Махсус фанларни ўқитиш методикалари: анъанавий ва инновацион туркум



Download 54 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi54 Kb.
#49361
1   2   3   4   5
Bog'liq
Махсус фанларни-WPS Office

Конкурс(танлов)лар ўтказиш. Маълум бир мавзу ёки муаммо бўйича талабалар олган билимларини аниқлаш ва баҳолаш учун қўлланилади. Дарс ўтишда бошқа қатор методлар ҳам мавжуд бўлиб, уларни ўқитувчи мавзунинг мазмуни, гуруҳнинг тайёргарлигига қараб, қўллаши мумкин.
Педагогика фанида, ўқитувчиларнинг амалий тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш асосида таълим методлари-ни танлашга ўқув-тарбия жараёни кечаётган шарт-шароитлар ва аниқ ҳолат-ларга боғлиқ муайян ёндашувлар вужудга келади. Таълим методларини тан-лашда қуйидаги ҳолатлар инобатга олиниши лозим:
-замонавий дидактиканинг этакчи ғоялари, таълим, тарбия ва ривож-лантиришнинг умумий мақсадлари;
-ўрганилаётган фан мазмуни ва методлари, мавзуларининг ўзига хос-лиги;
хусусий фанлар методикасининг ўзига хослиги ва умумдидактик методларни саралашга қўйилувчи талабларнинг ўзаро алоқадорлиги;
-муайян дарс материалининг мақсади, вазифалари ва мазмуни;
у ёки бу мавзуни ўрганишга ажратилган вақт;
-талабаларнинг ёш хусусияти, билиш имкониятлари, даражаси;
-талабаларнинг дарсга тайёргарлик даражаси;
-ўқув муассасалари, аудиторияларнинг моддий таъминланганлик даражаси, жиҳозлар, кўрсатмали қуроллар, техник воситаларнинг мавжудлиги;
-ўқитувчининг имкониятлари, назарий ва амалий жиҳатдан касбий тайёргарлик даржаси, педагогик маҳорати, шахсий сифатлари;
-ўқув муассасаларида фанлараро ҳамкорликнинг ўрнатилганлиги.
Дарс ўтишда қўлланиладиган методларни шартли равишда: анъанавий дарс ўтиш услублари ҳамда талабалар фаоллигини оширувчи инновацион методларга ажратиш мумкин. Қуйида биз ушбу методларга батафсил тўхталиб ўтамиз.
Ўқитишнинг анъанавий методлари.
Ўқувчи, талабаларни олинган билим, ахборотларни хотирада сақлаб қолиш, мустаҳкамлашга ундалади. Таълимга анъанавий кўргазмали ёндашувда асосан дарс ўтишнинг анъанавий (таълим жараёни марказида ўқитувчи бўлган) методлари қўлланилади. Бу методларда ўзига хос афзаллик ва камчиликлар бор.
ХХ асрнинг бошларида яшаган немис педагоги Рудолф анъанавий дарс ҳақида шундай деган экан: фақат эшитиш ва кўриш методи билан таълим олган ўқувчилар жуда пассив зотларга айланадилар. Улар ҳаётий ҳақиқат олдида ожиз бўладилар. Бу фикр ҳозирги кун учун янада долзарбдир. Технологик ёндашув таълим жараёнини ўзаро узвий боғлик босқичларга ажратиш,қўйилган мақсадга эришиш учун белгиланадиган амалларни бажариш ва малум кетмакетликда амалга оширишни лойиҳалаштирилган иш ва амалларни бир хил талаб асосида бажаришни назарда тутади. Ўқув материали таълим мақсадига мос тузилади.
Анъанавий дарс ўтишда дарснинг асосий мақсади кўпроқ тушунтиришга қаратилган бўлиб, ўқитувчи билим берувчи, ўқувчиталаба билим олувчи ролини бажаради. Уларни ўрганилаётган мавзуни қай даражада ўзлаштирганларини назорат қилиш жараёнида билдирган фикрларига қараб аниқланади. Педагоглар, педагоголимлар дарс жараёнида ўқувчи, талабалар ўртасида ҳамда улар билан ўқитувчи орасида юқори даражада ҳамкорлик ўрнатилса, уни интерактив ҳисоблашади. Одатда бундай ҳамкорлик у ёки бу муаммони эчиш йўлларини фикрлашиб топишда, қабул қилинган қарорни қай даражада қўлласа бўлишини муҳокама қилишда ўрнатилади. Шунга алоҳида эътибор бериш керакки, муҳокама жараёни уни жавобларидан ҳам муҳимроқ.
Методларнинг афзалликлари:
- аниқ, маълум тушунчаларни билиш, маълум кўникмаларга эга бўлиш;
- ўқитувчи томонидан ўқитиш жараёнини ва ўқитиш муҳитини юқори даражада назорат қилиш;
- вақтдан унумли фойдаланиш;
- аниқ илмий билимларга таяниш.
Методларнинг камчиликлари:
• ўқитишнинг бундай тизимини энг жиддий камчилиги талабаларнинг машғулотлардаги пассивлиги ва бундан келиб чиқиб билим олиш самараси пастлиги;
• ўқитувчининг тўла назорати барча ўқувчилар учун мотивация иштиёқини вужудга келтирмайди;
• ўқувчи, талабалар ўқитувчи билан бевосита мулоқотга кириша олмайди;
• эслаб қолиш даражаси ҳаммада тенг бўлмагани сабабли гуруҳда ўзлаштириш паст бўлиши мумкин.
• Мустақил ўрганиш ва эчимлар қабул қилиш учун шароитлар яратилмайди
- кўп вақт талаб этиши;
- ўқувчи, талабаларни доимо ҳам кераклича назорат қилиш имконияти пастлиги;
- мураккаб мазмундаги материаллар ўрганилганда ҳам ўқитувчининг роли паст бўлиб қолиши;
- билими паст ўқувчи, талабалар бўлгани сабабли билимдонларнинг ҳам паст баҳо олиши ёки аксинча ҳолат бўлиши;
- ўқитувчининг ўзи ҳам фикрлаш қобилиятига ва муаммоларни эчиш кўникмаларига;


Download 54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish