳолига қарашли ерларни сотиб олиш ман этилди. Бу таъқиқ 90-
йиллар охирига қадар ўз кучини сақлади.
Юқоридагилардан хулоса чиқарган ҳолда қайд этиш
керакки империя ҳукумати ер масаласига ҳам алоҳида эътибор
бериб, маҳаллий аҳолининг ерга бўлган ҳукуқлари қайта кўриб
чиққан ҳамда у Россия ҳукумати манфаатларига мослаштирилган.
Ўрта Осиѐда яшаѐтган кўчманчи халқлар ихтиѐридаги ерлар
135
давлат мулки деб эълон қилинди ва яна ўз эгаларига чекланмаган
муддатга ижарага берилди.
1873 йилда К.П.Кауфман бошчилигида ишлаб чиқилган ―Ер
ҳақидаги Низом‖да фақат қонуний ҳужжатлари бўлган
кишиларгина ўзларига тегишли ерларни хусусий мулк қилиб
олишлари кўзда тутилган эди. Аммо, маҳаллий аҳолининг катта
қисмида бундай ҳужжатлар йўқ бўлиб, уларни бериш ѐки
борларини тасдиқлаш империя маъмурларининг хоҳишларига
боғлиқ эди. Бу ҳолат эса, мустамлакачи маъмуриятга ҳужжатлари
бўлмаган деҳқонларнинг ерларини осонгина тортиб олиш учун
қулай имконият берар эди. Мисол учун, 70-йилларда очиқ
бозорлар қуриш баҳонасида тошкентлик деҳқонлардан 300
десятина, Тошкентда Константиновский заводи ширкатини
жойлаштириш учун 23 минг десятина ер тортиб олинган.
Мустамлакачи маъмурларининг бундай сиѐсати аҳолининг
жиддий норозилигига сабаб бўлганлиги боис, маъмурлар 2 минг
десятина ерни ширкат ихтиѐрига қолдириб, қолганини эгаларига
қайтарганлар.
Бошқа вилоятларда ҳам шундай вазиятни кузатиш мумкин.
Биргина Қўқон шаҳрини кенгайтириш баҳонасида маҳаллий
аҳолидан юз минг кв.саржин ер тортиб олинган. 1877 йилда Янги
Марғилон (Фарғона) шаҳрини қуриш учун деҳқонлардан бир
неча минг десятина ер тортиб олинган ва маҳаллий аҳолининг бу
шаҳарга кўчаб келиши таъқиқлаб қўйилган. Бошқа шаҳарларда
ҳам ерлар мустамлакачи маъмурлари томонидан талон-тарож
қилиниб, деҳқонлардан тортиб олинган ерларда юзлаб
корхоналар, дала ҳовлилари, черковлар ва саноат корхоналари
қурилган. Бу ҳолатни ўша вақтдаги тафтиш комиссиясининг
аъзоси Добромислов ―фақат ишѐқмасларгина ишсиз қолдилар,
ишбилармонлар катта – катта ерларни эгаллаб олдилар‖, деган
фикрлари билан русларнинг маҳаллий аҳолига тегишли ерларини
тортиб олишларини оқлашга ҳаракат қилган.
Россия империянинг 1867-1916 йиллар давомида ер-сувга
эгалик масалаларига доир ҳужжатларни ўрганиш асосида хулоса
чиқарган тадқиқотчиларнинг фикрича, рус амалдорлари ўртасида
Туркистондаги ерларга эгаллик қилиш масаласида икки хил
нуқтаи назар ҳукмронлик қилган. Биринчиси, Туркистон
ўлкасини ўзлаштиришда дворян-помешчикларнинг фикри бўлиб,
улар Туркистон деҳқонларини 1861 йилга қадар Россияда
136
бўлгани каби ҳуқуқсиз деҳқонлар аҳволига тушишини
истаганлар. Иккинчиси, Россия буржуазиясининг фикри бўлиб,
улар Туркистон деҳқонларини эркин ер эгалари деб эълон
қилишни, уларнинг ўз ерларидан шахсий мулк сифатида
фойдаланишларини истаганлар ҳамда шу йўл билан ўлка қишлоқ
хўжалигида капиталистик муносабатларга кенг йўл очишни
кўзлаганлар.
Фикримизча, бу масалага учинчи ҳолатни ҳам қўшиш
мумкин. У ҳам бўлса, империя ҳукмрон доираларининг рус
―мужик‖ларини ѐки Россиянинг марказий районларидаги
―ортиқча‖ аҳолини кўчириш сийѐсатининг моҳиятида кузатилади.
Мустамлака амалдорлари кўчиб келган русийзабон аҳоли учун
махсус комиссиялар тузиб, қулай шарт- шароит яратиб бердилар.
Кўчиб келган аҳолига энг ҳосилдор ерлар, ўтлоқ ва яйловлар,
сувдан фойдаланишга имтиѐзлар берилган. Уларга берилган
ерлар кўп ҳолларда маҳаллий аҳолидан тортиб олинган ѐки
сотишга мажбур қилинган.
Тадқиқотларга кўра, 1889 йил 13 июлдаги Қонун кўчиб
келган русларга имтиѐзлар ва моддий ѐрдам беришни белгилаб
берди.1892 йилдан бошлаб эса, Россиядан ўзбошимча кўчиб
келган минглаб ―келгиндилар‖га маъмурият назорати билан
келганлар қатори уларга берилган ҳуқуқлардан фойдаланишлари
мумкинлиги жорий қилинди. Натижада русийзабон аҳолининг
кўчиб келиши оммавий тус олиб, ХХ аср бошида рус
келгиндиларининг сони 175 минглдан ошиб кетди. Туркистон
аҳолисининг
атиги
5
фоизини
ташкил
этувчи
рус
мустамлакачилари қўлига эса, экин экиладиган ҳосилдор
ерларнинг 60 фоизи бериб қўйилган эди.
Маҳаллий аҳоли ерларининг тортиб олиниши, ерларнинг
мулкдорлар қўлида тўпланиши шаҳар ва қишлоқлар аҳолисининг
ижтимоий қатлам ва табақаларга ажралиб кетишига олиб келди.
Улар йирик ер эгалари, шаклланиб келаѐтган қишлоқ
буржуазияси, ўрта ҳол ва камбағал деҳқонлар, чорикорлар ва
мардикорларга бўлина бошладилар.
137
Do'stlaringiz bilan baham: |