Махсус фанларни ўқитиш методикалари: анъанавий ва инновацион туркум


Таълим тизимидаги инновацион усуллар



Download 54 Kb.
bet4/5
Sana21.02.2022
Hajmi54 Kb.
#49361
1   2   3   4   5
Bog'liq
Махсус фанларни-WPS Office

Таълим тизимидаги инновацион усуллар.
Таълим инновацион методларининг мақсади билим бериш эмас, балки ўқувчи, талабаларда мустақил равишда ўқиш, изланиш, саволларга жавоб топиш, қарор қабул қилиш кўникмасини шакллантиришдир. Дарс ўтишнинг талабалар фаоллигини оширувчи интерактив методлари айрим адабиётларда ноанъанавий дарс ўтиш методлари деб ҳам таърифланади. Бу методлардан авваллари ҳам фойдаланилган, лекин камроқ эътибор берилган. Ҳозирги пайтда бутун дунёда фаол интерактив методларни қўллашни дарс ўтишнинг самарали методи сифатида тан олиниб, кенг қўлланилмоқда. Интерактив методика ўзаро ҳамкорликнинг ниҳоятда кўп усул ва турларини қамраб олади. Лекин методик усул қандай бўлишидан қатъий назар, ўқувчи талабаларнинг тажрибалари асосий таълим манбаи ҳисобланади. Ҳамкорлик асосида амалга оширилаётган методларнинг асосий хусусияти шундаки, унда ўқувчи, талаба ўзи учун ниманидир кашф қилади. Интерактив методлар «ўқишга ва уқишга» ўргатади. У ўқувчиталабаларнинг ниҳоятда катта интеллектуал потенциалидан фойдаланиш имконини беради, уларни ўқув жараёнида фаол қатнашишларини таъминлайди. Ўқув жараёнида нафақат ҳамкорлик, балки мусобақа, беллашув элементларини ҳам қўллаш имконини беради. Интерактив методлар талабаларни ўз фикрини ифодалаши учун кенг имконият яратиб берибгина қолмай, ўртоқларининг фикри, асослари, далилларини тинглаб, ўз фикридан қайтиши ёки фикрини тамомила ўзгартириши мумкин. Интерактив методлар бошқаларнинг фикрига ҳурмат билан қарашга, уни сабртоқат билан эшитишга ҳам ўргатади. Аудиторияда ҳамкорлик муҳитини яратишнинг реал имкониятини яратади.
Инновацион методлар ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарфламай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришиш мақсадини назарда тутади. Дарс мобайнида маълум назарий билимларни талабага етказиш, унда айрим фаолият юзасидан кўникма ва малака ҳосил қилиш, маънавий сифатларни шакллантириш, талаба билимини назорат қилиш ҳамда баҳолаш ўқитувчидан юксак маҳорат ва тезкорлик талаб қилади.
Ҳозирги пайтда ўқув материаллари, ахборотларни экранда кўрсатиш имкони вужудга келиши ва ривожланиши билан ўқув жараёнида эришилган ютуқдан фойдаланиш кенг ёйилиб бормоқда.
Махсус ихтисослаштирилган аудиториялар, чунончи, компьютер, телевизор, видеомагнитофон билан таъминланган аудиторияларда дарс ўтиш борган сари оммалашиб бормоқда. Ҳатто уни алоҳида видеометод сифатида талқин этилмоқда. Айниқса, ўқув жараёнига компьютернинг кириб келиши барча дидактик функцияларни мувафаққиятли бажариш имконига эга видеометодни кенг қўллаш имконини беради. Бунинг натижасида уни комплекс дидактик технология деб ҳам аталмоқда. У:
* ўқувчи талабаларга ўрганаётган мавзуси, ҳодиса, жараён, фаолият бўйича тўлиқ, ишончли ахборот бериш;
* ўқув жараёнида кўргазмалиликнинг ролини ошириш;
* талаба, ўқувчиларни хоҳиш, талаб, эҳтиёжлари, қизиқишларини қондириш;
* ўқитувчининг ўқувчи, талабаларнинг билимини, кўникмаларини синаш билан боғлиқ техник ишлардан озод қилиш, самарали алоқа ўрнатиш;
* талаба ўқувчиларни ўзлаштириши бўйича объектив ҳисобот, тўла ва узлуксиз назоратни ташкил этиш имконини беради.
Дарс жараёнида ахборот технологиядаридан фойдаланишда асосий ўринда мультимедиа туради.
Мультимедиа информатиканинг дастурий ва техникавий воситалари асосида аудио, видео, матн, графика, анимация (объектларнинг фазодаги, экрандаги ҳаракати) жадваллари асосида ўқув материалларини ўқувчи, талабаларга этказиб беришнинг мужассамлашган ҳолдаги кўринишидир.
Мутимедиада ишлашнинг қуйидаги афзалликлари бор:
• берилаётган материалларни чуқурроқ ва мукаммалроқ ўзлаштириш имкони яратилади;
• таълим олишнинг янги соҳалари билан яқиндан алоқа янада ортади;
• таълим олиш вақтининг қисқариши натижасида вақтни тежаш имкони яратилади;
Дарс бериш жараёнида турли методларни қўллашни ҳозирги пайтда кенг тарғиб қилинаётганига қарамай ҳали кутилган натижага эришилгани йўқ. Бунинг қатор сабаблари қуйидагича:
• дарс жараёнини турли методлар асосида ташкил этиш, методларни қандай қўллаш бўйича методик қўлланмаларнинг йўқлиги;
• интерактив методларни қўллаш бўйича ўтказиладиган дарсларга тайёргарликнинг кўп вақт ва маблағ талаб қилиши;
Ҳар қандай фандан дарс ўтишда турли методларни, айниқса, интерактив методларни қўллаш зарурияти яна шунда ифодаланадики, биринчидан, бундай методларни қўллаш дарсни қизиқарли ўтиш ва талабаларни дарсга фаол қатнашишларини, иккинчидан, уларнинг диққатини ўтилаётган дарсни ўзлаштиришга қаратишларини таъминлайди.
Ўқитиш воситалари бу янги билимларни ўз-лаштириш учун ўқитувчи ва талабалар томонидан фойдаланиладиган обект. Таълим воситалари катта аҳамиятга эга. Таълимнинг барча воситалари таълим мақсадларини мувафаққиятли амалга оширади.
Ўқитиш воситалари озида ўқув-тарбиявий мақсадга эришиш учун зарур болган моддий ёки маънавий қадриятларни акс эттиради. Одатда улар талим методларига мос ҳолатда фойдаланилади. Бироқ агар методлар «қандай ўқитиш» саволига жавоб берса, воситалар эса, «унинг ёрдамида нимани ўқитиш» саволига жавоб беради.
Анъанавий равишда қўлланиладиган ўқитиш воситаларига дарслик, расмлар, жадвалар, нутқ, ўқув-устахонаси жиҳозлари, лабораториялар, ахборот воситалари, ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш воситалари киради.
Фанни ўқитиш билан боғлиқ ҳолда ўқитиш воситаси танланади. Ўқитувчи ўзининг ихтиёри бўйича кўргазмали материал, ўқув қўлланмадан фойдаланиши мумкин. Ўқитиш воситасини қўллашнинг яна бир жиҳати албатта талим жараёнининг таркибий қисми сифатида акс эттиришидир.
Ўқитиш воситасини танлаб олиш таълим методини танлаб олиш билан боғлиқ. Агар таълимнинг фаол методи (китоб билан ишлаш, машқлар) фойдаланилса, у ҳолда ўқув қўлланмалари, дарсликлар ва таълимнинг техник воситаларидан фойдаланилади. Айнан таълимнинг техник воситалари амалий методларда фойдаланилади.
Таълимнинг пассив (суст) методлари (талабалар эшитади, яни ҳикоя, маруза, тушунтириш, экскурция) қўлланилганда, таълимнинг кўргазмали воситаларидан фойдаланилади. Таълимнинг кўргазмали воситалари педагогнинг ўзи томонидан тузилган бўлиши мумкин.
Хулоса
Махсус фанларини ўқитиш методикаси – бу назария ва амалиётнинг умумлашган кўринишидир. У ўқитувчи ва таълим олувчилар биргаликдаги фаолияти, таълим мазмуни, шакл ва методлари бирлиги сифатида педагогик фанларни ўқитиш жараёнини тадқиқ этади. Махсус фанларини ўқитиш методикаси бўлажак мутахассисларни юқори касбий тайёргарлигини таъминлаш учун бутун эътиборини таълимнинг қонуниятлари ва тамойиллари, унинг шакл ва методларини асослашга қаратади. Бундан ташқари махсус фанларни ўқитиш методикаси доимий равишда махсус фанларни ўқитишнинг қонуниятларини очиш ва асослаб беришга ҳамда унинг асосида таълим жараёнини бошқариш йўлларини излаб топади. Махсус фанларини ўқитиш методикаси предметини бундай тушунишдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, у бошқа фанларни ўқитиш методикасидан фарқли равишда икки – умумий ва хусусий қисмдан ташкил топади.
Умумий қисмда махсус фанларини ўқитишнинг методологик ва умумназарий масалаларига эътибор қаратилади. Улар олий таълим муассасаларида махсус фанларни ўқитишда бир хил даражадаги аҳамиятга эга. Иккинчи бўлимда олий таълим муассасаларида махсус фанларини ўқитиш жараёни, мазмуни, шакл ва методларига алоҳида урғу берилади.
Мен ушбу мустақил ишимни тайёрлаш давомида махсус фанларни ўқитиш методларини батафсил ўрганиб чиқдим ҳамда уни ўз ишимда қисқача ёритдим.
Бундан ташқари мен махсус фанларни ўқитиш тизимида қўлланиладиган анъанавий ва инновацион методларни ҳам кўриб чиқдим. Ушбу методларнинг ютуқ ва камчиликларига тўхталдим.

Download 54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish