ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2014, 12
Копток билан бажариладиган турли
машқлар кўз билан чамалаш қобилияти,
чаққонликни ва координацияни ривож-
лантиради. Копток отиш, уни илиб олиш,
ушлаб туриш машқлари машғулотларда
кенг қўлланади. Турли катталикдаги коп-
токлардан фойдаланилади: катта (осиб
қўйилган коптокни итариш учун), ўрта
(юмалатиш ва илиб олиш учун), кичик
(улоқтиришда, олиб ўтишда, қаторда уза-
тиш учун). Болаларни атроф-муҳитда
мўлжал олишга ўргатиш мақсадида улар-
ни хонада турлича жойлаштириш усулла-
ри таклиф қилинади.
Машқларни бажариш шароитлари
аста-секин қийинлашади. Баъзи ҳаракат
турлари бошқа бир қийинроқ ҳаракатни
бажариш учун тайёргарлик босқичи си-
фатида хизмат қилади. Бу ҳолда машқни
бажариш усули ва шартлари ўзгаради.
Масалан, қоринни пастга қилиб ётган
ҳолда коптокни бир-бирига юмалатиш
машқини киритишдан аввал коптокни
тарбиячи томон юмалатиш машқи ва де-
вор томон коптокни юмалатиш машқ-
ларини ўтказиш лозим. Коптокни муста-
қил улоқтиришдан аввал болалар
тар биячи думалатган ва кейин улоқтирган
копток кетидан югуришлари лозим.
Шунингдек, машғулотларда бел ва оёқ
кафтлари мушакларини мустаҳкамловчи
мувозанат функциясини ривожлантирув-
чи, умуртқа поғонасининг тўғри шаклла-
нишини таъминловчи махсус машқлар
ҳам кенг қўлланилади. Бу машқлар кор-
рекцион машқлар деб номланади. Йил
давомида такрорланувчи ҳар бир ҳаракат
сони нисбатан тенг бўлади. Болалар то-
монидан қорин билан ётиб бажарилади-
ган машқларнинг коррекцион қиймати
катталигини алоҳида белгилаш зарур. Бу
машқларнинг барчаси орқа курак ва елка
мушакларини мустаҳкамлайди, бошқа
турдаги ҳаракатлар қаторида гавдани
тўғри тутишда мақсадга мувофиқ таъсир
кўрсатади. Коррекцион таъсир кучига
кўра бу машқлар билан ясси тахтада ва
ўриндиқ бўйлаб қўлда тортишиш машқ-
лари тенглаша олади.
Гавдани тўғри тутишни шакллантириш-
га гимнастика деворига тирмашиш,
ўриндиқдан ҳатлаш, зинали пирамида
тахталари орасида сирғаниш каби машқ-
лар хизмат қилади. Гавданинг тўғри шак-
лланишига хизмат қилувчи турли машқ-
лар қатъий тартибда ҳар бир машғулотга
киритилади. Юриш, югуриш, сакраш, тир-
машиш, улоқтириш ва бошқа машқларни
бажариш жараёнида мувозанат ҳисси
ривожланиб боради. Бироқ аксарият
ақли заиф болаларда мувозанатнинг бу-
зилганлиги муносабати билан шу функ-
цияни жорий этишга махсус йўналти-
рилган вазифалар машғулотларда кенг
қўлланилади. Мувозанат ҳиссини ривож-
лантириш учун машғулотларда таянч
май дони кичрайтирилган машқлар (ка-
нат йўл, тахта), баландлиги (қия ўриндиқ,
доска), таянч ҳаракатчанлиги (арғимчоқ,
«кўприкча»), жойлашиши (горизонтал,
вертикал) ўзгартирилган машқлар кири-
тилади. Бу машқларни бир жойда ва
ҳаракатда бажариш мумкин.
Доимий мўлжал олиш шартларини
ўзгартириш орқали ҳаракатларни қийин-
лаш тириш мумкин (тўсиқларни енгиб
ўтиш, қўллар билан қўшимча ҳаракат ба-
жариш, бел, елка, бош ҳаракатлари). Му-
возанат функциясининг машқи сифатида
махсус воситалар сифатида машғулот-
ларда жойда туриб айланиш ва овоз сиг-
налига қараб ўтириш машқи, юриш ва
югуриш мобайнида овоз сигнали асоси-
да тўхташ, бурилишлар билан жойда сак-
раш машқлари кенг қўлланилади.
39
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ / ИНКЛЮЗИВНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |