Махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника университети «нефт ва газ» факультети



Download 1,49 Mb.
bet8/44
Sana14.07.2022
Hajmi1,49 Mb.
#799579
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   44
Bog'liq
газ таъминоти ва газ тизимлари1

Тармоқланган газ қувурлари. Бу қувурлар орқали газ саноат корхоналарига, коммунал-маиший корхоналарга, аҳоли истиқомат қиладиган уйларга етказиб берилади. Тармоқланган газ қувурлари газнинг босимига қараб юқори, ўртача ва паст босимда, ҳалқа кўринишли ва тармоқли усулда лойиҳаланаётган шаҳарнинг релефига қараб лойиҳанади.
Абонент бўлинма, тармоқланган қувурдан алоҳида истеъмолчиларга ёки бир гуруҳ истеъмолчиларга берилиши мумкин.
Уй ичидаги газ қувурлари, бино ичига газни етказиб бериш учун ёки алоҳида ускуналарга газни етказиб бериш киради.
Кичик шаҳарларда бир йилда умумий сарфланаётган газнинг 40% коммунал-маиший корхоналар учун сарфланади. Ўртача, катта ва йирик шаҳарларда эса бу кўрсатгич умумий сарфланаётган газнинг 20%дан ошмайди. Шаҳар газ таъминоти тармоқларида газ қувурларининг умумий узунлигининг 70%дан 80%гача паст босимли газ қувурларига, фақат 20-30%гина ўртача ва юқори босимли газ қувурларига тўғри келади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида паст босимли газ қувурлари асосан ер устидан ўказилади. Шаҳар газ таъминоти тармоқларида қувурларнинг ишончли ишлашини таъминлашнинг энг яхши йўли бу ҳалқа кўринишли тасвирда газ қувурларини лойиҳаланишидир. Аммо ҳалқа кўринишли газ қувурларида тармоқли қувурларга нисбатан кўп металл сарфланади. Кичик ва ўртача шаҳарларда кўпинча икки поғонали газ таъминоти тармоғи лойиҳаланади, қувурда газнинг босими 0,6МПагача бўлади. Агарда шаҳарнинг марказий қисмида юқори босимли газ қувурини ётқизиш мумкин бўлмаса, у ҳолда уч поғонали (юқори, ўртача ва паст) газ қувурлари бўлади. Кўп поғонали газ таъминоти системалари (0,6МПа) йирик шаҳарларда ва вилоятлар оралиғи газ таъминоти тармокдарида ишлатилади.
Йирик ва ўртача шаҳарларда газ қувурлари ҳалқа тасвирда, кичкина шаҳарлар учун эса тармоқти (боши берк) тасвирда лойиҳаланади. Тармокданган газ қувурларининг диаметрлари 50-400ммгача бўлади. Йирик шаҳар учун лойиҳаланадиган газ қувурларининг асосий тасвирини қараб чиқамиз.(4.1-расм)
Газ ёқилғисининг манбаси сифатида 1-магистрал газ қувури хизмат кўрсатади. Магистрал газ қувурига газ 2-газ таъминловчи станция (ГТС) орқали етказиб берилади. ГТС дан газ чиқаётганда унинг босими 1,2 МПа пасайтирилади ва юқори босимли газ қувури-6 га етказиб берилади. Юқори босимли газ қувури ҳалқа кўринишда лойиҳаланади. Бу қувурга назорат бошқарув шахобчалари (НБШ), ер ости газ сақлагич омбор-11 га боғлангандир. Ер ости газ сақпагич омбори, назорат бошқарув шахобча (НБШ) ва юқори босимли газ қувурлари магистрал газ қувурлари системасига киради. Шаҳар газ таъминоти қувурлари ГТС ва НБШ орқали таъминланган юқори босимли қувур 7 дан бошланади.
Турли хил босимдаги шаҳар газ таъминоти қувурлари бир-бири билан боғланиши газ бошқарув шахобчалари орқали амалга оширилади. Агарда ер ости газ сақлагич омборлари газ сарфининг мавсумий нотекис сарфланиши учун хизмат кўрсатганда, суткалик газ сарфининг нотекис сарфланишни таъминлашда 4-газ голдер станциялари хизмат кўрсатади. Шаҳардаги йирик истеъмолчилар (саноат корхоналари, электр станциялар, қозон қурилмалари) юқори ва ўртача босимли газ қувурлари орқали таъминланади.



4.1.-расм. Йирик шахар газ таъминотининг асосий тасвири. 1-магистрал газ қувури; 2-газ таъминловчи станция (ГТС); 3-назорат бошқарув шахобчаси (НБШ); 4-газ гольдер стапцияси; 5-газ бошқарув шахобчаси (ГБШ); 6-юқори босимли ҳалқа кўринишли газ қувури 2,0МПа; 7-юқори босимли ҳалқа кўринишдагии газ қувури 1,2МПа; 8-юқори босимли газ қувури 0,6МПа; 9-ўртача босимли ҳалқа кўринишли газ қувури 0,3МПа; 10-ўртача босимли газ қувури 0,1МПа; 11-ер ости газ сақлагич омбори.


Шаҳар газ таъминоти системаларининг ишончли ва тежамкорли ишлаши кўп ҳолларда газ билан таъминловчи станция (ГТС)лар сонига ҳам боғлиқдир. Илмий изланишлар ва лойиҳаларнинг техник иқтисодий асосланишлари шуни кўрсатадики. Масалан: шаҳардаги аҳоли сони 120 минг кишигача-1 ГТС, аҳоли сони 300 минг кишигача-2та ГТС, 500 минг кишигача-3та ГТС бўлиш таклиф этилади.





Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish