Амур дарёси соҳиллари аҳоли. Амур хавзаси, Уссурия ўлкаси ва Сахалин оролида руслар келгунига қадар: нивхлар (4,7 минг), нанайлар (12 минг) ульчилар (3,2 минг), орочилар (900 киши), орокилар (200 киши), удэгейлар (2 минг киши), негидаллар (600 киши) овчилик ва балиқчилик билан шуғулланадиган кам сонли халқлар.
санаб ўтилган аҳоли тили (нивхлардан ташқари), тунгус-манжур гуруҳи, олтой тил оиласига киради. Нивхлар тили ўзига хос бўлиб, у фанга маълум бирор-бир халқнинг тилига ўхшамайди. Лекин уларни палеоосиёликлар хўжалиги ўтроқ балиқчиликни, қуруқликдаги ов, денгиз ҳайвонларини овлаш билан қўшиб олиб борганлар. Тунгус тилли гуруҳлар ҳудудга мил.авв. I минг йилликнинг иккинчи ярмига тўғри келади. 638 йили бу жжойда ташкил топган Бохай подшолиги билан Хитой империяси ҳисоблашган, Корея ва Япония ўзар муносабатларга киришган. Ушбу подшолик 926 йили мўғул тилли чорвадор кўчманчи пиданлар хужуми остида йиқилди. Лекин 1115 йили тунгус тилли чжургженлар йўлбошчиси Агуда киданларни енгиб, Алтун империясини тузганини эълон қилади. Чжурчжен деярлик юз йил Хитой ва мўғуллар билан муваффақиятли урушлар олиб борган. Чингизхон уларга қарши урушни 1211 йили бошлаб, 20 йилдан сўнг тўла ғалабага эришади.
Амур аҳоиси хўжалигида балиқчиликдан ташқари ов, ёввойи ўсимликлар илдизлари, меваларини териш, денгиз ҳайвонларини овлаш бўлган.
Тайга халқларини сон-саноқсиз дарё, ботқоқ, қалин чакалакзорларда йўл топа олиши ҳайвонларнинг хулқи-феълини билиш ва ундан овда фойдаланишлари, европаликларни доимо қойил қолдирган. Ёзувчи В.Х.Арсеньевнинг дўсти Дерсу Узала айнан нанастлардан бўлган. Ёзувчи ўз қаҳрамони ва унинг қабиладошларини фақат инсонларга эмас, ҳайвонларга ҳам меҳрибонлиги ва қалбан муносабатини яхши тасвирлаган.
Дарё соҳилидаги балиқчилар поселкаларда кўпсонли уйлар, хўжалик бинолари жойлашган. Қишки уйлари кан орқали иситилган.
Кийим ва идишлар тайёрлашда маҳаллий ашёлар қичитқи ёки ёввойи каноп толасидан фойдаланганлар. Балиқ териси, мўйна, ёввойи ҳайвонлар териси-кийим тикишда қўл келган. Дарахт танасидан ўйиб қайиқ ясашган. Хитой билан савдо орқали ҳудудга идишлар, металдан турли меҳнат, жанг қуроллари, газламалар келтирилган.
Ижтимоий ҳаётда уруғ ва қариндошлик муносабатлари катта ўрин тутади. Уруғ ичида никоҳ тақиқланган. Қариндошлар бир-бирларини ҳамиша қўллаганлар. Қўшничилик, ўзаро ёрдам ҳам муҳим бўлган.
Маънавий маданиятлари ва диний тасаввурларида табиат кучлари билан боғлиқ ишонч, эътиқод, айиқ байрамлари катта ўрин тутган.
Do'stlaringiz bilan baham: |