Магистратура” БЎлими 5А230602 – корпоратив молия ва қимматли қОҒозлар бозори мутахассислиги



Download 150,35 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi150,35 Kb.
#232572
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5
Bog'liq
бахром


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
МАГИСТРАТУРА” БЎЛИМИ
5А230602 – КОРПОРАТИВ МОЛИЯ ВА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ МУТАХАССИСЛИГИ

Илмий тадқиқот методологияси фанидан


ЯКУНИЙ НАЗОРАТ ИШИ


Диссертация мавзуси: Ўзбекистон фонд бозорида опционлар секторини ривожлантириш йўллари


Бажарди: МКФ-10 гуруҳи талабаси Болтабоев Б.
Текширди: доц. Ибрагимов А.


ТОШКЕНТ – 2021



I БОБ. КИРИШ 3
II БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ 4
III БОБ. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ 7
IV БОБ. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР ВА ВАҚТ РЕЖАСИ 8
1-жадвал 9
Эгри солиқларнинг қиёсий таҳлили 9
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 13


I БОБ. КИРИШ


Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари - ўз эгаларининг бошқа қимматли қоғозларга нисбатан ҳуқуқларини ёки мажбуриятларини тасдиқловчи ва юридик шахслар томонидан эмитентнинг опционлари, қимматли қоғозларга доир фьючерслар ва бошқа молиявий воситалар тарзида чиқариладиган қимматли қоғозлар.
Ҳосила қимматли қоғозлар (ҲҚҚ) – бу шартномалар бўлиб, улар бўйича бир томон қимматли қоғозларнинг маълум бир миқдорини маълум муддатда келишилган нархда сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқи ёхуд мажбуриятини олади. Кўпинча базис активи (яъни шартнома асосида ётувчи қимматли қогоз) сифатида акциялар ва облигациялар иштирок этади.
Ўзбекистонда хосила қимматли қоғозларни чиқариш ва улар муомалада бўлишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Ҳосила қимматли қоғозларни чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши ҳақидаги Низомга мувофиқ республика ҳудудида фақат уларнинг негизида акдиядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари ётадиган хосила қимматли қоғозлар чиқарилиши мумкин. Мазкур хосила қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласи давлат рўйхатидан ўтиши ва белгиланган тартибда рўйхатга олиш рақамига эга бўлиши лозим.
Ҳосила қимматли қоғозларнинг эмитенти – бу ҲҚҚни чиқарувчи ва ушбу қимматли қоғозлар эгаларининг олдида улар бўйича ўз номидан мажбуриятга эга бўлган юридик шахсдир. Ҳосила қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор уни чиқариш ваколатига эга бўлган эмитентнинг бошқарув идораси томонидан қабул қилинади.
Ҳосила қимматли қоғозлар нақд ҳамда нақдсиз шаклларда чиқарилиши мумкин. Нақдсиз шаклда чиқарилган ҳолларда улар глобал сертификат ҲҚҚнинг нақдсиз шаклидаги бутун нашрини (ёки бир қисмини) тасдиқловчи ва депозитарийда сақланадиган, шунингдек, бир марталик сертификат учун талаб этиладиган барча реквизитлар, ҲҚҚ нашри эмиссияси ва муомаласининг умумий шартлари рўйхатини ўз ичига олган хужжат билан расмийлаштирилади.
Ҳосила қимматли қоғозлар синфларга ва серияларга бўлиниши мумкин.
Синф – бу унинг негизида битта базис активи ётадиган бир туридаги хосила қимматли қогозидир.
Серия – бу ижро баҳоси ва амал қилиш муддати бир хил бўлган бир синфнинг ҳосила қимматли қоғозларидир.
Ҳосила қимматли қоғоз базис активининг сертификацияси қимматли қоғознинг тури, хили, тоифаси, унинг номинал қиймати, бир донасининг нархи, миқдори, эмитенти, умумий қиймати ҳақидаги ахборотни ва бошқа айрим маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Ҳосила қимматли қоғозлар олди–сотдиси муддатини кечиқтиришга; битим расмийлаштирилаётган йилда сотувчининг мулки бўлмаган хосила қимматли қоғозларнинг сотилишига, шунингдек, ҲҚҚнинг амал қилиш муддати тугаётган кунда уларнинг сотилишига йўл қўйилмайди.


Download 150,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish