Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XI.1.2. Генларни рекомбинант кДНК лар орқали



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
XI.1.2. Генларни рекомбинант кДНК лар орқали
трансформация қилиш 
Юқорида қайд этилганидек тескари транскриптаза ферменти 
ёрдамида ферментатив усулда кўпинча мураккаб, йирик структуравий 
генларни синтезлаш мумкин эканлиги кўрсатилди. Лекин кДНКдаги 
структуравий генлар функциясининг амалга ошишини таъмин этувчи 
регулятор генларни бу метод ёрдамида сунъий синтезлаш анча қийинчилик 
билан амалга оширилишлиги ҳам кўрсатилди. Баён этилган сабабларга 
биноан ген инженериясида кўпинча трансгеноз учун қулай бўлган объект 
бўлмиш донор организмдан ажратиб олинган табиий генлар ишлатилади.
Трансгенозни бу метод ёрдамида амалга ошириш учун молекуляр-
генетик тадқиқотлар, тажрибалар қуйидаги тўртта босқичда амалга 
оширилади: а) донор организмдан генни ажратиб олиш; б) вектор-
плазмиданинг ДНКсини ҳалқасимон ҳолатдан ёйилган шаклга келтириш;
в) рекомбинант (дурагай) кДНК яратиш; г) рекомбинант ДНКнинг керакли 
ген жойлашган қисмини реципиент организм геномига улаш ва унинг 
фаолият кўрсатиши учун зарур шароитни ҳужайра ичида яратиш. Бунинг 
учун қуйидаги молекуляр-генетик тадқиқотлар амалга оширилди. 
1. Донор организмнинг ДНКси рестриктаза ферменти ёрдамида кўп 
бўлакларга бўлинади. Бу фермент ДНК молекуласининг муайян жойини 
кесиб уни қисмларга бўлади. Рестриктазанинг хиллари кўп бўлиб, 


326 
уларнинг ҳар қайси бири ДНК молекулани “таний оладиган” нуклеотидлар 
тартиби жойлашган жойидангина уни кесади. Баъзи бир рестриктаза EcoRl 
деб белгиланган хиллари ДНКдан ГААТТ ёки ТТААГ нуклеотидлари 
таркибидаги аденин ва гуанин жойлашган жойининг орасидан кесади. 
Шунинг билан бирга бу фермент кесиб тайёрлаган ДНК қисмлари 
учларида бир-бирига комплементар бўлган АА ёки ТТ нуклеотидлари 
жойлашган бўлади. ДНК бўлагининг бундай учларини ёпишқоқ учлари деб 
номланади. Чунки ДНК бўлаклари ушбу учи билан векторнинг ва у орқали 
реципиент организм ДНКсига уланади (илова – 88-расм). 
2. Вектор - плазмиданинг ҳалқасимон ДНКси рестриктаза ферменти 
ёрдамида бир жойидан узилиб чизиқли узунчоқ ёйилган шаклга 
келтирилади. 
3. Рекомбинант (дурагай) ДНК молекулаларини яратиш учун 
донордан реципиентга кўчирилиши керак бўлган ген жойлашган ва 
жойлашмаган ДНКнинг бўлаклари плазмида ДНКсига уланиб дурагай 
(рекомбинант) ДНК ҳосил қилинади. Бунинг учун донорнинг майдаланган 
ДНКси жойлашган эритмага узунчоқ ҳолатга келтирилган плазмида ДНК-
си ҳамда ДНК бўлакларини бир-бирига улайдиган лигаза ферменти 
солинади. Бу ферментнинг ёрдамида донорнинг ДНК бўлаклари биттадан 
вектор-плазмида ДНКсига уланади. Кейинги босқичда плазмида ДНК 
сининг учлари уланиб, уларни яна ҳалқасимон ҳолатга келтирилади. Шуни 
ҳам таъкидлаш керакки дурагай ДНКларнинг ичида: а) ҳақиқий 
рекомбинантлари яъни донордан реципиентга кўчириш кўзда тутилган 
генга эга бўлганлари; б) бу генга эга бўлмаганлари мавжуд бўлади. 
4. Трансгенознинг якуний қисми ўзида донорнинг муайян генига эга 
бўлган векторнинг рекомбинант (дурагай) ДНКсини реципиент организмга 
киритиш ва унинг ДНКсига кўчирилаётган генни улаш ва унинг ўз 
функциясини нормал бажаришини таъмин этишдан иборат. Бунинг учун: 
а) дурагай ДНКга эга бўлган вектор - вируслар реципиент бактериялари 
танасига киритилади; б) реципиент бактериялар танлаб ажратиш муҳити 
шароитида ўстирилади. Селектив муҳит реципиент бактерияларнинг 
ўсиши учун махсус тайёрланган озиқа модда бўлиб унга ушбу бактерия 
штамми чидамсиз бўлган антибиотик ёки пестицид қўшилади. Эслатиб 
ўтамиз, донор бактерия ушбу антибиотик ёки пестицидларга чидамлилик 
генига эга; в) селектив муҳит шароитида геномига реципиентнинг 
чидамлилик гени донорнинг ДНКсига уланган бўлса у бактериялар нобуд 
бўлмайдилар, яшаб кўпайишлари мумкин. Демак, унинг геномига вектор - 
плазмиданинг ҳақиқий рекомбинант ДНКдаги реципиентнинг муайян 
антибиотик ёки пестицидга чидамлилик гени ўтган. Қолган бактериялар, 
жумладан донорнинг баён этилган гени йўқ ДНК қисмлари билан олинган 
дурагай ДНК ўтган бактерияларнинг ҳаммаси нобуд бўлиб кетади; г) 
нобуд бўлмай яшаб қолган бактерияларни кўпайтириш жараёнида 
рекомбинант ДНК молекуласи ва ундаги трансгеноз қилинган ген 
кўпайтирилади. Чунки уларда репликация намоён бўлади. Шундай йўл 


327 
билан бу молекулалар клонлаштирилади (кўпайтирилади). Юқорида баён 
этилган трансгеноз натижасида муайян антибиотикка ёки пестицидга 
чидамлилик 
гени 
донор 
бактериялардан 
реципиент 
бактерияга 
рекомбинант ДНК молекулалари орқали ўтказилди яъни 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish