М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси


Хром-никелли зангламас пўлатлар нинг химкявий таркиби



Download 1,12 Mb.
bet175/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

Хром-никелли зангламас пўлатлар нинг химкявий таркиби
(ГОСТ 5632-61)

ламас пўлат бўлганлиги учун хром-никелли пўлатлар жумласига киритилган.


Зангламас пўлатларнинг қўшимча элементлар билан легирланиши натижасида уларда янги фазалар хосил бўлади. Зангламас пўлатларнинг хоссаларига ана шу фазаларнинг қандай таъсир этиши билан танишиб чиқайлик.
Қушимча равишда молибден билан легирланган хром-никелли пўлатларда хам, соф хром-никелли пўлатларда хам махсус (легирланган), асосан, М23С6 типидаги карбидлар хосил бўлиши мумкин. Бу пўлатлар қўшимча равишда титан ва ниобий билан легирланса, бу элементлар МС типидаги махсус карбид хосил қила олади. Пўлат таркибидаги титаннинг ёки ниобийнинг углеродга нисбати қанчалик катта бўлса, МС типидаги карбид шунчалик кўп , М23С6 типидаги карбидлар эса шунчалик кам хосил бўлади.
Зангламас пўлат тахминан 1000°С гача қиздирилса, М23С6 типидаги карбидлар аустенитда эрийди, МС типидаги карбидлар эса эримайди. Пўлат қиздирилганда эритмага утган М23С6 карбидлари пўлат секин совитилганда ёки тобланган пўлат 500—700°С гача қиздирилиб, сўнгра бушатилганда эритмадан ажралиб чиқиши мумкин. Карбидлар доналар чегарасида ажралиб чиқади ва маълум шароитда пўлат ни мўрт холатга ўтказади, бундан ташқари, пўлатнй кристаллитлараро коррозиланишга мойил қилиб қўяди (338- бетга қаранг).
Кристаллитлараро коррозиланиш процесси тобланган аустенит пўлати қиздирилганда 500 дан 700°С гача бўлган температуралар оралигидагина вужудга келади. Пўлат 500°С дан паст ва 700°С дан юқори температураларгача қиздирилганда унда кристаллитлараро коррозия процесси содир бўлмайди, чунки 50б°С дан пастда хом карбидлари ажралиб чиқмайди, 700°С дан юқорида эса хрўм доналар чегарасига етарли даражада тез диффўз иланиб, доналар чегарасини коррозия бардош қилиб қўяди. .
Аустенит синфига оид ва таркибида 0,04% дан ортиқ углерод бўлган зангламас пўлатларгина кристаллитлараро коррозиланишга мойил бўлади. Бундай пўлатларнинг коррозиланишга мойиллигини йўқотиш учун уларга титан ёки Ниобий қўшилади. Пўлатга титан ёки ниобий қўшилганда аустенитда кам эрийдиган МС типидаги карбидлар хосил бўлади. Қаттиқ эритмада бўлмаган углероднинг хаммаси ана шундай карбидлар хосил бўлишига кетиб, хромли карбидлар хосил бўлиши учун углерод қолмайди. Маълумки, кристаллитлараро коррозия доналар чегарасида хромли карбидлар ажралиб чиқишидан хосил бўлади, пўлатда хромли карбидлар йўқ экан, демак, кристаллитлараро коррозия хам содир
бўлмайди.
Аустенит синфидаги зангламас пўлат коррозиянинг яна бир турига — коррозион дарзлар хосил қилишга хам мойил бўлади (338- бетга қаранг). Коррозиянинг бундай турига феррит синфидаги зангламас пўлатлар хам мойил, аммо уларнинг мойиллиги аустенит синфидаги пўлатлар нйкидан бир қадар кучсиздир. Аустенит-феррит синфидаги пўлатларнинг коррозион дарзлар хосил қилишга мойиллиги энг кучсиздир.
Аустенит синфидаги зангламас пўлатларнинг технологик ,ва механик
хоссалари хам юқори бўлади. Бу пўлатлар қиздирилган холатда хам, совуқ холатда хам яхши болғаланади, чизилади ва хоказо.
Хром-никелли зангламас пўлатлар одатда, 1050—1150°С температуратача қиздирилиб, сўнгра сувда. тобланади, бунинг натижасида пўлатнинг коррозия бардошлик хусусияти анча юқори даражага етади, чунки пўлат 1050—1150°С гача қиздирилганда М23С6 карбидлари (хром карбидлари) аустенитда эрийди, тез совитилганда эса ўта туйинган қаттиқ эритма холати сақланиб қолади, яъни хром карбидлари ажралиб чиқищга улгура олмайди.
Аустёнит синфига оид зангламас пўлатлар, кўпинча, пластик дефор- мацияланади, бундай пўлатлар тобланганда эса рекристалланиш процесслари бориб, пластик деформация оқибатларини йўқ отади.
Аустенит синфига кирувчи зангламас пўлатлар тобланганда уларнинг қаттиқ лиги ортмай, балки камаяди, шунинг учун бу пўлатларни тоблаш процесси қаттиқ лаштириш процесси бўлмай, бир оз юмшатиш процессидир.
Аустенит синфига кирувчи баъзи зангламас пўлатларнинг тобланган холатда ги механик хоссалари 50-жадвалда келтирилган.

50- ж а д в а л





Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish