ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2014, 12
бел мушакларини мустаҳкамловчи сак-
раш машқлари ҳам машғулотларда кенг
қўлланилади.
Тўрт ёшли ақли заиф болаларнинг
ҳаракат фаолиятини текширишлар шуни
кўрсатдики, аввал таълим олмаган бола-
нинг бу ҳаракатни бажаришида қийинчи-
ликлар юзага келар экан. Болаларнинг
аксарияти жойида туриб кетма-кет бир
нечта сакраш машқларини бажара ол-
майдилар. Улар мувозанатни йўқота-
дилар, диққатлари таранглашади. Ҳара-
кат ларни тизимли такрорлаш жараёни
мобайнида болалар сакраш ҳаракатини
эгаллаб борадилар. Жойида туриб сак-
рашдан ташқари, машғулотларга бошқа
сакраш усуллари ҳам киритилади (жойи-
да туриб бурилишлар билан сакраш, ол-
динга интилиб сакраш, ўриндиқдан сак-
раш, ерга қўйилган арқон устидан сакраб
ўтиш).
Болаларнинг жисмоний тайёргарлик
даражасига қараб, сакраш машқлари
қийин лашиб, мураккаблашиб боради.
Масалан, иккинчи йил таълим олаётган
болаларга биринчи машғулотлардаёқ
жойдан силжиб оёқ учида сакраш машқ-
ларини тавсия этиш мумкин бўлса, би-
ринчи йил таълим олаётган болаларга бу
машқ бирмунча кечроқ таклиф этилади.
Ақли заиф болаларда ясси оёқликка мо-
йиллик юқори бўлганлиги сабабли, улар-
га катта баландликдан сакраш машқла-
рини бериш тавсия этилмайди. Чунки
болалар тўғри ерга тушиш малакаларини
эгалламаган бўладилар, улар буни қўпол
тарзда, оёқларни тўғри тутиб, яъни бук-
масдан бажарадилар. Илк машғулотлар-
даёқ болаларга жойда сакраш, қайта сак-
раш, ҳаккалаш машқларини юмшоқ,
бироз оёқ тиззаларини буккан ҳолда ба-
жаришни ўргатиб бориш керак. Булар
сустлашган мушакларни ортиқча лат
ейиш дан асрашга ёрдам беради.
Тирмашиш бола учун осон ва шу би-
лан бирга фойдали ҳаракат туридир, чун-
ки бу ҳаракат тоғай ва мушакларни ри-
вожлантиради, қўл бармоқлари ва оёқ
кафтлари ёрдамида предметларни ушлаш
малакаларини шакллантиради. Эмаклаш,
тирмашиш, ҳатлаб ўтиш машқлари бола-
лар томонидан катта иштиёқ билан ба-
жарилади ва тез ўзлаштирилади.
Бироқ ақли заиф болаларда гимнасти-
ка деворига тирмашишда ҳаракатлар
фао лиятининг бузилганлиги, сусткашлик,
ишончсизлик, баландликдан қўрқиш
ҳолатлари кузатилади. Шунингдек, маш-
ғулотларга шу ёшдаги болаларга осон
бўлган чекланган майдонда (ўриндиқ
бўйлаб, ясси тахтада) «тўрт оёқ»да эмак-
лаш машқлари киритилган
1
. Бундан таш-
қари, ҳаракат фаолиятини ривожланти-
рувчи, атроф-муҳитда мўлжалга олишга
ўргатувчи, эпчилликни ривожлантирувчи
машқлар ўтказилади (арқон тагидан
эмак лаш, кўприк-арғимчоқ, зинали пи-
рамида тахталар орасидан ўтиш ва бош-
қалар).
Тирмашиш машқлари оёқлар ва қўл-
ларга таяниб бажарилади. Фақат қўлларга
таяниб тирмашиш болалар учун тақиқ-
ланади, чунки бу ёшдаги болаларнинг
елка мушакларини боғловчи аппаратла-
ри етарлича ривожланмаган бўлади, шу-
нингдек, бу ҳаракат турида нафас олиш
қийинлашади. Девордан чиқишда ёки ту-
шишда болалар зина тахталарини ўтказиб
юбормаслиги муҳим. Зинадан тушиш
қийинроқ бўлгани сабабли эҳтиёт шарт
бола ёнида катта одамнинг туриши муҳим
саналади.
1
Миловская С.М. О коррекционных возможностях фи-
зического воспитания учащихся во вспомогательной
школе. // «Дефектология», 1999, № 4. –С. 67.
37
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ / ИНКЛЮЗИВНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |