Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet285/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

кондицион уруғлик
дейилади. Яна бир мисол, ғўза 
уруғлари унувчанлик кўрсаткичлари (камида): 1-синф унувчанлиги – 95%, 
2-синф – 90%, 3-синф – 85%; нав тозалиги бўйича (камида): элита уруғлари 
– 100%, Р
1
– 99%, Р
2
– 98%, Р
3
– 96%. Ушбу асосий кўрсаткичлардан 
ташқари Давлат стандартларида яна бир қатор белгилар бўйича талаб 
меъёрлари белгиланган. Масалан, ғўза уруғлигига унувчанлик ва навдор-
лиги белгиларидан ташқари намлиги 8 – 10%, чигитдаги тола қолдиғи 0,4 – 
0,8%, шикастланган чигит миқдори 5 – 7% дан ошмаслиги лозим. 
Навдор уруғлик сифати пасайишининг сабаблари. 
Амалиёт 
тажрибаси кўрсатадики, узоқ вақт ишлаб чиқаришда етиштирилган ва 
уруғчилик меъёрлари бузилганда навларнинг сифати пасайиб, ҳосилдор-
лиги камаяди. Бу ҳол уруғликнинг механик ифлосланиши билан ташқи 
муҳит таъсирида ажралиш ва мутацион ўзгаришлар натижасида содир 
бўладиган биологик ўзгаришлар билан белгиланади. Нав заифлашишининг 
сабаблари қуйидагилардан иборат:
а) Механик ифлосланиш. Бу энг хавфли ва асосий сабаблардан бири 
бўлиб, бунда бошқа нав (навли) ва бошқа экин (турли) уруғлари экиш, 
терим, транспортировка ва сақлаш пайтида аралашиб кетади;
б) Биологик ифлосланиш. Бу ҳол навларни муфассал муҳофаза 
қилиш меъёрлари сақланмаганда экилган нав бошқа нав ва шакллар билан 
чангланиш натижасида вужудга келади. Бу нарса четдан чангланувчи 
экинлар учун жуда хавфли, лекин ўз-ўзини чанглантирувчи экинлар ҳам 
маълум миқдорда четдан чангланиб биологик ифлосланиши мумкин. 
Четдан чангланиш натижасида кейинги йил экинларида хўжалик ва 


523 
биологик белгилар бўйича фарқ қилувчи кўп миқдордаги дурагай 
ўсимликлар пайдо бўлади;
в) Ажралиш ва мутацияларнинг пайдо бўлиши. Дурагайлашдан 
келиб чиққан навлар кўпайтирилганда ажралиш ёки ҳар қандай нав 
популяцияларида мутация натижасида янги шакллар пайдо бўлиши 
мумкин. Бунинг ҳаммаси нав популяциясида ўхшаш бўлмаган ва бегона 
шаклдаги ўсимликлар миқдори кўпайишига олиб келади;
г) Уруғликка экилган далаларда касаллик ва зараркунандаларга 
чалинган ўсимликлар миқдорининг аста секин кўпайиб бориши. 
Уруғнинг ҳосилдорлигига уни ўстириш шароитлари, яъни агрофон 
кучли таъсир қилади. Юқори агрофон тушунчаси сифатли, навдор 
уруғликнинг юқори ҳосилини таъминловчи ўсимликларнинг ўсиш ва 
ривожланиши учун агротехник тадбирлар мажмуаси ёрдамида оптимал 
шароитларнинг яратилишидан иборат. Уруғчилик экин майдонлари учун 
алоҳида агротехника ишлаб чиқилиши лозим, негаки ҳар доим ҳам, 
маълум бир экин маҳсулоти учун экилган далалардаги агротехника 
уруғликка экилган дала учун тўғри келавермайди. Агрофон қанчалик 
юқори бўлса шунчалик сифат ҳам яхши бўлади. Шунинг учун уруғликка 
экилган далалардаги ўсимликларни юқори экиш ва физикавий сифатларни 
таъминлаб берувчи юқори агрофонда етиштириш лозим. 
Уруғлик сифатини пасайтирувчи сабабларни ишлаб чиқариш 
шароитида тўлиғича йўқ қилиш деярли мумкин эмас. Унинг секин ёки тез 
суръатларда кечиши деҳқончилик маданиятига ва уруғчилик ишларининг 
сифатига боғлиқдир. 
Қишлоқ хўжалигида ҳар бир экин гуруҳлари бўйича хусусий уруғ-
чилик тизими ишлаб чиқилган бўлиб, такомиллаштириш ишлари олиб 
борилади. Масалан, донли, дон – дуккакли, полиз, йигирилувчи, яъни тола 
берувчи ва бошқа экинлар бўйича алоҳида, ўзига хос бўлган хусусий 
уруғчилик тизими асосида уруғлик етиштирилади ва тегишли хўжаликлар 
кондицион уруғлик билан таъминланади.
Мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида аҳамиятга эга бўлган ғўза 
уруғчилиги вазифаларини амалга оширишда уруғчилик ишлари қуйидаги 
тизимда олиб борилади: 

Янги навлар Давлат нав синаш тизимининг грунтконтроль (ўсим-
ликларнинг бирхиллилигини текшириш) ва 1 – йил, 2 – йил ва 3 – йил 
синовларида текширилади, ҳамда шу вақтнинг ўзида навни меъёрига 
етказиш ва уруғлигини кўпайтириш мақсадида махсус ихтисослашган 
дастлабки элита хўжаликларида уруғчилик ишлари олиб борилади; 

Мамлакатимизнинг турли тупроқ – иқлим шароитларида 
жойлашган Давлат нав синаш шаҳобчаларида янги навлар ҳар томонлама 
ўрганилиб умумқабул қилинган стандарт навлар билан атрофлича
таққосланади. Афзалликларини намоён қилган янги навлар тегишли 
минтақаларга туманлаштирилади, яъни Ўзбекистон ҳудудида экишга 


524 
тавсия этиладиган “Қишлоқ хўжалиги экинлари реестри”га киритилгач, 
белгиланган минтақаларга кенг жорий этилади. 
Туманлаштирилган ғўза навларининг уруғлиги эса, ўз навбатида, 
қуйидаги тизимда етиштирилади: 

Элита ва биринчи репродукция (R
1
) уруғлиги нав туманлашти-
рилган вилоят, туманларда мавжуд бўлган фермер хўжаликлари таркиби-
даги махсус элита уруғчилик ҳўжаликларида етиштирилади; 

Иккинчи (R
2
) ва учинчи (R
3
)
репродукциялар уруғлиги уруғчилик 
хўжаликларида етиштирилади. Ўзбекистон пахтачилигида қабул қилинган 
нав янгилашнинг беш йиллик схемасига асосан тўртинчи (R
4
) репродукция 
уруғлари ишлаб чиқаришда экилмайди. 
Ғўза уруғчилиги тизимида бирламчи уруғчилик, яъни элита 
уруғлигини етиштириш ишларининг аҳамияти жуда катта. Бунда ўзига хос 
услуб, етиштириш ва навларни янгилаш схемалари ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон халқ хўжалиги жаҳон бозор иқтисодиётига интеграция-
лашиш мураккаб жараёнида уруғчилик тизимини такомиллаштирилишига 
қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 
25 ноябрида чиқарган қарори қабул қилинди. Қарорда – селекция, 
уруғчилик, навларни янгилаш, тола сифати юқори бўлган янги тезпишар 
ғўза навларини жорий этиш ва уларни мамлакатнинг турли тупроқ-иқлим 
шароитларида оқилона жойлаштириш соҳасидаги ишларни ҳар томонлама 
такомиллаштириш ва жадаллаштириш устувор давлат вазифаси 
ҳисоблансин деб кўрсатилган. Ушбу қарор барча қишлоқ хўжалик экинлар 
уруғчилигини янги поғонага кўтариб жаҳон миқёсидаги меъёр – 
талабларга мос равишда амалга оширилиши учун кучли заминдир.
Шундай қилиб: 

селекциянинг генетик асосларини ўрганиш ўсимлик, ҳайвон ва 
микроорганизмлар селекциясининг амалий усулларига, яъни танлаш ва 
чатиштиришларнинг турли анъанавий методларининг аҳамиятини 
тушунишга илмий асос яратиб беради; 

генетика селекцияда янги формаларни яратиш суръатларини 
жадаллаштирувчи тубдан янги бўлган методларни ишлаб чиқади; 

ўсимлик ва ҳайвонларда гетерозис ҳодисасидан амалиётда 
фойдаланиш учун линиялараро дурагайларни яратиш; 

четдан чангланувчи (маккажўхори, жўхори) ва ўз-ўзини чангла-
тувчи (буғдой) экинларининг линиялараро дурагай уруғларини олиш учун 
йўл очиб берган цитоплазматик эркаклик пуштсизлиги ҳодисасидан 
фойдаланиш; 

селекция генетик метод ва қонуниятлар ҳамда олинган 
натижаларнинг амалиётда тўлиқ тадбиқ қилинадиган майдонидир; 

охирги пайтларда ривожланаётган ген ва ҳужайра инженерияси, 
биотехнология яқин орада селекциянинг генетик асосларини янги 
кашфиётлар билан бойитиш борасида бўлиб, уларнинг асосий моҳияти 
селекция учун бошланғич материални яратиш муддатларини қисқартириш, 


525 
ҳамда ген ва хромосомалардаги ўзгаришларни йўналтиришдан иборат 
бўлади; 

ҳайвонларнинг ҳар хил турлари орасида генларни кўчириш 
(трансгеноз) ишларида биринчи ижобий натижалар мавжуд; 

ўсимликлардаги қимматли хўжалик оқсилларни белгилайдиган 
генларни турлар ва туркумлараро кўчиришлар амалга оширилмоқда. In 
vitro плазмидалари таркибидаги генларни йўналтирилган ўзгартириш 
соҳасидаги тадқиқотлар билан катта умид боғланмоқда. Бу метод 
асосидаги оқсилли инженерия ишлари жараёнида ўзгартирилиши мумкин 
бўлган маълум генлар билан белгиланган ферментларни керак бўлган 
йўналишда ривожлантириш мумкин; 

қимматли моддалар, масалан, женьшень алкалоидларини ишлаб 
чиқариш учун юқори ўсимликлар ҳужайравий массасини кўпайтириш 
усуллари кенг тарқалмоқда. Юқори ўсимликлар ҳужайра селекцияси 
методлари ишлаб чиқилмоқда. Катта эътиборни ҳозирча сирли бўлган 
ўсимликлар сомаклонал ўзгарувчанлик ҳодисаси ўзига тортмоқда. Бунда, 
ўсимликлар соматик ҳужайралардан регенерация ёрдамида кўпайганда 
юқори даражадаги ирсий ўзгарувчанлик юзага келади. Ушбу методлар 
яқин орада селекцияни бойитиши шубҳасиздир. Бунда доим ёдда тутиш 
керакки, селекция, ўсимликшунослик, чорвачиликдаги муваффақият-
ларнинг асосий манбаи эволюция жараёни механизмларини билишдадир. 
Фақат шундагина одамзот томонидан яратилган янги нав ва зотлар кўп 
сонли табиий душманларига бардош бера оладилар. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish