Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

интерференция
деб аталади. Ҳар хил генотипга эга бўлган организмларда кроссинговерни 
тадқиқ 
қилиш 
натижасида 
уларнинг 
генотипида 
кроссинговер 
кўрсаткичини оширадиган ёки камайтирадиган генлар мавжуд деган 
хулосага келинади. Шунинг учун танлаш йўли билан баъзи организмларда 
кроссинговер кўрсаткичини камайтириш ёки кўпайтириш мумкин 
эканлиги кўрсатилади. Бундан ташқари кроссинговер кўрсаткичига ташқи 
муҳит омиллари, масалан ҳароратнинг юқори ёки паст бўлишлиги ҳам 
таъсир этиши мумкин эканлиги ҳам аниқланган.
Цитогенетик тадқиқотларнинг ривожланиши натижасида кроссин-
говернинг механизмига оид маълумотлар олинди. Бу маълумотларга 
биноан жинсий хромосомалар ҳосил бўлишида намоён бўлувчи мейотик 
кроссинговер жараёнида бутун жуфт гомологик хромосома эмас, балки 
уларнинг таркибидаги хроматидалар биттадан чалкашади. Бу жараён 
қуйидагича кечади. 
Хромосомалар чалкашишининг механизми гомологик хромосомаларнинг I 
мейознинг профазасидаги ҳолатлари билан боғлиқ. I мейознинг профаза-
сида жуфт гомологик бўлган хромосомалар ўхшаш қисмлари билан 
конъюгацияланиб бивалент ҳосил қиладилар. Шу I мейознинг профаза 
даврига келиб жуфт гомологик хромосомаларнинг ҳар қайсиси иккита


209 
50-расм. 
Якка кроссинговердан сўнг гаметаларнинг ҳосил бўлиши.
 
1 - ота-она генларига ўхшаш гаметалар; 2 - рекомбинант генли гаметалар. 
51-расм. 
Хромосома хроматидалари ўртасидаги қўш алмашиниш. 
1-хроматидалар ўртасида реципрок қўш алмашиниш (икки ипда алмашиниш 
бўлган); 4–барча хроматидалар ўртасида комплементар алмашиниш (тўртта 
ипда алмашиниш бўлган); 2, 3-уч хроматида ўртасида диагонал алмашиниш 
(уч ипда алмашиниш бўлган). 


210 
хроматидага бўлинган бўлади. Шундай қилиб, бивалентдаги ҳар қайси 
хромосома иккита хроматидадан, бивалент (жуфт гомологик хромосома) 
нинг ўзи эса тўртта хроматидадан ташкил топган. Махсус методика билан 
тайёрланган препаратни микроскоп орқали бивалент тўртта бир-бири 
билан чирмашган хроматидадан иборат эканлигини кўриш мумкин. Одатда 
бивалентдаги жуфт гомологик хромосомаларнинг биттадан хроматидалари 
чалкашиб хиазма ҳосил қиладилар. Оқибатда, шу ерда кроссинговер 
ҳодисаси намоён бўлади ва хроматидалар ўзаро муайян қисмлари билан 
алмашинадилар (50-расм). 
Шу вақтга қадар бириккан ҳолдаги ирсийланиш ва кроссинговер 
ҳодисалари шартли равишда хромосомалар чалкашуви деб келинди, 
аслида эса хроматидаларнинг чалкашивидир. Жуфт гомологик хромосома-
ларнинг иккинчи хроматидалари нормал илгариги ҳолатида қоладилар. 
Шундай қилиб, мейотик кроссинговер жуфт гомологик хромосома-
нинг конъюгацияси оқибатида ҳосил бўлган бивалентнинг тўртта 
хроматидадан иборатлик даврида содир бўладиган 50-расмда кўрсатил-
ганидек мейоз бўлиниши натижасида бошланғич ҳужайрада ўтади. Мейоз-
нинг кейинги босқичларида ҳар қайси хромосоманинг хроматидалари бир-
биридан ажралиб янги тўртта хромосомаларга айланади. Уларнинг 
иккитаси ота-оналарники каби кроссоверланмаган хромосома, иккитаси 
кроссоверланган хромосомаларга эга бўлади. 
Юқорида баён этилган кроссинговернинг механизми хроматидалар 
фақат битта чалкашиш содир бўлган вариантига тегишлидир. Лекин 
мейоздаги жуфт гомологик хромосомалар хроматидалари фаолиятида 
нисбатан кам бўлса ҳам бошқача мураккаброқ ҳолатлар ҳам учрайди. 
Шундай ҳолатлардан тўрт хили 51-расмда намойиш этилган. Улар 
қуйидагилардан иборат: 
1.
Бивалентдаги 4 та хроматидадан 2 таси кроссоверланмаган, 2 таси қўш 
(икки марта) кроссоверланган (51-расм, 1). 
2.
Бивалентдаги 4 та хроматидадан биттаси кроссоверланмаган, 2 та 
хроматидаси бир мартадан кроссоверланган, битта хроматида қўш 
кроссоверланган (51-расм, 2, 3). 
3.
Бивалентдаги барча - 4 та хроматидалар бир мартадан кроссоверланган 
(51-расм, 4). 
Юқорида баён этилган кроссинговер механизмини тадқиқ қилишни 
генетик метод деб номлаш мумкин. Бу методнинг негизида 
хромосомаларда гетерозигота ҳолда жойлашган бириккан генларнинг 
мейозда бивалент ҳолатдаги хроматидаларнинг кроссоверланиш орқали 
рекомбинант зиготалар миқдорини - морганидларни аниқлашга 
асосланган. 


211 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish