Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XIV.2. Модификациялар – реакция нормаси доирасидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XIV.2. Модификациялар – реакция нормаси доирасидаги
организмларнинг ўзгариши 
 
Ташқи муҳит турли хил омилларининг таъсирида организмда кўплаб 
модификациялар вужудга келади. Муҳит таъсиротлари ўхшаш генотипли 
индивидларнинг барчасида бир хил ва аниқ бир модификацияни келтириб 
чиқаради. Модификациянинг мутациядан асосий фарқи ҳам шундадир. 
Модификациянинг бундай аниқлиги, бир хиллиги органик дунёнинг 
энг содда формаларидан тортиб энг юқори ривожланган формаларигача 
кузатилади. Эволюцион тараққиётнинг турли босқичларида турган 
организмларда кузатиладиган айрим модификациялар устида тўхталиб 
ўтамиз. Ана шундай мисоллардан бирига айрим тубан ҳайвонларда 
уруғланишдан сўнг бўладиган жинсни аниқлаш киради. 
Bonellia 
денгиз 
чувалчангларининг эркак ва урғочилари бир хил генотипга эга. Агарда 
эндигина тухумдан чиққан личинкалар алоҳидаланиб парвариш қилинса, 
улардан урғочи индивидлар вояга етади. Агарда бу личинкалар вояга етган 
урғочи индивидлар ёнига қўйиб юборилса, уларнинг баъзилари вояга етган 
урғочи индивиднинг хартуми ичига ўтиб у ерда микроскопик даражадаги 
эркак индивид сифатида ривожланиб, пировардида урғочи организмнинг 
жинсий йўлига ўтади. Бу ерда у паразит сифатида яшаб, тухум ҳужайрани 
уруғлантириш функциясинигина бажаради.
Ташқи муҳит омилларининг таъсирида сувда ўсадиган ўқ барг 
(найзабарг) ҳамда сув айиқтовони ўсимликларининг сув остида ва сув усти 
юзасида жойлашган барг шаклларини келтириш мумкин. Сув айиқтовони 
(
Batrachium
) ўсимлигининг сув остидаги барглари сув устидаги баргларига 
нисбатан кучли қирқилган (105-расм). Бошқа сув ўсимлиги – ўқ барг 
(
Sagittaria
) нинг сув остида, сув юзасида ва сув устида жойлашган 
баргларининг шакли бир-биридан фарқ қилади; сув остидаги барглари 
узун, ингичка; сув юзасида сузиб юрувчи барглари кенг; сув устидаги 
барглари найзасимон (106-расм). Хитой наврўзгули (
Primula sinensis

ўсимлигининг 
қизил 
гулли 
ирқи 
одатдаги 
муҳит 
шароитида 
ривожланганида қизил гуллар ҳосил қилади. Бироқ ўсимлик 30
о
дан юқори 
ҳароратда ўстириладиган бўлса, гул тож баргларида пигмент ҳосил 
бўлмайди ва гуллар оқ бўлиб қолади. Ана шундай оқ гулли наврўзгул 
уруғини экиб кўрилса, шу уруғлардан нормал шароитларда ўсиб чиқадиган 
ўсимликларнинг гули қизил рангда бўлади. Бу ерда пигментациянинг 
ўзгаришини мерос қилиб олинмаганлигини кўрамиз. 
Юқори ҳайвонларда кузатиладиган модификациялар ҳам хилма-хил. 
Бунга ёрқин мисол қилиб ҳимолай қуёнларида жун рангининг 
модификацион ўзгаришини кўрсатиш мумкин. Одатда 20
о
С ҳароратда бу 
зотли қуёнларнинг қулоқлари, оёқларининг учи, бурнининг атрофи ва 


373 
думи қора рангда бўлиб, тананинг қолган қисми оқ рангда бўлади. 30
о
С 
ҳароратда қуёнлар танасининг барча қисми оқ бўлади. Агарда ҳимолай 
қуёнининг орқа қисмидан маълум жойининг жуни қириб олиниб музли 
боғлағич билан боғлаб қўйилса, у ҳолда, терининг бу жойидан қора жунлар 
ўсиб чиқади. Қуён танаси ҳар бир қисмининг ҳарорат чегараси бўлиб, 
ундан юқори ҳарорат бўлса оқ жунлар, паст бўлса – қора жунлар 
ривожланади (107-расм). Бинобарин, ҳимолай қуёнлари гомозигота бўлган 
c
h
аллелининг намоён бўлишлиги ҳароратга боғлиқ экан. Юқоридаги 
тажриба оқ альбинос (c
a
c
a
) қуёнларида юқоридагидек ижобий натижа 
бермайди. 
Қушларда кузатиладиган модификацияга мисол қилиб ёруғлик кун 
узунлиги таъсирида товуқларда тухум қилишликнинг ўзгаришини кўрса-
тиш мумкин. Кам тухум қилувчи товуқлар учун ёруғлик кунни 13-14 
соатга етказиш орқали уларда тухум қўйишликни ошириш мумкин. Худди 
шу усулни ғозларга ҳам қўллаш мумкин. Куркаларда иссиқ иқлим билан 
боғлиқ модификация қайд этилган. АҚШнинг жанубида жойлашган пар- 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish