М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси


В. АЛОХИДА ХОССАЛАРГА ЭГА БЎЛГАН ПЎЛАТ



Download 1,12 Mb.
bet171/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

В. АЛОХИДА ХОССАЛАРГА ЭГА БЎЛГАН ПЎЛАТ
ВА ҚОТИШМАЛАР

1-§. ЗАНГЛАМАС (КОРРОЗИЯБАРДОШ) ПЎЛАТЛАР

Коррозия назарияси асослари. Пўлатнинг ташки мухит билан химиявий ёки электрохимиявий уҳаро таъсир этиши оқибатида емирилиш проқесси коррозия деб аталади.
Пўлат. коррозилангайда унинг физикавий ва механик хоссалари пасайиб кетади. Коррозия цодисаси машйналарнинг ишцаланувчи қисмлари орасидаги ишқаланишни кучайтиради, асбоб ва аппаратларнинг электр хоссаларини пасайтиради ва хоказо.
Пўлат ташқи агрессив муҳит таъсирига қанчалик яхши ҳаршилик кўрсатса, у шунчалик коррозиябардош бўлади. Пўлатнийг коррозиябардошлик даражаси унинг айни муцйт ва айни шароитда коррозйланиш тезлиги билан улчанади. Коррозилайиш тезлиги пўлатнинг юза бирлиги (1 м2) дан вақт бирлиги (1 соат) ичида коррозиланган қисми орирлиги (г) бйлан ифодаланади. Емирилган пулat миқдорини шу пўлатйинг муайян вақт(1 ййл) ичида коррозил анган қатламининг миллиметр хисобидаги қалинлиги (h) билан ҳам ифодалаш мумкин:

h=

бу форму лада у — пўлатнинг солиштирма орирлиги; k — пўлатнинг 1 йил ичида 1 м2 юзидан коррозиланган қисми орирлиги, г ҳисобида.


К ор р о з и я н и нг а сосий турлари. Пўлатнинг коррозиланиш тезлигигина эмас, балки унинг сиртида коррозиланган жойларнинг қандай тақсимланишй ҳам нихоятда муҳимдир. Агар пўлатнинг бутун сирти бир қадар текис коррозиланган бўлса, бундай коррозия текис Коррозия деб аталади (257-расм, а). Агар пўлат сиртининг кўп қисми коррозиланмай, айрим жойларигина коррозиланса, бундай коррозия махаллий коррозия
деб аталади (257- расм, б).

257- расм. Коррозиянинг асосий турлари:


а — текис коррозия; 6 —маҳаллий коррозия; в — кристаллитлараро
коррозия; г .— коррозион дарзлар.

Коррозия қанчалик нотекис бўлса, у шунчалик хавфлидир. Пўлат ва баъзи бошқа металл ҳамда дотишмаларда, баъзи оксидловчи мухитда, кўпинча, махаллий коррозияга учрайди. Пўлат доналари (кристаллитлари) чегараси ёмирилса, бундай коррозия кристаллитлараро (интеркристаллит) коррозия деб аталади (257-расм, в). Коррозиянинг бу тури нихоятда хавфлидир, чунки бундай коррозиланган пуЛатнинг механик хоссалари кучли даражада пасайган бўлишига қарамай, унинг ташқи куриниши


деярли узгармай қолади. Пўлатга агрессив ва механик кучланишлар (статик ва динамик кучланишлар) бир вактда таъсир эТса, уларда коррозион дарзлар ҳосил бўлади (257-расм, г). Пўлатга бир вақтнинг Узида агрессив мухит билан статик кучланиш таъсир этса, бу пўлатда коррозион емирилищ деб аталадиган ходиса юз беради, яъни унда ингичка ёрицлар ҳосил бўлиб, пўлатнинг пласщклигини пасайтириб юборади, уни мўрт қилиб бу ёриқлар эса кенгайиб, пўлат батамом емирилади. Пўлатга коррозиловчи мухит билан динамик кучланиш бир вақтда таъсир __________этса, пудатда коррозион тлщиш деб аталадиган ходиса юз беради ва пўлат фақат динамик кучланиш таъсир этгандагига қараганда анча кичик кучланишларда емирилади.
258- расмда коррозион емирилишларнинг асосий турларига мисоллар келтирилган.
К о р р о з и я н а з а р и я с и г а о и д қ и с қ а ч а тарихий маълумот. Металлар коррозияси ва металларни коррозиядан қимоя қилиш тўғрисидаги таълимотга асос солган олим М. В. Ломоносовдир. Ломоносов XVIII аернинг ўрталарида кислоталарнинг металларга таъсирини текширар экан, металларнинг коррозиланиш ходисаси тузларнинг сувда эриш зодисасидан катта фарқ қилишини аниқлади, металларнинг пассив ҳолатини кашф етди ва уларнинг‘оксидланишида бўладиган ходисаларнинг мохиятини биринчи бўлиб тушунди. Металлар коррозияси наҳариясииинг ривожланишида инглиз олими М. Фарадейнинг ишлари катта аҳамиятга эга бўлди. М. Фарадей 1833—1834 йиларда электролизнинг асосий қонунларини топди ва металларнинг пассивлиги уларнинг сиртида жуда юпқа, кузга куринмайдиган химоя пардаси борлигидан келиб чиқади деган гипотезани (фаразни) майдонга ташлади. 1830 йилда Швейҳария физик-химиги Одела Рив тоза рухнинг ва металл қушимчалар билан ифлосланган рухнинг кислотада эрищига оид тажрибалар асосида микрогалσваник элементлар тугрисидаги гипотезащ илгари сурди, бу гипотезага кўра, кислотага туширилган металл сиртида микроскопик галваник жуфтлар ҳосил бўлиши ҳисобига металл коррозиланади, бунда металлнинг ўзи анод ролини, кущимчанинг заррачалари эса катод ролини ўйнайди. XIX асрнинг етмишинчи йилларида рус физиги Н. П. Слугин ўзининг экспериментал ишлари ва назарий тадқиқотлари асосида, коррозиланаётган металл сиртидаги микрогалσваник элементларнинг табиати туррисида оригинал фикрларни баён этди.

258- расм. Коррозион емирилиш турлари:



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish