ФАН БЎЙИЧА РЕЙТИНГ ИШЛАНМАСИ ВА БАҲОЛАШ МЕЗОНИ
№
|
Назорат турлари
|
Машғулот кўриниши
|
Сони
|
Балл
|
1
|
Жорий бахолаш
|
|
|
|
|
1 ЖБ - 2 ЖБ
|
|
|
|
|
|
Семинар
|
11х2
|
22
|
|
|
ТМИ (уйга вазифа)
|
4х4.5
|
18
|
|
|
Адабиёт тахлили
|
1х5
|
5
|
|
|
Конспект
|
2х2.5
|
5
|
|
ЖАМИ
|
|
|
50 балл
|
2
|
Оралиқ бахолаш
|
1.Оғзаки сўров ёки назорат иши
|
2х5
|
10
|
|
|
2.Ижодий иш ёки реферат
|
1х10
|
10
|
|
ЖАМИ
|
|
|
20 балл
|
3
|
Якуний бахолаш
|
Таянч иборалар ёрдамида назорат иши
|
3х10
|
30
|
|
ЖАМИ
|
|
|
100 балл
|
1-тур назоратлар: 1-4 мавзулар бўйича
2-тур назоратлар: 5-8 мавзулар бўйича
V. ФАННИ ЎҚИТИШ УЧУН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ
Билим олиш жараёни билан боғлиқ таълим сифатини белгиловчи ҳолатлар: дарсни юқори илмий-педагогик даражада ташкил етилиши, муаммоли машғулотлар ўтказиш, дарсларни савол-жавоб тарзида қизиқарли ташкил қилиш, илғор педагогик технологиялардан ва мултимедиа қўлланмалардан фойдаланиш, тингловчиларни мустақил фикрлашга ундайдиган, ўйлантирадиган муаммоларни улар олдига қўйиш, талабчанлик, тингловчилар билан индивидуал ишлаш, ижодкорликка йўналтириш, еркин мулоқотга киришишга, илмий изланишга жалб қилиш ва бошқа тадбирлар таълим устуворлигини таъминлайди. Таълим самарадорлигини орттиришда фанлар бўйича таълим технологиясини ишлаб чиқишнинг концепцияси аниқ белгиланиш ва унга амал қилиши ижобий натижа беради. Фанни ўқитишнинг мақсади ва таълим бериш технологиясини лойиҳалаштиришдаги асосий концептуал ёндашувлар қуйидагилардан иборат.
ФАННИНГ МАҚСАДИ: Ўрта Осиё урбанизацияси асрлар давомида жаҳон цивилизацияси тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган. Қадимги дунёнинг машҳур шаҳарсозлик маданият марказлари қатори Ўрта Осиё қадимги шаҳарлари ҳам жаҳоннинг маданий, иқтисодий ва сиёсий марказлари билан узвий алоқада, ўзига хос йўналишда тараққий этди. Республикамизда тараққий этган ўтроқ деҳқончилик маданияти, илк шаҳарсозлик ва давлатчилик жараёнлари нафақат Ўрта Осиё, балки Қадимги Шарқ цивилизациясининг марказий бўғинини ташкил этган. ХХ аср давоми ва ХХI аср бошларида олиб борилган археологик изланишлар буни исбот этмоқда. Мустақиллик йилларида республикамиздаги қатор шаҳарларнинг - Самарқанд, Бухоро, Хива, Марғилон, Тошкент, Термиз юбилейлари ЮНЕСКО раҳнамолигида ўтказилгани уларнинг бой маданий тарихга эга эканлигидан далолат беради. Ўзбекситонда демократик ҳуқуқий давлат қуриш жараёнида ўтмишнинг тарихий тажрибаси, ўзбек халқининг қадимий шаҳарозлик ва давлатилик анъаналари беқиёс аҳамият касб этиши Ўзбекситон Ресспубликаси Президенти И.Каримовнинг қатор аарларида ўз аксини топган. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекситонда илк шаҳарлар ва илк давлатлар тарихини, уларнинг пайдо бўлиш шарт-шароитлари ва шаклланиш босқичларини холисона, ҳаққоний равишда яратиш мақсади белгиланган.
Фаннинг якунида талабалар Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳудудидаги қадимги ва ўрта аср шаҳарлари, уларнинг келиб чиқиш омиллари ҳақидаги билимларга эга бўладилар, уларнинг пайдо бўлиш шарт-шароитлари, шаҳарлар хусусидаги Шарқ ва Ғарб олимларининг фикр-мулоҳазалари, шаҳарсозлик хусусиятлари билан танишадилар ва таҳлил қилиш кўникмаларига ега бўлади.
Фанни ўрганишда талабалар Ўзбекистон тарихи, археология, неолит даври тарихи, санъатшунослик, этнография, ўлкашунослик, география, маданият тарихи, ёзма манбалардан олинган билимларга суянадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |