ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2014, 12
Болаларда турли тўсиқларни енгиб
ўтиш малакаларини шакллантириш мақ-
садида гимнастика ўриндиқлари, зинали
пирамида тахталари ва бошқа предмет-
лардан ҳатлаб ўтиш машқларидан фой-
даланиш тавсия этилади. Болалар ўз нав-
батини узоқ кутиб толиқмасликлари учун
эмаклаш ва ҳатлаш ҳаракатларини бир
вақтнинг ўзида иккитадан боланинг ба-
жариши мақсадга мувофиқ бўлади.
Машғулотлар амалиётида кенг миқёсда
умумривожлантирувчи машқлар ҳам қўл-
ланилади. Жисмоний машқлар у шуғул -
ланаётган бола оранизмига ҳар томонла-
ма таъсир кўрсатишидан ташқари, унинг
елка, қорин, орқа курак, оёқ мушак ларига
ҳам таъсир кўрсатади.
Умумривожлантирувчи машқлар жуда
турли-тумандир. Бажариш характерига
кўра уларни предметли (байроқча) ва
предметсиз машқларга бўлиш мумкин.
Тарбиячи кетидан бажариладиган ҳара-
катлар алоҳида эътиборга молик. Мак-
табгача ёшдаги ақли заиф бола ҳаётининг
тўртинчи йилида ҳам таълим олмаганли-
ги сабабли тарбиячи кўрсатаётган ҳара-
катларни қийинчилик билан такрорлай-
ди, бир ҳаракат фаолиятидан бошқа
ҳаракат фаолиятига қийинчилик билан
ўтади, диққати тез чалғийди, чарчайди.
Баъзи болалар ҳаракат фаолиятини ба-
жаришдан бош тортадилар. Кўриниб ту-
рибдики, бу ҳолатда оддий қайтариш
ҳаракатини бажаришда организмнинг
функционал тайёрлиги сустлиги намоён
бўлмоқда. Шунинг учун тарбиячи кети-
дан бажариладиган машқларга катта аҳа-
мият ажратилади. Улар доира бўлиб
ўтир ган ҳолда ҳамда тикка туриб эркин
бажарилади.
Предметсиз машқлар каби байроқчали
машқлар ҳам координациянинг ривож-
ланишига, ҳаракатлар аниқлигига, реак-
ция тезлигига, кўз билан мўлжал олиш-
нинг ривожланишига, диққатни бир жой га
жамлашга кўмаклашади. Бу ҳара катлар
тарбиячи кетидан қайтариш орқа ли ба-
жарилади. Предметлар билан бажарила-
диган машқлар орасида копток ёр дамида
бажариладиган машқларга алоҳида ўрин
берилган. Маълумки, болалар копток би-
лан ўйнашни жуда ёқти радилар. Вазифа-
ни бажара олиш боланинг машғулотга
қизиқишининг ор ти шига, ўз хоҳиши би-
лан шуғуллани шига олиб келади.
Копток билан бажариладиган турли
машғулотлар орасида кичик ёшдаги кар
болалар учун, умуман кичик ёшдаги бо-
лалар учун ҳам, жойда туриб коптокни
узоқликка отиш осон ва қулайлиги билан
ажралиб туради. Бу машқ болалар учун
фойдали ва қизиқарли. Тарбиячи кўрсат-
гандан кейин копток бир қўл билан
улоқтирилади. Ҳаракат фаоллигининг
юқо ри даражадаги ҳолатини сақлаш мақ-
са дида машқни учтадан бўлиб бажариш
мақ садга мувофиқ бўлади.
Биринчи йил таълим олаётган болалар
копток улоқтиришни билмасликлари ту-
файли улоқтиришга ўргатишда эҳтиёт-
корлик билан ёндашиш лозим. Болалар
коптокни улоқтиришда қийналиб, кў-
пинча коптокни узоқ вақт қўлдан қўй-
майдилар, безовталанадилар, вақтдан
олдин коптокни кетидан югуриб кетади-
лар ва ҳ.к. Бироқ боладан керагидан
ортиқ талаб қилиб бўлмайди. Болалар-
нинг коптокни узоқроққа улоқтиришлари
учун улар эркин ҳаракатда бўлишлари ва
машқни турган жойда бажара билишла-
ри кифоя қилади. Тарбиячининг тўғри
ҳаракатларини кузатиб бориб, болалар
аста-секин гавда ва қўл ҳаракатларини
бажаришга ўрганиб борадилар. Копток-
ни чап қўлда ҳам, ўнг қўлда ҳам отиш
жуда фойдали бўлади.
38
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ / ИНКЛЮЗИВНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |