1.2. Газнииг пайдо бўлиши ва унинг қазиб олиниши
Газнинг пайдо бўлиши: Академик И.А. Губкин назариясига асосан, табиий газнинг пайдо бўлиши ўсимлик ва ҳайвонот дунёсида ҳар хил органик қолдиқларнинг термокимёвий ажралуви жараёнида ер остида пайдо бўлади. Академик ИА.Губкин маълумотларига қараганда, ёқилғиларнинг суюқ ёки газ ҳолатида пайдо бўлиши бошланғич даврда анаэроб (кислородсиз) характерга эгадир. Оксидланиш жараёни органик моддаларнинг ўзидаги кислород ҳисобига давом этади.
Нефт ёки газнинг ер остида йиғилиши бу углеводородларнинг ҳаво ўтказмайдиган қатламга тўпланишидир. Агар йиғилган газлар (нефтлар) кўп бўлса, улардан фойдаланиш иқтисодий томондан қулайдир. Йиғилган газлар кўп майдонни ҳосил қилса, газнинг пайдо бўлишини ҳосил қилади. Газ қатламлари қум қатламлари, оҳак ёки доломитлардан ташкил бўлади. Тузилишига ва таркибига қараб газ қатламлари турлича мустаҳкамликда бўлиши мумкин. Қатламнинг мустаҳкамлиги унинг геологик ёшига боғликдир.
Газ қатламларининг қалинлиги ўнлаб ва юзлаб метр бўлиши мумкин. 1.1-расмда энг содда кўринишдаги газ пайдо бўлиши тасвирланган. Эгри сиртли (купола) кўринишда ер қатламида газ йиғилган. Паст қисмида нефть ёки қатлам суви пайдо бўлади. Кўпгина газ пайдо бўлган жойларда газ сув билан алоқада бўлади.
Газ қатламда босим остида бўлади. Газ йиғмаси очилганда (тешилганда) газ юқори босим остида катга тезлик билан отилиб чиқади. Газ босимининг қиймати, қатламнинг қалинлигига боғлиқ. Ҳар 10м чуқурликда қатлам босими 0,0981МПа ошиб боради.
Газнинг пайдо бўлиши турли хил тартибда юз беради. Сув босимли тартибда қатламдаги босим сув орқали амалга ошади. Газ тартибида бўлиш ҳам мумкин, яъни қатламдаги газ йиғилиши натижасида ўз-ўзидан босим ошиши мумкин.
Идеал сув босимли тартибда газнинг қазиб олиниши миқдори бўйича сув кўтарилиб боради ва газни сиқиб чиқаради. Идеал сув босимли тартибда ушловчи, газнинг пайдо бўлиши жуда кам газ конларида учрайди.
Эксплуатация давомида, бир қанча сабабларга кўра (сувнинг ёпишқоқлиги, газга нисбатан катта бўлганлиги учун ва ҳ.к.) сувнинг кўтарилиши газнинг қазиб олиниш миқдорига нисбатан камайиб боради, шунинг учун газ қатламидаги босим аста-секинлик билан вақт бўйича газ конидан фойдаланиш даври давомида камайиб боради. Шунинг учун кўпгина газ конларида (айниқса сув босимли тартибида ишловчиларда) қайтарилиш қиймати бор. Бу қиймат газ конларида унинг эксплуатация қилиниш вақтига қараб кўпайиб боради. Бу иш тартибини билиш, газ конларидан тўғри фойдаланиш катта аҳамиятга эгадир.
а)-тўлиқ қатламли; б)-тўлиқсиз қатламли; 1-газ йиғилмасининг ташқи чегараси: 2-газ йиғилмасининг ички чегараси: 3-газ аралаштирувчи қудуқ (коллектор); 4-оқовасувлар, 5-кўтарувчи (подошвенная) сув; h-газ қатламининг қапинлиги
h-аралаштирувчи коллекторнинг қуввати учун кўпгина газ конларида (айниқса сув босими тартибида ишловчиларда) қайтарилиш қиймат бор. Бу қиймат газ конларида унинг эксплуатация қилиниш вақтига қараб кўпайиб боради. Бу иш тартибни билиш газ конларидан тўғри фойдаланишда катта аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |