371
қонуниятларини тушунишга ҳам ёрдам беради. Модификацияларнинг
қишлоқ хўжалиги ва медицинанинг амалиёти учун аҳамияти катта.
XIV.1. Модификациялар – наслдан-наслга берилмайдиган
ўзгаришлар
Якка олинган битта организм ёхуд организм гуруҳига ташқи муҳит
омиллари таъсир кўрсатиб, юзага чиқарадиган ўзгаришлари улар учун
зарарли, нейтрал ёки фойдали бўлиши яъни
мосланиш характерига эга
бўлиши мумкин.
Маълумки, француз олими Ж.Б.Ламарк томонидан яратилган эволю-
циянинг илк назарияси ҳаёт давомида орттирилган ўзгаришларга яъни
модификацияларнинг ирсийланишига асосланган эди. Ж.Б.Ламаркнинг
органик олам эволюцияси ҳақидаги тасаввурлари ўша замонга нисбатан
шубҳасиз прогрессив эди. Аммо эволюцион жараённинг механизмини
тушунтиришда хатога йўл қўйган эди.
Гениал инглиз олими Ч.Дарвин ўзининг “Турларнинг пайдо бўлиши”
деган асарида ўзгарувчанликни аниқ ва ноаниқ шаклларга ажратган эди.
Бу классификация умуман ҳозирги вақтдаги ўзгарувчанликни
ирсий ва
ирсий бўлмаган ўзгарувчанликларга бўлишга мос келади. Табиий
танланиш туфайли яхшироқ мосланган индивидларга асосланган
эволюцион қайта тузилишларнинг илмий принципини шакллантирган.
Ч.Дарвин ҳам орттирилган хоссаларнинг
ирсийланиши яъни модифика-
циялар ирсийланишининг рўй бериши мумкин деб ҳисоблаган эди.
Модификацион ўзгарувчанликни биринчилардан бўлиб тадқиқ
қилган олим К.Нэгели (1865) эди. “Агарда – дейди у – альп ўсимлик
формаларини Мюнхен ботаника боғининг унумдор тупроғида парвариш
қилинса, улар бақувват бўлиб яхши гуллайдилар, айримлари ҳаттоки таниб
бўлмас даражада ўзгаришга учрайдилар. Агарда бундай формалар яна
қайтиб унумсиз, тошлоқ тупроқларга кўчирилса, улар бошланғич ҳолатга
қайтадилар”. Олинган далилларга қарамасдан К.Нэгели
орттирилган
хоссаларнинг ирсийланиши тарафдорилигича қолди. Даниялик олим
В.Иогансен генетик позициядан туриб модификацион ўзгарувчанликни
тадқиқ қилди. У ловияда донларининг катта-кичиклиги,
массасининг
ирсийланишини ўрганиб соф линияларда танлашнинг самарадорлиги
йўқлигини кўрсатиб берди, чунки унинг фикрича дон массаларининг
ўртасидаги ўзгарувчанлик модификацион ўзгарувчанлик билан боғлиқ.
ХХ
асрнинг
бошларига
келиб
орттирилган
белгиларнинг
ирсийланиш муаммолари борасида тажрибалар ва мунозараларнинг якуни
сифатида
онтогенезнинг
боришида
орттирилган
ўзгаришларнинг
ирсийланмаслиги тўғрисидаги қонунга ўхшаш нуқтаи назар шаклланди.
Ҳозирги вақтда бу қонун молекуляр биологиянинг марказий ақидаси
сифатида қарор топди. Унга мувофиқ ирсий ахборотнинг ирсийланиши ва
келгуси авлодда намоён бўлиши фақат нуклеин кислоталарида кодланган
372
геннинг маҳсулоти бўлмиш оқсиллар орқалигина амалга ошиши мумкин.
Бу жараён тескари йўналишда амалга ошмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: