Тезкесар пўлатдан ясалган асбобларни тоблаш температуралари
Асбоблар тури
|
Тоблаш температураси. °С
|
PI8, Р18Ф2
|
Р9
|
Кескичлар ва диаметри 15 мм дан ортиц пармалар . . . .
Диаметри 10 — 70 мм ли фреза, протяжка ва бошцалар,
шунингдек, диаметри 5 — 15 мм Ли пармалар.........................
Диаметри 5 — 10 мм ли фреза, протяжка ва бошцалар . .
Диаметри 5 мм дан кичик асбоблар
|
1280—1300
1270—1290
1260—1280
1250—1270
|
1240—1250
1220—1240
1210—1230
1200—1220
|
247- расм. Тезкесар пўлатдан ясалган кесувчи асбобларни термик
ишлаш режимлари схемаси:
а — совуқ билан ишланмаганда; б — совуқ билан ишлангаида.
Бундай асбобларни олдиндан қиздириб олиш тавсия этилади. Олдиндан қиздириб олишнинг энг кун қўлланиладиган усуди икки марта: дастлаб 500—600оС температурагача, сўнгра 830—860°С температурагача қиздириб олиш усулидир.
Кесувчи асбоб тоблаш температурасигача қиздирилгандан кейин маълум вақт тутиб турилйши керак, бундай килинганда карбидлар аустенитда эрийди.
Тезкесар пўлатдан ясалган кесувчи асбоб тоблаш температурасигача қиздирилиб, шу температурада маълум вақт тутиб турилгандан кейин мойда совитилади. Тобланадиган асбоб ундан секин, масалан, завода совитилса, юқори температураларда аустенитдан карбидлар ажралиб чиқиши ва асбобнинг кесиш хоссалари пасайиши мумкин. Агар асбоб босқичма-босқич совитилса, кам деформацияланади.
Тезкесар пўлатдан ясалган асбоб тоблангандан кейин икки хил режим билан бўшатилиши мумкин. Бу режимларнинг биринчиси шундан иборатки, тобланган асбоб 560°С температурада уч марта бушатилади (247- расм, а). Асбоб Бўшатиш температурасида ҳар гал 1 соатдан тутиб турилади. Биринчи гал бўшатилганда пўлатдаги аустенитнинг тахминан 15 проқ ента, иккинчи гал бушатилганда 3—5 проқ ента, учинчи гал бўшатилганда эса 1—2 проқ ента мартенситга айланмай қолади ( қоладиқ аустенит). Р18 ва Р9 пўлатларидан ясалган кесувчи асбобнинг биринчи бушатилгандан кейинги қаттиқлиги Роквелл бўйича 64 гач иккинчи бу- шатилгандан кейинги қаттиқлиги 64,5 га, учинчи бушатилгандан кейин қаттиқлиги эса 64 га тенг бўлиб қолади. Тобланган асбобни бўшатиш вақтида аустенит 150°С билан нормал температура оралиғида мартенситга айланади (247-расмдаги схемада штрих чизиқ билан кўрсатилган).
Бўшатиш режимларинийг иккинчиси тобланган кесувчи асбобни нолдан паст (—80 дан —100°С) температурагача совитишдан (совуқ билан ишлашдан) иборат, Асбоб нормал температурадан—800 ёки—100°С температурагача совитилганда қолдиқ аустенит миқдор 10—15% га тушади. Агар совуқ билан ишланган асбоб 560°С температурада бир марта бушатилса, аустенитнинг атиги 2—3 проқ ентигина мартенситга айланмай қолади.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки тезкесар пўлатдан ясалган кесувчи асбобни термик ишлашнинг икки хил режимидан фойдаланиладй. Бўларнинг биринчиси асбобни тоблаш, сўнгра уч қайта бўшатишдан иборат бўлса, иккинчиси тоблаш, совуқ билан ишлаш ва бир марта бўшатишдан иборатдир.
Тезкесар пўлатдан ясалган асбобни тоблашдан олдин уни яхшилаб юмшатиш керак. Одатда, асбоб изотермик юмшатилади, яъни асбоб 860—900°С гача қиздирилиб, шу температурада маълум вақт қолдирилгандан кейин 700—750°С гача совитилади, асбоб бу температурада аустенит тамом ўзгариб бўлгунча, яъни 1,5—2 соат тутиб турилади. Шу тарзда юмшатилган асбобнинг қаттиқлиги Бринелσ бўйича 250 ни ташкил этади, пўлатнинг структураси эса сорбйт билан бирламчи ва иккиламчи карбидлардан иборат бўлади (244-расмга қаранг).
Баъзан, тезкесар пўлат тоблангандан кейин у мурт, доналари эса йирик, тайгачасимон бўлиб қолади - пўлатнинг синган жойи нафталинга ўхшаб куринади (248- расм). Бу нуқсон нафталинсимон синиқ деб аталади. Нафталинсимон синиқ, пўлатни. қиздириб туриб босим билан ишлашнинг анча юқори ( 1000— 1100°С) температурада тугалланишидан, унинг ёмон юмшатилищидан келиб чиқади. Бу нуқсонни йуцотиш жуда қийин, пўлат икки қайта ва, затто, уч қайта юмшатилганда ҳам унда йирик доналилик асарлари қолади.
248-расм. Тезкесар лўлатдаги
Тезкесар пўлатнинг сифати унинг болғаланиш даражасига ҳам кўп даража боғлиқ
бўлади. Пўлатнинг болгаланиш даражаси етарли бўлмаса, унда карбид ликвацияси деб аталадиган нуқсон ҳосил бўлиши мумкин (249-расм). Карбид ликвацияси ледебурит эвтектикасининг болгаланганда парчаланмаган , қолдиқларидир. Карбид ликвацияси қанча кўп бўлса, тезкесар пўлатнинг сифати шунча емонлашади — бундай пўлатдан ясалган асбобнинг ишлаш вақтидаги тургунлиги пасаяди ва муртлиги ортади.
Тезкесар пўлатдан ясалган асбобларнинг кесиш хоссаларини яхшилаш ва ишлаш вақтидаги тургунлигини ошириш учун улар Aci критик нуқтадан паст температурада суюқ муҳитда цйанланади (бу хацда хициявйй-термик ишлашга оид бобчанинг 3-параграфида батафсил сузлангай, 256- бет).
Тезкесар пўлатдан ясалган асбобларнйнг коррозиланмаслик хоссасини ошириш ва кесиш хоссасини бир цадар яхшилаш учун уларга бур билан ишлов берилади/ яъни тайёр асбоблар температураси тезкесар пўлатнй Бўшатиш температурасидек бўлган бурда қиздирилади. Кесувчи асбобларга бур билан ишлов берилганда асбобларнйнг сиртида темир (||, |||)-оксид FeзO4 дан иборат 2—2,5 мк қалинликдаги парда ҳосил бўлади. Бу парда туфайли, кесувчи асбобга циринди ёпишмайди ва асбобнинг коррозияланмаслик хоссаси ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |