бошқарилган
рекомбиногенез
деб юритилади. Бу метод хромосо-
маларнинг генетик харитасини тузишда ҳамда селекция материалларида
ирсий ўзгарувчанлик доирасини кенгайтириб танлаш орқали линия ва
навлар яратишда самарали ишлатилмоқда.
93-расм.
Тут ипак қуртида хромосома инженериясини қўллаш натижалари
(Б.Л. Астауров ва В.А.Струнников бўйича).
Хромосома инженериясида донор организмнинг фойдали ген
жойлашган хромосомасини бутунлигича реципиент организмга ўтказиш
методи ҳам мавжуд. Бу метод асосан маданий ўсимликлар генетикаси ва
селекциясида қўлланилади. Масалан: ғўза ўсимлигида бу соҳадаги тадқи-
қотлар америкалик олимлар Д.Стелли ва С.Саха, ўзбекистонлик олим
А.А.Абдукаримов билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Бунинг учун С.
Саханинг лабораториясида яратилган
G.barbadense L.
турига мансуб
331
навларнинг тола сифати генлари жойлашган хромосомалари негизида
яратилган моносомик ҳолатга келтирилган ноёб цитогенетик линиялар
ишлатилмоқда.
XI.2.2. Ҳужайра инженерияси
Кейинги вақтларда ҳужайра инженерияси соҳасидаги тадқиқотларга
ҳам кўпроқ эътибор берилмоқда. Бунинг учун умумий генетикада соматик
ва жинсий ҳужайраларда қўлланиладиган қуйидаги тажриба методларидан
фойдаланилади: а) соматик ҳужайраларни дурагайлаш; б) айрим тана
ҳужайраларидан структуравий ва функционал бутун организм олиш; в)
соматик ҳужайра ядросини ядроси олиб ташланган жинсий ҳужайрага
кўчириб ўтказиш.
Соматик ҳужайраларни ўзаро дурагайлаш йўли билан ҳар хил
турларга мансуб организмлар хромосомалари ядролари орқали битта
ҳужайрада жамланади (94-расм). Соматик дурагайлашнинг самарали
бўлиши учун ҳайвонлар ҳужайраларига “сендай”деб номланган инактив
ҳолатдаги вируслар таъсир қилинади. Соматик дурагайлашдан олдин
ўсимлик ҳужайраларининг пўстлари пектиназа ёрдамида эритиб юборилиб
“яланғоч” – протопласт ҳолатига келтирилади. Соматик дурагай
ҳужайралари линиялари популяцияси сунъий тайёрланган махсус селектив
озиқа шароитида ўрганилади. Уларнинг ўзида дурагайланган ҳужайралар
ядроларининг жамлаганлари сақланиб қолади. Қолганлари эса нобуд бўлиб
кетади. Агар соматик дурагайлашда қариндошлик жиҳатидан яқинроқ
организмлар қатнашган бўлса дурагай ҳужайраларда иккала бошланғич
(ота-она) ҳужайраларининг цитоплазмаси ва ядроси қўшилган бўлади.
Бундай соматик дурагай ҳужайраларнинг келгуси митоз орқали
бўлинишида кузатиладиган метафаза пластинкасида ҳар иккала ота-она
организм ҳужайраларининг хромосомалари жамлашиб аралашган ҳолда
жойлашган бўлади.
Битта соматик ҳужайрадан вояга етган бутун организм олиш
методининг моҳиятини ўсимликлар устида қилинган тажриба мисолида
кўрамиз. Ўсимлик битта баргининг айрим ҳужайралари протеиназа
иштирокида ажратиб олиниб, уларга целлилаза таъсир этилади. Бунинг
натижасида ҳужайра пўстига эга бўлмаган протопласт ҳужайралари
ажратиб олинади. Улар янги тайёрланган озиқага ўтказилади. Пўсти қайта
тикланган айрим ҳужайра кўпайтирилиб каллус ҳосил қилинади ва у
синтетик б- бензиладенин гормонини қўшиб тайёрланган сунъий озиқа
шароитида кўпайтирилади. Бу шароитда каллусда ўсимлик органлари
пайдо бўла бошлайди. Сўнгра уни синтетик нефтилуксус кислота гормони
қўшилган озиқа шароитига кўчирилади. Бу шароитда ўсимлик илдиз
чиқариб ўсиб ривожлана бошлагач, уни тажриба майдонига кўчирилади.
Соматик ҳужайра ядросини ядроси олиб ташланган жинсий
ҳужайрага ўтказиб ҳосил бўлган синтетик “зигота”дан структуравий ва
332
Do'stlaringiz bilan baham: |