ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2014, 12
Машғулотларнинг тахминан ярмини
предметлар устидан ҳатлаб ўтиш машқ-
лари ташкил этади (кубиклар, таёқлар,
зина тахталари, канатлар). Иккала гуруҳ-
да ҳам оёқ учида юриш қўлланилади. Ик-
кинчи йил таълим олаётган болалар гу-
ру ҳи тайёргарлиги юқори бўлгани ту фай-
ли юриш мобайнида оёқ тиззалари ни
баланд кўтариб юриш машқи киритилган.
Ҳар бир машғулотда мувозанат ҳиссини
ривожлантирувчи битта-иккита машқ ки-
ритилган.
Машғулот ҳаракат фаоллиги даража-
сини сақлашга хизмат қилгани сабабли,
берилган кўпчилик машқлар якка (жойда
айланиш, бош ҳаракати, оёқ учида юриш,
оёқ тиззаларини баланд кўтариб юриш),
гуруҳли (арғимчоқ-кўприк бўйлаб юриш,
ўриндиқ, тахтада юриш) бажарилади.
Кўпчилик ақли заиф болаларда ясси
оёқлик ҳолатлари кузатилганлиги сабаб-
ли, оёқ кафтларининг шаклланишига
ҳисса қўшувчи мушакларни мустаҳкам-
лаш ҳам муҳим вазифа ҳисобланади.
Мавжуд ясси оёқлик нуқсонини барта-
раф этиш мақсадида машғулотларга бир
қатор махсус йўналтирилган машқлар ки-
ритилган (оёқ кафтлари билан канатни
думалатиш (стулда ўтириб), канатни топ-
таш, канат бўйлаб ён томонлама юриш,
гимнастика деворининг пастки тахтаси
бўйлаб ён томонлама ҳаракатланиш, оёқ
учида, товонида юриш кабилар).
Тўрт ёшли болаларга нафасни ривож-
лантирувчи махсус вазифалар беришга
ҳали эрталик қилади. Бироқ машқларни
бажариш давомида болалар безовта
бўлмасликлари ва тўғри нафас олишла-
рини назорат қилиб бориш лозим. На-
фасни ривожлантириш маълум даражада
белгиланган югуриш ва бошқа тезлик
машқлари ёрдамида мақсадга мувофиқ
олиб борилади.
Мактабгача махсус муассасалар таъли-
мининг биринчи йилидаёқ таълимга нутқ
ўстириш, эшитишни ривожлантириш,
ҳисоб, қуриш-ясаш ва бошқа машғулотлар
киритилади. Ҳаракат режимининг тўғри
ташкил этилмаганлиги интенсив таълим
жараёнида болаларнинг ҳаракат талаб-
ларини қониқтиришда қийинчиликларни
юзага келтиради ва уларнинг жисмоний
ҳамда ҳаракат фаоллигига салбий таъсир
этиши мумкин. Шунинг учун уларнинг
ривожланиш хусусиятларини ҳисобга ол-
ган ҳолда, ақли заиф мактабгача ёшдаги
болалар жисмоний тарбия машғулотлари
алоҳида шароит, махсус услублар ва усул-
ларни талаб қилади. Ҳар бир маш ғулотда
болалар берилган юкламани ҳис этишла-
ри, ҳаракат талабларига риоя қи лиш лари,
ўзларини ҳаракатда намоён қилиш имко-
ниятига эга бўлишлари керак.
Тартибга кўра ҳар бир ҳаракат тури
бир неча марта такрорланади. Ўқув йили
мобайнида аста-секинлик билан ҳаракат
кўникмалари мустаҳкамланади ва мукам-
маллашади. Дастур талабларини тўла-
қонли ўзлаштиришнинг муҳим шартла-
ридан бири машғулотда ҳаракат фаол ли-
гининг юқори даражасини сақлаш ҳисоб-
ланади. Синфдаги болалар сони камли-
гига қарамай (12–13 бола), жисмоний ва
ҳаракат фаоллиги имкониятлари тенг
эмас. Бу эса назорат олиб боришда, ёр-
дам кўрсатишда ва баҳолашда индиви-
дуал ёндашишни талаб қилади.
Ўзбекистон Республикасидаги махсус
мактабгача таълим муассасаларида жис-
моний тарбия жараёнларини кузатиш
ақли заиф болалар жисмоний тарбияси
бўйича махсус ўқув-услубий қўлланма-
лар нинг йўқлиги тарбиячиларга машғулот
ва методик усулларни танлаш, коррек-
цион ишни тўғри ташкил этишда қийин-
чилик туғдираётганини кўрсат моқда. Шу
40
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ / ИНКЛЮЗИВНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |