II БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
Ҳосила қимматли қоғозлар опционлар, фьючерслар ва варрантлар кўринишида чиқарилиши мумкин.
Опцион (немисча option cўзидан) – эмитентнинг муайян миқдордаги қимматли қоғозларини опционда кўрсатилган муддатда қатъий белгиланган нархда сотиб олиш ҳуқуқини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз.
Опционнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг эгаси қимматли қоғознинг ўзини ҳарид қилмайди, балки уни сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда у ўзининг ҳарид қилиш ёки сотиш хуқуқидан фойдаланиши ё бўлмаса, ундан воз кечиши мумкин. Опцион шартномасида икки томон иштирок этади опцион ҳаридори (эгаси) – маълум миқдордаги қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш хуқуқига эга бўладиган шахс ҳамда сотувчи (устига ёзувчи) – тегишли равишда ушбу қимматли қоғозларни сотиш ёки ҳарид қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи шахс.
Барча опционлар икки хилга бўлинади. Ҳарид қилиш учун опцион "коллопцион" (саll) ва сотиш учун опцион – пўтопцион (рut). Ҳарид цилиш опциони (саll) келажакда хосила қимматли қоғоз томонидан белгиланган шартларда базис активини сотиб олиш хуқуқини беради. Сотиш опциони (рut) ўз эгасига келажакда базис активини ҳосила қимматли қоғоз шартларига мувофиқ сотиш хуқуқини беради.
Опционлар "европа опционлари" ва "америка опционлари"га бўлинади.
Европа опциони – бу унинг ижро этилишига фақат келишилган бўлажак санада рухсат этиладиган шартномадир.
Америка опциони – бу унинг ижро этилишига келишилган санагача ва келишилган бўлажак санада исталган йилда рухсат этиладиган шартномадир.
Опционнинг ижро этиши баҳоси – базис активининг опцион шартномасида келишилган нархи.
Мукофот – ҳаридор томонидан сотувчига опцион сертификатидан кўчирмага қарши тўланадиган опцион нархи.
Ички қиймат – шартнома зудлик билан сотилган вазиятда опцион эгаси олиши мумкин бўлган даромад. У базис активининг жорий нархи ва шартномада келишилган ижро нархи ўртасидаги фарқнинг миқдорига тенг.
Ташқи қиймат – мукофот ҳамда опционнинг ички қиймати ўртасидаги фарқ, унинг ҳажми шартноманинг муддатлилигига, курснинг барқарорлигига ва фоиз ставкаларининг динамикасига боғлиқ,
Опцион ва фьючерс савдоларининг негазида олибсотарлик манфаати, қимматли қоғозлар курсининг кўтарилиши ёки пасайишидан пул ишлаб олишга интилиш ётади.
Саll опциони чоғидаги қонтрагентлар ўйинининг механизмини кўриб чиқамиз.
Ушбу опцион шартларига кўра, опцион эгаси қимматли қоғозларни шартномага обуна бўлган шахсдан келишилган нарх бўйича сотиб олиш хуқуқига эга, Мазкур хуқуқ маълум муддат давомида амал қилади. Опционни сотиб олиш чоғида ҳаридор сотувчига мукофот тўлайди.
Опцион сотувчиси (устига ёзувчи) агар акциялар эгаси ушбу қимматли қогозни сотишни талаб қилса, уларни сотишга мажбурдир.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, опционлар улар эмитентининг илгари чиқарилган шахсий қимматли қоғозларини ҳам, учинчи шахслар қимматли қоғозларини ҳам ҳарид қилиш ёки сотиш хуқуқини тасдиқлаши мумкин. Базис активи эмитентнинг биринчи марта муомалага чиқарилаётган шахсий қимматли қоғозларидан иборат бўлган опционларнинг чиқарилишига йўл қўйилмайди.
Опционлар эгасининг номи ёзилган ва кўрсатувчи эгалик қиладиган турларда бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида опционлар ўзига америкача хилдаги опционнинг белгиларини жамлади, яъни опцион эгаси ўзининг базис активини ҳарид қилиш ёхуд сотиш хуқуқини ё маълум бир муддат давомида, ёки аниқ бир санада амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |