Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,59 Mb.
bet10/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

Назорат топшириқлари:

  1. Тарихий атамашунослик фани ҳақида маълумот беринг.

  2. Тарихий атамашунослик фани ўрганиш сохасини ёритиб беринг.

  3. Тарихий атамаларни ўрганишнинг аҳамиятини очиб беринг.

  4. Тарихий атамашунослик фани олдига қўйган вазифаларни таҳлил қилинг.

2-асосий савол:
Тарихий атамашунослик фанига алоқадор фанлар.
Таянч иборалар:
Археология, этнография, антропология, нумизматика, геральдика, топонимика, манбашунослик, этногенез.


Мақсад:
Талабаларга тарихий атамашунослик фанининг бошқа ижтимоий фанлар билан ўзаро алоқаларини ёритиб бериш ва тарихни мукаммал ўрганишга қизиқтириш.


Идентив ўқув мақсадлари:

  • Тарихий атамашунослик фани билан ўзаро алоқадор бўлган фанларни билиб олади.

  • Тарихий атамашунослик фанининг бошқа фанлар билан алоқаларини алоҳида ўрганади.

  • Тарихий атамашунослик фанининг бошқа фанлар билан алоқаларини таҳлил қилади.



2-асосий саволнинг баёни:
Барча фанлар қатори тарихий атамашунослик фани ҳам бир қатор фанлар билан ўзаро яқин алоқада ривожланади. Чунки барча фанлар ўзига хос атамаларга эга. Шулар орасида ижтимоий фанлар тарихни ёритиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Тарихий атамашунослик фани билан алоқада бўлган бир қатор фанлар тўғрисида тўхталиб ўтамиз.
Археология-қадимият ҳақидаги фан, яъни тарихни ашёвий манбалар билан ўрганадиган фан. Бу манбалар ибтидоий одамлар манзилгоҳларида, одамларнинг қадимги қабрларида, қўрғонлар ва мозорларда ўтган асрлар манзилгоҳлари ва шаҳарлари остида сақланиб қолган.
Археологлар- моддий манбалар асосида тарихни ўрганадиган одамлар.
Археологик ёдгорликлар- одамларнинг қадимги маконлари, уй-жой, шаҳар қолдиқлари ва қадимги мозор-қўрғонлар.
Этнография- халқлар тавсифи, яъни халқларнинг урф-одатлари, хўжалиги ва маданиятини ўрганувчи фан. Қадимги одамлар турмушини яхшироқ ўрганмоқ учун олимлар баъзи бир ҳозирги халқларнинг ҳам ҳаётини тадқиқ этадилар. Ер куррасининг турли бурчакларида минглаб йиллар аввалги турмуш тарзи Билан яшаб келаётган элатлар мавжуд бўлиб, уларнинг урф-одатлари ва маданиятини ўрганувчи олимлар этнографлар дейилади.
Антропология- одам ҳақидаги фан, яъни одамлар қиёфаси, келиб чиқиши, ривожланишини ўрганадиган фан. Археологик ёдгорликларда ўрганиш ишларини олиб бориш билан топилган энг қадимги одам суяклари орқали уларнинг ташқи қиёфаси ва келиб чиқиши аниқланади. Айнан шу ишлар билан шуғулланувчи олимлар антропологлар дейилади.
Хронология- лотинча «хронос»- вақт, «логос»- фан, яъни тараққиёт босқичларининг вақтини аниқлаш демакдир. Инсоният тарихи юз минг йиллар билан ўлчанади. Унинг бир-биридан бўлиниши даврлаштиришдир.
Хронология шу даврлаштириш, воқеа-ҳодисалар рўй берган вақт ва саналарни аниқлайди.
Этногенез- лотинча «этнос»-халқ, «генезис»-келиб чиқиш, яъни халқларнинг келиб чиқишини ўрганувчи фан.Бу фан халқнинг халқ бўлиб шакллангунга қадар бўлган даврини ўрганади. Этногенезни ўрганишда антропология, этнография, археология, лингвистика фанларига комплекс ёндошиш зарурдир.
Нумизматика- тангашунослик фани бўлиб, унинг ўрганиш соҳаси қадимда ўтган давлатлардаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муносабатларини ўрганади. Масалан, талант, дарик, динор, дирҳам пуллари ҳақида маълумотларга эга бўламиз. Тангалардаги тасвир ва ёзувларни ўрганиб ўша давр ижтимоий-сиёсий муносабатлари, ҳукмдорлари ҳақида маълумотга эга бўламиз.
Геральдика- муҳр ва тамғалар ҳақидаги фан бўлиб, ўтмишда мавжуд бўлган давлатларни нг ўзига хос тамғалари, муҳрлари ҳақидаги маълумотларни беради. Бу эса тарихий давлатлар мавжуд бўлганлигини тасдиқлайди.
Топонимика- «топос»-жой, «нимика»- ном маъносини билдириб, жой номлари ҳақидаги фандир. Бу фан тарихий жой номларининг келиб чиқиши ва маъноларини ўрганади.
Хулоса қилиб айтганда, тарихий атамашунослик фани тарихни ўрганишда фойдаланиладиган барча фанларни ўзига қамраб олган, чунки ҳеч бир фан йўқки, унинг ўзига хос атамалари мавжуд бўлмаса.
Тарихий атамалар ҳар бир фаннинг асл моҳиятини очиб беришга хизмат қилади. Биз юқорида бу айтганларимизнинг исботини кўриб чиқдик.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish