411
ларни тушунишга ёрдам беради ва ҳозирги
замон микроэволюция
таълимотининг, яъни келгусида янги кенжа тур ва турларнинг пайдо
бўлишига олиб келадиган популяцияларда содир бўладиган генотипик
қайта ўзгаришлар ҳақидаги таълимотнинг таркибига киради. Шунинг
билан бирга унинг генетиканинг бир бутун органик дунё тараққиётидаги
қонуниятларини, яъни макроэволюцияни тадқиқ қилишда ҳам аҳамияти
каттадир.
Генетикада йиғилган катта фактик
далиллар ва улар асосида
қилинган умумлашган хулосалар билан эволюцион назарияни шаклланти-
рувчи-эволюциянинг реаллигини исботловчи, эволюциянинг ҳаракатлан-
тирувчи кучлари ва эволюциянинг қайси йўл билан борганлигини
ойдинлаштирувчи учта асосий бўлимларига катта ҳисса қўшилди.
Ўз навбатида эволюцион назариянинг принциплари энг муҳим
генетик таркиб ва жараёнларнинг келиб чиқиши ва қарор топишида,
уларнинг айнан қайси кучлар ҳисобига ҳақиқатда
кузатиладиган
хусусиятларга эга бўлишларини тушунишга имкон беради.
Микроб, ўсимлик ва ҳайвонларнинг барча систематик гуруҳлари
доирасида кузатиладиган ташқи кўриниш ва ҳаёт тарзи ҳар хил бўлган
организмлар тузилишларининг ва асосий физиологик, биокимёвий жараён-
ларининг бир режа асосида амалга ошишини юқорида келтирилган ҳар бир
гуруҳ вакилларининг ўзларининг тузилма даражаларининг режасини бош-
ланғич бир аждоддан олган деб қаралгандагина тушуниш мумкин бўлади.
Бу фикрни тасдиқловчи солиштирма морфологик, физиологик,
биокимёвий тадқиқотлардан ташқари бу борада каттагина материал
генетика томонидан тўпланилди. Н.И.Вавилов ва
унинг ходимлари
томонидан ўсимликларнинг систематик гуруҳларида ирсий ўзгарувчан-
ликни ўрганишда олган натижалари муҳим аҳамият касб этади.
Тадқиқотларнинг натижасида Н.И.Вавилов томонидан ирсий ўзгарувчан-
ликда гомологик қаторлар қонуни кашф этилди. Бу қонуннинг тўлиқ
тавсилоти ХII бобда келтирилган. Бу қонун ўсимликларнинг турли
оилаларида ҳам ўз тасдиғини топди. Ирсий ўзгарувчанликнинг параллел
қаторлари ҳайвонларда, жумладан кемирувчиларнинг ҳар хил турлари-
нинг жун қопламаларининг рангида ҳам аниқланди.
XIX асрнинг охири ва ХХ асрнинг
бошларида ривожланган
цитология фани барча организмларнинг ҳужайралардан тузилганлиги ва
барчасида тузилишнинг асосан бир хил эканлигини кўрсатди. Бу эса келиб
чиқишликнинг умумийлиги принципини бир ҳужайрали формаларни ҳам
ҳисобга олган ҳолда барча тирик мавжудотларнинг қариндошлигини
тасдиқлаш имконини берди. Кейинчалик бу хулоса биокимёвий тадқиқот-
лар билан мустаҳкамланди. Бу тадқиқотларда барча организмлар учун бир
қатор энг муҳим метаболик жараёнларнинг бир хил эканлиги исботланди.
Аммо 1930 йилларнинг охирига келиб вирусларнинг табиатини тадқиқ
этиш туфайли қўлга киритилган муваффақиятларга соя ташланди. Сабаби,
бу тадқиқотлар вируслар ҳужайралардан ўзларининг структуравий тузи-
412
лишлари ва ўзларини қайта ҳосил қилиш усуллари билан кескин
фарқланишини кўрсатганлиги бўлди. Шунинг учун кўп ҳужайрали
ва бир
ҳужайрали организмларга оид бўлган келиб чиқишнинг умумийлигини
вирусларга нисбатан қўллаш мумкин бўлмай қолди.
Молекуляр генетика бу қарама-қаршиликни тўлиқ бартараф этди. У
ҳужайравий тузилишга эга бўлган организмлар ҳамда вирусларга умумий
бўлган тирикликнинг энг муҳим томонларини аниқлаб берди. Органик
дунёдаги барча тирик мавжудотларда ирсий
ахборот нуклеин кислоталар
молекулаларининг структурасига ёзилган бўлар экан. Генетик код
ёрдамида бу ахборотнинг оқсиллар ёрдамида организм белгиларига
айлантирилиши универсал эканлиги исботланди.
Бу кашфиётларга асосланган молекуляр биологиянинг бошқа
тадқиқотлари уларни ривожлантириб вируслардан тортиб эукариотларгача
мураккаб молекуляр механизмлар структураси ва уларда кечадиган
жараёнлар характерининг ақл бовар қилмайдиган
даражада бир хил
эканлиги кўрсатиб берилди.
Бу фундаментал молекуляр-генетик режанинг физик, кимёвий,
биологик хусусиятларининг таҳлили нима учун бу режани ҳаётнинг
бирламчи формаларининг кейинги барча авлодларида деярли ўзгаришсиз
сақланиб қолинганлигининг сабабини тушунишга ёрдам беради. Бу
ҳолатни америка генетиги Г.Стент қуйидагича изоҳлайди: “Код
жадвалининг таркиби тасодифан келиб чиққан ҳолда ҳозирги вақтда
яшаётган барча тирик организмлар умумий аждодининг ҳужайрасида
кодонларнинг тўлиқ аҳамияти ифодаланган бўлиши керак, шу сабабли
кодоннинг кейинги ўзгаришларининг содир бўлиши мумкин эмас эди.
Чунки кодоннинг аҳамиятини алмаштирувчи ҳар қандай мутация
организмни ҳалокатга маҳкум этган бўлур эди. Бундай ўзгарган
кодонлар
ўзларининг оқсилларини бузилган ҳолда, яъни ноактив шаклда синтез
қилган бўлур эди”. Шундай қилиб генетика эволюциянинг реал
эканлигини исботлашда ҳал қилувчи ҳиссасини қўшди. Аммо эволюцион
назария билан генетиканинг ҳамкорлиги вужудга келгунга қадар бир қанча
тўсиқларни енгиб ўтишга тўғри келди.
Do'stlaringiz bilan baham: