Хромли зангламас пўлатлар. Хромли зангламас пўлатлар таркибида 11 дан 30% гача хром ва 0,08-дан 0,44% гача углерод бўлади. Хромли зангламас пўлатларнинг таркиби оддий, нархи эса зангламас бошқа пўлатларникидан арзонроқ бўлганлигидан улар техникада кенг куламда ишлатилади.
Хромли зангламас пўлатлардан баъзиларининг химиявий таркиби 47- жадвалда келтирилган.
47- ж а д в а л
Хромли зангламас пўлатларнинг химиявий таркиби
(ГОСТ 5632-61)
Пўлатнинг
синфи
|
Пўлат
нинг
тури
|
|
Элементлар миқдори хисобида
|
C
|
Cr
|
Ni
|
|
Mn
|
Si
|
P
|
S
|
Феррит
Мартенсит
феррит
Мартенсит
Мартенсит
Мартенсит
Феррит
|
13%Сг
|
0X13
1X13
2X13
3X13
4X13
XJ4
|
< 0 ,0 8
0,09—0,15
0,16—0,24
0,25—0,34
0,35—0,44
< 0 ,1 5
|
11— 13
12— 14
12— 14
12— 14
12— 14
12— 14
|
—
—
—
—
—
—
|
—
—
—
—
—
—
|
< 0 , 6
< 0 , 6
< 0 , 6
< 0 , 6
< 0 , 6
< 0 , 6
|
< 0 , 6
< 0 , 6
< 0 , 6
< 0 , 6
< 0 , 6
< 0 , 6
|
< 0 ,0 3
< 0 ,0 3
< 0 ,0 3
< 0 ,0 3
< 0 ,0 3
< 0 ,0 3
|
< 0 ,0 2 5
< 0 ,0 2 5
< 0 ,0 2 5
< 0 ,0 2 5
< 0 ,0 2 5
< 0 ,0 2 5
|
Феррит
Феррит
Мартенсит
|
17%Сг
|
1X17
0Х17Т
1XI7H2
|
<0 ,1 5
<0 ,1 5
0,11—0,17
|
16—18
16—18
16—18
|
—
—
1,5-2,5
|
—
5С*--0,8
—
|
< 0 , 7
< 0 , 7
< 0 , 8
|
< 0 , 8
< 0 , 8
< 0 , 8
|
< 0 ,0 3
< 0 ,0 3
< 0 ,0 3
|
< 0 ,0 2 5
< 0 ,0 2 5
< 0 ,0 2 5
|
Феррит
Феррит
|
25—28%
Сг
|
Х25Т
Х28
|
<0 ,1 5
<0 ,1 5
|
24—27
27—30
|
—
—
|
5С*--0,8
—
|
< 0 , 8
< 0 , 8
|
< 1 , 0
< 1 , 0
|
< 0 ,0 3
< 0 ,0 3
|
< 0 ,0 2 5
< 0 ,0 2 5
|
Титаннинг кичик миқдорини топиш учун углерод миқдори 5 га кўпайтирилади
|
47-жадвалдаи кУриниб турибдики, хромли зангламас пўлатлар асосан уч турга бўлинади. Биринчи турга таркибида 13% хром бўлган пўлатлар, иккинчи турга таркибида 17% хром бўлган пўлатлар, учинчи турга эса таркибида ўрта ҳисоб билан 27% хром бўлган пўлатлар киради. А. П. Гуляев хромли зангламас пўлатларни мувозанатли структурасига кўра, Fe—С—Сг учлама система диаграммасидан фойдаланиб, синфларга бўлади. Бундай система 261-расмда тасвирланган. Баъзи марка пўлатларнинг системадаги урни ичи штрихланган тугри тўртбурчаклар тарзида кўрсатилган. Диаграммадан куриниб турибдики, таркибида 12—14% хром бўлган зангламас пўлатлар, углерод миқдорига қараб, Ҳар хил синфларга кириши мумкин (47-жадвалга қаранг). 0X13 маркали зангламас пўлат таркибидаги углерод миқдори 0.08% ёки ундан кам, хром миқдори эса 13% бўлганда соф феррит синфига, таркибидаги углерод миқдори ҳам, хром миқдори ҳам Ўртача бўлганда ярим феррит синфига кириши мумкин.
1X13 пўлати таркибидаги углерод билан хром миқдорига қараб, ярим феррит синфига ҳам, мартенсит синфига ҳам кириши мумкин, X14 маркали зангламас пўлат феррит синфига кирувчи пўлатдир, аммо унинг таркибидаги углерод миқдори 0,15% бўлганда у ярим феррит синфига киради. 2X13, 3X13 ва 4X13 пўлатлари мартенсит синфига оид, Х17, Х25Т ва Х28 пўлатлари эса феррит синфига оид пўлатлардир.
261- расм. Fe—С—Сг системаси (А.П- Гуляев).
Х17 ва Х25 маркали зангламас пўлатларнинг микроскопик тузилиши 262- расмда тасвирланган.
Юқори да баён этилганларга мувофик; хромли зангламас пўлатлар 900—1100°С гача қиздирилиб, сўнгра тоблангандан кейин 0X13 ва 1X13 пўлатларининг структураси феррит билан мартенситдан, 2X13, 3X13, 4X13 пўлатлариники мартенситдан, Х17, Х25Т, Х28 пўлатлариники эса ферритдан иборат бўлади.
262- расм- Феррит синфига оид зангламас пўлатларнинг
микроскопик тузилиши:
а — X17 пўлати; б — X25 пўлати.
Хромли зангламас пўлатлар қаттиқлигининг тоблаш температурасига қараб ўзгаришини курсатувчи эгри чизиқлар 263- расмда тасвирланган.
Хромли зангламас пўлатлардан баъзиларининг термик ишланиш режими ва термик ишлангандан кейинги механик хоссалари 48- жадвалда келтирилган.
Энг кўп тарқалган ва арзон турадиган зангламас пўлатлар Х13 турига кирувчи пўлатлар бўлиб, улар турмушда ва техникада кўп ишлатилади. Бу пўлатлардан турмушда пичоқ , цсσщиц ва шу кабилар, техникада эса гидротурбина ҳамда буг турбиналарининг кўраклари. ва бошқа деталлар тайёрланади. 1X13, 2X13 пўлатлари пластик бўлиб, яхши штампланади. 3X13, 4X13 пўлатларининг қаттиқлиги ва пухталиги юқори бўлганлиги учун улардан коррозиябардошлиги, ейилишга чидамлилиги вау пухталиги юқори бўлиши талаб этиладиган деталлар, масалан, хирургия асбоблари, подшипниклар, пружиналар ва актив муҳитда ишлайдиган деталлар тайёрланади.
263- расм. Хромли зангламас пўлатлар қаттиқлигининг тоблаш
температурасига қараб ўзгариши (А. П. Гуляев).
Х13 турига кирувчи зангламас пўлатларнинг ҳаммаси яхши пайвандланади.Таркибида ўрта хисоб билан 17% хром, бўладиган зангламас пўлатларнинг коррозиябардошлйк хоссалари янада юқори дир. Х17 турига кирувчи зангламас пўлатларнинг таркибида хром миқдори кўп бўлганлигидан оловбардош ва киелотабардощ пўлатлар сифатида ишлатилади. Х25 ва Х28.типидаги пўлатлардан печларнинг 1050 дан 1150°С гача температурада ишлайдиган деталлари, масалан, муфеллар, термопараларнинг гилофлари ва шу кабилар тайёрлашда фойдаланилади.
Феррит синфига кирувчи зангламас пўлатлар ўта қизиганда, масалан, пайвандлаш вақтида, йирик донали бўлиб қолади, уларнинг бу нуцсонини термик ишлаш билан йуқотиб бўлмайди, чунки уларда фаҳалар ўзгармайди. Доналарнинг йириклашуви оқибатида эса пўлат анча мурт бўлиб қолади. Бу хол феррит синфидаги хромли зангламас пўлатларнинг катта камчилигидир.
Феррит синфидаги зангламас пўлатлар доналарнинг усиш температурасидан паст температурада, яъни 450—700°С температураларда узоқ вақт тутиб турилганда ҳам, гарчи майда донали бўлса-да, мзртлашади, чунки 450°С да доналар чегарасида карбидлар ажралиб чиқса, 700°С да мурт фаза (FeCr) ҳосил бўлади. Бу пўлатларга титан ва азот қушилса, ўта қизиганда Доналарининг йириклашуви бир цадар тухтайди, чунки титан карбидлари ва нитридлари ҳосил бўлади. Х17 типидаги зангламас пўлатларга никел қушилиб, таркибидаги углерод миқдори оширилса, бу пўлатларда ўзгариш содир бўлади, аммо бу ўзгариш охирига етмайди, лекин, шунга қарамай, пўлатларнинг пухталиги сезиларли даражада ортади. Бу пўлатлар ичида Х17Н2 пўлати пухталиги юқори пўлатдир.
48- ж а д в а л
0>0>0>0>
Do'stlaringiz bilan baham: |