Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet288/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Pseudomonas 
бактериясининг махсус генларини ген инженерияси йўли билан ажратиб 
олиб ғўза илдизлари ризоидлари бактерияларига кўчириб ўтказди. Бу 
тажрибадан кутилган мақсад ғўза экиладиган майдонларда ғўзага ўнлаб 


532 
йиллар давомида сепилган гербицид ва пестицидларнинг қолдиғини 
зарарсизлантиришдир. 
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги молекуляр генетик, ген инженери-
яси, биотехнологияси соҳасидаги тадқиқотлар Тиббиёт институтлари 
лабораториялари олимлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. 
Профессор Ш.С.Азимова шогирдлари билан ҳамкорликда ипак қуртида 
олиб борилган фундаментал молекуляр генетик ва ҳужайра ген 
инженереяси соҳасидаги ноёб тадқиқотлари натижасида халқимизда 
“сариқ касаллик” деб номланган жигар учун ўта хавфли бўлган гепатит В 
касаллигини диагностика қилиш ва даволаш, касалликнинг олдини олиш 
учун зарур бўлган вакцина яратиш, уни тиббиётда бу хасталикни даволаш 
учун амалий қўлланилмоқда. 
Профессор Р.С.Муҳамедов, етакчи илмий ходим Б.Ирисбоевлар 
раҳбарлик қилаётган илмий гуруҳ RCR технологиясини қўллаб ўнлаб 
хавфли юқумли ва ирсий касалликларнинг ген инженерлик ташхиси 
биотехнологиясини кенг тадбиқ қилдилар. Чунончи жигарда рак 
хасталигини чақирувчи NCB вирусининг (гепатит С вирусининг) олти хил 
генотипини маҳаллий беморлардан PCR технология асосида ажратиб 
олиниб илк бор классификацияланди ва улардан фақат айрим типларигина 
организм учун хавфли эканлиги кўрсатиб берилди. 
Р.С.Мухамедов ва А.Икромовлар Адлия вазирлиги судмед 
экспертизаси Институти “Генинмар” маркази билан ҳамкорликда ген 
дактилоскопия (ген дактилоскопия – геннинг ДНК изчиллиги ва генлар 
спектрига биноан номаълум шахсни аниқлаш) усулини тадбиқ этдилар ва 
яна ҳам такомиллаштирдилар. 
Б.Ирисбоев, Г.Хамидуллаевалар республика кардиомаркази билан 
ҳамкорликда юракни кўчириб ўтказиш учун абсолют кўрсаткич 
ҳисобланган дилятатсион кардиомиопатия касаллигини чақирувчи мутация 
дистрофин генининг тўққизинчи экзонида (экзогеннинг оқсил синтез 
қилишида иштирок этувчи нуклеотидлар изчиллиги) жойлашганлиги 
аниқланди ва бу хасталикнинг ирсийланиш қонуниятлари ўрганилмоқда. 
Биоорганик кимё институтида профессор А.А.Ахунов раҳбарлигида 
биокимёвий генетика соҳасидаги тадқиқотлар юқори савияда амалга 
оширилмоқда. Улар ғўза толаси ҳосилдорлигини таъмин этувчи генлар 
фаолияти натижасида синтезланувчи оқсилларни ажратиб олиб, уларнинг 
молекуляр тузилмасини аниқлашди. Масалан, ғўза толасининг чиқиши ва 
чигит тукланишини бошқарувчи муҳим генлардан бири бўлган ген-
ингибиторнинг (I) оқсили ажратиб олинди ва уни “ингибитор-оқсил” деб 
аташди. 
Микроорганизмлар 
биологияси, 
биокимёси, 
генетикаси 
ва 
селекцияси соҳасидаги кўп йиллик илмий тадқиқотлар натижасида 
академик А.А.Музаффаров раҳбарлигида сув ўтларининг, академик 
М.Э.Мавлоний раҳбарлигида микробларнинг бой коллекцияси яратилди. 
Академик А.Г.Холмурадов ва унинг ҳамкасблари А.С.Расулев, П.Ю.Юсу-


533 
пов, Ж.Жуманиёзов, Д.К.Огай томонидан микроорганизмлар, вируслар 
генетикасининг баъзи муҳим муаммолари тадқиқ қилиниб, уларда ген 
инженерияси методларини қўллаб, озиқ-овқат саноати, фармакология учун 
зарур бўлган оқсиллар, ферментлар, витаминлар; қишлоқ хўжалиги учун 
зарур биологик ўғитлар синтез қилиш, шифобахш сут маҳсулотларини 
тайёрлаш биотехнологияси яратилди. Таниқли олимлар Е.Т.Дикасова, 
М.И.Исамухамедов, А.Х.Ваҳобовлар қишлоқ хўжалик ўсимликларида 
бактерия, вирус ва замбуруғ қўзғатадиган касалликларга қарши курашнинг 
микробиологик методларини ишлаб чиқдилар. 
Тиббиёт генетикасининг долзарб муаммоларини тадқиқ қилишда, 
одамлардаги юқумли ва ирсий касалликларнинг келиб чиқиш сабабларини 
аниқлаш, уларнинг профилактикаси, диагностикаси ва даволаш 
методларини яратиш, амалиётда қўллаш соҳасига Ватанимизнинг машҳур 
олимлари А.Т.Оқилов, Ё.Ҳ.Тўрақулов, Ж.Ҳ.Ҳамидов, Н.М.Мажидов, 
М.С.Абдуллахўжаева, Р.М.Рўзибакиев, Т.У.Орипова, Э.М.Мусабоевлар ва 
уларнинг шогирдлари катта ҳисса қўшдилар. 
Академик М.С.Абдуллахўжаева Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги 
янги йўналиш – трансплантацион иммунопатологияга асос солди. 
Генетика, селекция, молекуляр генетика ва ген инженерияси фанла-
рининг олдида турган келгусида бажарилиши керак бўлган микро-
организмлар, ўсимликлар, ҳайвонлар генетикаси ва селекциясини янада 
мукаммал тадқиқ қилиш; одам белги ва хусусиятларининг нормал ва 
патологик ҳолатда ирсийланиши ва келгуси авлодларда ривожланиш 
генетикаси ва унинг молекуляр асосларининг кашф этилиши, жадал-
ланиши керак. Айниқса тиббиёт генетикаси, ҳайвонлар, ўсимликлар ва 
микроорганизмлар генетикаси, уларнинг сермаҳсул зотлари, навлари, 
штаммларини яратиш; уларда ҳаёт учун зарур бўлган ва хўжаликда 
аҳамиятли белгиларнинг молекуляр генетикасини тадқиқ қилиш ва уларда 
ҳужайра ва ген инженерияси методларини самарали қўллаш соҳасида 
янада қатор долзарб вазифалар турибди. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish