Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik
МАВЗУ: ТАРИХИЙ АТАМАШУНОСЛИК ФАНИ, УНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ. Асосий саволлар: Тарихий атамашунослик фани предмети ва вазифалари. Тарихий атамашунослик фанига алоқадор фанлар. Таянч иборалар: Тарихий атамашунослик, вазифалар, ўқитиш ва ўргани мақсади, ўрганиш сохаси, атамашунослик тушунчаси. Мақсад:
Тарихий атамашунослик фанига ёшларни қизиқтириш. Идентив ўқув мақсадлари: Тарихий атамашунослик фани бўйича тушунчага эга бўлади. Тарихий атамашунослик ўрганиш сохасини билади. Тарихий атамашунослик фани мақсадларини очиб беради. Тарихий атамашунослик фани олдига қўйилган вазифаларни таҳлил қилади. 1-асосий саволнинг баёни: Марказий Осиё инсоният цивилизацияси бешикларидан бири. Бу муқаддас заминда одамзоднинг илк аждодлари фаолиятидан гувоҳлик берувчи кўпгина моддий ва маънавий ашёлар топилган. Олимларимиз одамзоднинг пайдо бўлишидан то ҳозирги даврга қадар бўлиб ўтган тарихини ўрганиш натижасида шундай хулосага келдиларки, инсоният тарихи ҳеч қачон бир текисда ривожланмаган. Одамзод табиатдаги бошқа жонли зотлар каби ибтидоликдан аста-секин мураккабликка ривожланиб борган. Унинг меҳнат қуроллари ва у билан боғлиқ бўлган фаолияти, инсон онги ўзгариб борган. Агар инсон ўзининг илк босқичида табиатдаги тайёр махсулотлар билан тирикчилик ўтказган бўлса, кейинроқ табиат сирларини ўрганди, табиатни ўзига хизмат қилдириш йўл-йўриқларини билиб олди ва ниҳоят у ҳозирги замон ҳолатига жамиятнинг юксак ривожланиш даражасига етиб келди. Одамзоднинг пайдо бўлиш муаммоси биргина биология фанининг вазифаси бўлмай, балки бу жумбоқ билан археология ва антропология фанлари ҳам шуғулланади. Худди шу фанлар каби тарихий атамалар билан боғлиқ бўлган «Тарихий атамашунослик» фани ўтмиш тарихимизни ёритиб бераётган ижтимоий фанлар сохасида вужудга келган тарихий атамаларни ўрганиш орқали тарихга аниқлик киритади. Тарихий атамашунослик фани инсоният дунёси вужудга келган энг қадимги замонлардан тортиб, ҳозирги даврга қадар мавжуд бўлган тарихимиз, яъни инсоният тарихига оид атамаларни ўрганади. Тарихий атамашунослик фани ўз олдига энг қадимги замонлардан бошлаб то ҳозирги кунимизга қадар мавжуд бўлган тарихимиз билан боғлиқ тарихий атамаларни тўплаш ва уни таҳлил қилиб келажак авлодга етказиб бериш вазифасини қўйган. Тарихий атамашунослик фанининг мақсади буюк келажагимиз асосчилари бўлган етук ва баркамол инсонни тарбиялашдир. Тарихий атамашунослик фани олдига қуйидаги долзарб масалалар қўйилади. Биринчидан, тарихий атамаларни ёш авлодга содда йўл билан етказиш орқали унинг онгида ғоявий-сиёсий ва илмий дунёқарашни шакллантириш. Иккинчидан, ёшларни оташин ватанпарварлик анъаналари руҳида тарбиялайди. Учинчидан, ёш авлодни халқимизнинг олийжаноб миллий қадриятлари ва ахлоқий фазилатларини шакллантириш йўли билан инсонийлик рухида тарбияламоғи керак. Тарихий атамашунослик фанини яратиш ва уни ёш авлодга ўқитиш ва ўргатиш бўйича бирдан-бир тўғри назарий, илмий ва услубий асосларини ишлаб чиқиш тарихий аҳамиятга эгадир. Тарихий атамашунослик фани ёшларни байналмилаллик руҳида тарбиялаш қуролидир. Ўзбекистон азалдан кўп миллатли мамлакат эканлиги, ўзбек халқи ва буюк алломаларимиз, фан ва маданият арбобларимизнинг жаҳон тараққиётига қўшган муносиб хиссаси билан қонуний суръатда фахрланадилар. Тарихий атамашунослик Марказий Осиё халқлари сиёсий, иқтисодий, маданий-ижтимоий қадриятларининг янада мустаҳкамланиши ва равнақ топишига хизмат қилиши дав рва замон билан ҳамнафас бўлмоғи айни муддаодир. Download 0,59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |