Туркистонни Россиянинг саноат ўлкасига
айлантирилиши.
Россия
империянинг
Туркистонда
олиб
борган
мустамлакачилик сиѐсати асосан ўлкани империянинг тобора
ривожланиб бораѐтган саноати хом ашѐ базасига ва тайѐр
маҳсулотларни сотиш бозорига айлантиришга қаратилган бўлиб,
мақсад эса, Туркистонни саноат ўлкасига айлантириш эди. Бу
ҳолатни империядаги буржуа иқтисодчилари ҳам тан олганлар.
Хусусан, ўша даврда П.П.Румянцев шундай ѐзган эди: ―Осиѐ
Россияси мустамлака сифатида ўзининг метрополияси – Европа
Россиясига фақат хом-ашѐ етказиб беради, айни вақтда, унинг
қайта ишлаш саноати учун бозор бўлиб хизмат қилади‖. Айнан
шунинг
учун
ҳам
чор
маъмурлари
ўлка
саноатини
ривожлантиришга алоҳида эътибор билан қарадилар.
Россия империяси Туркистон ўлкасида мустамлака
бошқарув усулларини жорий этгач, ўлкада бир қатор иқтисодий
ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Бу ҳолат биринчи
навбатда ўлка халқ хўжалигининг деҳқончилик, чорвачилик ва
ҳунармандчиликка
ихтисослашган
тармоқларида
жиддий
ўзгаришлар содир бўлишига олиб келди. Хусусан, рус саноати
маҳсулотларининг кўплаб кириб келиши ўлкадаги ярим натурал
хўжалик юритишга асосланган ишлаб чиқариш тармоқларига
зарба берди. Аммо, империя маъмурлари олиб бораѐтган
мустамлакачилик сиѐсати Туркистонда тўлақонли капиталистик
115
саноат ишлаб чиқариш вужудга келтиришга имконият бермасди.
Шунга қарамасдан ўлкада дастлабки завод ва фабрикалар
фаолият юрита бошлади.
Н.Мусаев тадқиқотларига кўра, Туркистон ўлкасида саноат
корхоналари вужудга келиши ва тадрижий ривожланиш тарихини
икки даврга бўлиш мумкин. Биринчи давр – ХIX асрнинг 60-90
йилларини ўз ичига олиб, бу даврда дастлабки капиталистик
корхоналар вужудга келди. Иккинчи давр – ХХ асрнинг
бошларини ўз ичига олиб, бу даврда саноат ишлаб чиқариши
бирмунча ривожланди. Биринчи даврда саноат корхоналари
озчиликни ташкил қилиб, улар майда ва кам қувватли бўлса,
иккинчи даврда корхоналар кўпайиб ва йириклашиб борган
бўлиб, уларнинг йирик ва қувватлироқ бўлганлари рус
буржуазиясига тегишли бўлган.
Туркистонда
ҳарбийлар,
амалдорлар,
инженерлар,
савдогарлар 1865 йилда Тошкент босиб олинганидан кейин бу
ерда саноат корхоналарини очиш ҳаракатларини бошлаб
юбордилар.
Хусусан,
савдогарлар
И.Первушин
ва
А.Хренниковлар 1867 йили 16 мартда Оренбург генерал-
губернаторидан Тошкентда ароқ ва вино заводи очишга рухсат
сўрашган бўлса, барнауллик амалдор В.Спиридов, савдогар
В.Кузнецов ва орѐллик деҳқон З.Богданниковлар ўша йили ѐз
ойида Хўжанд шаҳрида вино ва ароқ заводи очишга рухсат сўраб
мурожаат қилганлар. 1870 йилда савдогар Д.Филатов
Самарқандда катта токзор майдонларни сотиб олиб бу ерда ароқ
заводи қуришга киришди.
Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилган 1867
йилда
инженер-технологлар
Н.Ульянов,
Д.Касьянов,
И.Яблонский,
Н.Писаревский, О.Плавицкийлардан иборат
ширкат томонидан Тошкентда Европа типидаги биринчи су
тегирмони ишга туширилди. 1868 йилда штабс капитан Какурин
иккинчи сув тегирмонини ишга туширган бўлса, ўша йили
саноатчи М.Хлудов Салор ароғи бўйича Европа типидаги терини
қайта ишлайдиган биринчи кўнчилик заводини ишга туширди.
Туркистон ўлкасида кундалик эҳтиѐж моллари бўлган
гугурт, совун, шам каби маҳсулотларга талаб катта бўлганлиги
боис, уларни ишлаб чиқаришга эътибор қаратила бошланди. 1870
йилда савдогар Е.Чупин Салор айриғи бўйидаги бир бинода
совун ва шам заводи қурди. Савдогар И.Первушин ароқ заводи
116
билан чекланиб қолмасдан 1871 йилда Тошкентда пиллакашлик
фабрикасини ҳам қурди. Шунингдек, бу савдогар Қоратов
тоғларида қўрғошин конлари ва Оҳангаронда тошкўмир
конларини ишга туширди.
Туркистон
шаҳарларида
руслар
яшайдиган
―янги
қисм‖ларнинг
пайдо
бўлиши
билан
ғишт
заводлари
маҳсулотларига бўлган талаб ошиб борди. Натижада ғишт
заводларига эга бўлган маҳаллий бойлар европача усулда пишиқ
ғишт тайѐрлаб, янги шаҳарларнинг ғиштга бўлган эхтиѐжини
қондира бошладилар. Меҳнати оғир, даромади кам, технологияси
содда бўлган ғишт заводлари асосан маҳаллий бойларга тегишли
эди.
Империя мустамлакачилари Туркистон ўлкасини босиб
олаѐтган даврда бу ерда хавфли вазиятлар бўлиб туришига
қарамасдан завод ва фабрикалар қуриш ҳаракати тўхтамади.
Хусусан, 1867-1872 йилларда Туркистонда еттита ипак
калавалаш фабрикаси ишга туширилган. Шулардан бири 1867
йилда Хўжандда ишга туширилган Хлудов фабрикаси бўлиб,
унда дастлаб 23 та ипак ўрайдиган дастгоҳ (станок) ўрнатилган
бўлса, 1869 йилда уларнинг сони 53 та эди. Бу дастгоҳларда
усталар назорати остида 200 та маҳаллий ўсмирлар меҳнат
қилишиб, кунига 33 тийиндан иш ҳақи олишган.
1868 йилда Тошкентда ишга туширилган И.Первушиннинг
ипак калавалаш фабрикаси нисбатан мукаммал бўлиб 4 йилга
яқин ишлаган. У фабрикасида ишлатиш учун маҳаллий ѐшлардан
ташқари Оренбургдан ҳам 40 та ўсмирни Тошкентга олиб келган.
Н.Мусаев
маълумотларига
кўра,
1873
йилда
француз
ишбилармони Гурде Тошкентда тўқимачилик фабрикасини ишга
туширди. Бу фабрикада 144 та ишчи, жумладан, битта назоратчи
(рус), битта дурадгор, битта чилангар-механик, ўнга яқин қора
ишчи ва учта қоровул бўлган. Европалик саноатчилар қурган
йирик корхоналарда меҳнатнинг ташкил этилиши кўплаб ѐлланма
ишчиларнинг ишчи кучидан фойдаланишга асосланган бўлиб,
уларда катталар ва ўсмирлар меҳнатидан мунтазам равишда
фойдаланишга ҳаракат қилинган.
Дастлабки ташкил этилган корхоналарнинг кўпчилиги қўл
меҳнатига асосланган. Мануфактура шаклида ташкил этилган
корхоналарда ишчилар ўз мустақилликларини йўқотиб, капиталга
қарам бўлиб бордилар. Ишчилар ўзлари ишлаб чиқарган
117
маҳсулотлар сотилишидан тушган фойданинг бир қисмини иш
ҳақи сифатида олишган. Кўпчилик фабрикалар ўзини сифатли
хом ашѐ билан таъминлай олмаганлиги ҳамда йирик фабрикалар
рақобатига бардош бера олмаганлиги туфайли тезда ѐпилган.
Мисол учун, 1871 йилда Раевский корхонаси 3 ой, Андреев-
Фаденчев фабрикаси 5 ой ишлаб ѐпилган бўлса, 1874 йил
охирида Гурде фабрикасида ҳам иш тўхтатилди.
Бундай корхоналарнинг узоқ муддат ишлай олмай қисқа
муддатларда ѐпилишининг асосий сабаблари, биринчидан ўша
даврда ипак маҳсулотларининг керагидан ортиқча ишлаб
чиқарилганлиги бўлса, иккинчидан, фабрика эгаларининг бир
неча
соҳага
қўл
уриб,
улардан
кўпроқ
даромад
келтирадиганларига асосий эътиборни кучайтирганликларида
эди. Саноатнинг шойи тўқишдан бошқа соҳаларида маҳаллий
ҳунармандичилик маҳсулотлари билан саноат усулида ишлаб
чиқарилган маҳсулотлар ўртасида рақобат кучайди. Мисол учун,
1872 йилда Тошкентда рус саноатчилари томонидан қурилиб, бир
кеча-кундузда 100 пуддан 150 пудгача ѐғ ишлаб чиқарадиган
корхоналар олдида, бир кеча-кундузда аранг 5 қадоқ ѐғ ишлаб
чиқарадиган жувозларнинг инқирози муқаррар эди. Шунингдек,
ҳунармандичиликнинг инқирози ип йигириш, тўқимачилик ва
металл буюмлар ишлаб чиқариш соҳаларида жиддий сезила
бошланди.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам вазиятдан чиқиш зурурияти
маҳаллий ҳунармандларни бозор эҳтиѐжларини ўрганиш ва зарур
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мослашишга мажбур қилди.
Бунинг натижасида Туркистон ўлкасининг йирик шаҳарларида
маҳаллий кийимлар тикиш, гилам, шолча тўқиш, эгар-жабдуқлар
ясашга эътибор кучайди. Россия империяси Туркистонни босиб
олганидан сўнг ўтган 10 йил мобайнида, вазиятга мослашган
маҳаллий бойлар ҳам турли корхоналар қура бошладилар. Аммо,
улар ҳали завод ва фабрикалар даражасига кўтарилмаган эди.
Чимкенг уездида 6та ғишт, 4та кўн ва 5та ѐғ заводлари ҳамда 13та
кулолчилик корхоналари бўлган. Тошкент шаҳрида 17та совун,
35та ғишт, 6та ароқ, 1та пиво, 90та кўнчилик заводлари, 730та
тўқимачилик, 14та бўѐқчилик, 3та калава ўраш фабрикалари,
маҳаллий ҳунармандларга тегишли 124та темирчилик, 33та
дурадгорлик, 33та этикдўзлик, 62та ширинлик тайѐрловчи
устахоналар мавжуд эди.
118
Туркистон ўлкасига капиталистик муносабатларнинг кириб
келиши – саноат ишлаб чиқаришининг янги турлари
яратилишини
тезлаштирди.
Маҳаллий
ва
европалик
саноатчиларга тегишли кўпгина корхоналарнинг йириклашуви ва
хусусий капиталдан самарали фойдаланиш имконияти пайдо
бўлди. Ўша даврда саноат корхоналари нисбатан кўпроқ
ривожланган Сирдарѐ вилояти завод-фабрикаларида ишлаб
чиқарилган маҳсулотлар, дастлаб фақат вилоят миқиѐсида
истеъмолда бўлган бўлса, пахта тозалаш, ѐғ-ѐрма тортиш, картон
ва ипак тайѐрлаш заводлари ишга туширилганидан кейин уларда
тайѐрланган маҳсулотлар чет бозорларга ҳам чиқарила бошланди.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида 1881
йилда Тошкент пахта тозалаш заводларида 6та пахта тозалаш
дастгоҳи ўрнатилди. Пахта заводлари қурилишига Самарқанд
вилоятида ҳам эътибор кучайди. Вилоят ҳудудидан темир йўл
ўтказилиши
вилоятда
саноат
корхоналари
қуриш
имкониятларини кенгайтирди. 1886 йилда Каттақўрғон уездининг
Митан қишлоғида княз Тинхачев томонидан биринчи пахта
заводи қурилди. 1889 йилда Каттақўрғон шаҳрида инженер
Л.Югович 4та пахта тозалаш дастгоҳи ва буғ билан ишлайдиган
пахта тозалаш заводини ишга туширди.
Ўлкада кўплаб пахта заводлари қурилиши натижасида
толаси олинган чигит кўпайиб кетди. Натижада чигитдан саноат
усулида ѐғ олишга киришилди. Бундай биринчи ѐғ заводи 1890
йилда К.Држевский томонидан Янги Бухоро (Когон)да қурилди.
Аммо, маҳаллий аҳолининг рус корхонасида саноат усулда
ишлаб чиқарилган ѐғни истеъмол қилмаслиги туфайли ѐғ
сотилмай, завод тўхтаб қолди. Самарқанд вилоятининг Челак
қишлоғидаги, Каттақўрғон шаҳридаги, шунингдек, Сирдарѐ ва
Фарғона вилоятларидаги, Марвдаги ѐғ заводлари ҳам зарар кўриб
ишлаган. Шундан сўнг ѐғ заводларининг маҳсулотлари
Россиянинг марказий районларига сотила бошланди.
Туркистон ўлкасида саноат ишлаб чиқаришини ташкил
этиш
халқ
хўжалигининг
бошқа
соҳаларига
нисбатан
мураккаброқ эди. Шунга қарамасдан, савдо-саноат буржуазияси
ўз манфаатларидан келиб чиқиб ўлкада саноат ишлаб чиқаришни
ривожлантириш учун маълум шароитлар яратди. Аммо, ўлкада
саноат ишлаб чиқаришнинг ривожланиши нисбатан суст бўлиб,
бунинг асосий сабаблари ўлканинг иқтисодий шароити ва
119
имкониятлари
яхши
ўрганилмаганлиги,
маҳаллий
ишбилармонлар йирик саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш
учун етарли маблағларга эга бўлмаганликлари, ер эгалиги
масаласи тўла ҳал қилинмаганлиги, ўлка бойликларини қайта
ишлаш учун малакали кадрлар, тажриба ва технологиянинг
етишмаслиги кабилар эди.
Энг асосийси эса, Россия империяси маъмурларининг
иқтисодий сиѐсати ўлкада йирик саноат корхоналари қуришга
қарши қаратилган эди. Чунки, ўлкада маҳаллий ишчиларнинг
кўпайиши империянинг мустамлакачилик сиѐсати учун жуда
хавфли эди. Россия империя Россия империяси атайлаб ўлкада
саноатнинг, биринчи навбатда оғир саноатнинг ривожланишига
йўл бермади. Ўрта Осиѐ рус капиталистларининг завод ва
фабрикаларининг хом ашѐ базаси сифатида куч билан ушлаб
турилди.
1909 йилда Туркистон генерал-губернатори лавозимида
бўлган А.Самсонов Россия империясининг Туркистонда саноат
ишлаб чиқариш борасидаги мустамлакачилик сиѐсатини шундай
изоҳлайди: ―Пахтани қайта ишлаш бўйича янги Туркистон
фабрика-заводчилик районини вужудга келтириш, биринчидан,
ҳар йили 11000000 пуд Туркистон пахтасини Россиянинг Европа
қисмига етказиб бераѐтган ва у ѐқдан Туркистонга мануфактура
маҳсулотларини ташиб келтираѐтган ҳар иккала темир йўлга
катта зарар келтиради. Иккинчидан, энг асосийси, Москва
фабрика заводчилик районида қайта ишланиши лозим бўлган
пахтани Туркистон ҳудудида қолдирилиши, уларга Ўрта Осиѐ ва
Форс
бозорларида
ўзларининг
анча
арзон
маҳаллий
маҳсулотларини сотишга имкон бериб, Москва мануфактура
фирмалари савдосини барбод қилиши мумкин‖.
Россия империясининг мустамлакачи ҳукумати саноат
ривожига тўсқинлик қилишга қанчалик уринмасин, ўлкадаги
ижтимоий-иқтисодий жараѐнларни бутунлай тўхтата олмади.
Аксинча, XIX аср охири - XX аср бошларига келиб Туркистон
ўлкаси ишлаб турган ва янги қурилаѐтган завод-фабрикалар,
ҳунармандчилик корхоналарининг сони жиҳатидан Россиянинг
айрим марказий районларидан илгарилаб кетди.
Туркистон ўлкасини босиб олиш учун олиб борилган
босқинчилик урушлари туфайли ўлкада пахта етиштириш кескин
камайиб кетган эди. Туркистон пахтасининг Россия тўқимачилик
120
саноати учун катта аҳамиятга эга эканлигини яхши тушунган фон
Кауфман 1868 йилда Америка пахта навларини етиштиришга
кўрсатма берди. Бу пахта навларини иқкимлаштириш самарали
натижалар бериб, ундан маҳаллий ғузага нисбатан сифатли ва
узун тола олина бошланди.
XIX асрнинг 80-йилларидан бошлаб Туркистонда пахта
экиладиган
ерлар
кенгайиб
борди.
Аммо,
ўлкада
етиштирилаѐтган
пахта
миқдорининг
кўпайтирилишига
қарамасдан, у Россия тўқимачилик саноатининг 1/5 қисми
эҳтиѐжларини ҳам қондира олмас эди.
Пахтага бўлган талабнинг тобора ортиб бориши маҳаллий
бойлардан ташқари йирик рус саноатчиларини ҳам ўзига жалб
қилди. XIX асрнинг охирларига келиб йирик рус саноатчилари
ўлкада пахтага ихтисослашган хўжаликлар туза бошладилар.
Аммо, капиталистик кўринишидаги бундай пахтакор хўжаликлар
ўз ераларидан самарали фойдалана олмаган бўлсалар-да, айрим
капиталистик фирмалар ўз хўжаликларида янги технология ва
тажрибаларни қўллашиб, пахта етиштиришни кўпайтиришга
ҳаракат қилдилар.
Россиянинг савдо-саноат буржуазияси ўлкада пахтачиликни
мунтазам ривожлантириб боришга ҳаракат қилди. Шунингдек,
Бухоро ва Хива хонликларида ҳам пахта етиштиришга эътибор
кучайди. Маълумотларга кўра, хонликларда етиштирилган пахта
толасининг сифати Фарғона ва Сирдарѐ вилоятлариникига
нисбатан анча яхши бўлган. ―Фарғона вилоятида пахта, шоли
етиштириш анча ривожланган бўлса-да, бироқ, сифати жиҳатидан
Бухоро, айниқса, Хива маҳсулотларига нисбатан кейинда
туради‖. Айни пайтда, Бухоро амирлиги учун Ўрта Осиѐ темир
йўлининг қурилиши, Хива хонлиги учун Амударѐ – Орол денгизи
сув йўлининг очилиши пахтани четга сотиш имкониятларини
янада кенгайтирган эди.
Пахтачилик
саноати
қишлоқ
хўжалигининг
бошқа
соҳаларига нисбатан кўп меҳнат ва харажат талаб қилса-да, ундан
келадиган фойда нисбатан юқори эди. Айнан шунинг учун ҳам
империя
маъмурлари
пахта
етиштиришга
эътиборни
кучайтирганликлари қуйидаги жадвалда ҳам кўринади:
121
Do'stlaringiz bilan baham: |