М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси


Кўп хромли пўлатларни тоблаш температуралари



Download 1,12 Mb.
bet165/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

Кўп хромли пўлатларни тоблаш температуралари

Пўлатнинг маркаси



Ьирламчи каттиклик хосил


килиш учун тоблаш

Иккиламчи каттаклик косил


килиш учун тоблаш

Энг кам деформациялана-


лиган килиб тоблаш

киздириш температураси, °с



каттиклиги


HRC

циздириш . температураси,


°С

каттиклиги


HRC

киздириш температураси,


°С

Каттиклпги


HRC

Х12Ф1
Х12Ф


XI2М
X12



1040—1070


1020—1040
1020—1040
1000—1040

61—63
61—63


62—63
61—63

1100—1140


1090—1130
1115—1130

45—50
45—50


45—50



1080—1100


1040—1060
1040—1060

60—61
60—61


60—61

250-расмда Х12Ф1 пўлати қаттиқлигининг ва ундаги қолдиқ аустенит миқдорининг тоблаш температурасига қараб ўзгаришини курсатувчи диаграмма тасвирланган.
Диаграммадан яққол куриниб турибдики, тоблаш температураси кўта рилган сари пўлатнинг қаттиқлиги олдин ошиб, тоблаш температураси 1075°С бўлганда энг юқори даражага етади, сўнгра пасаяди. Шунинг учун бу пўлатлардан тайёрланган асбоблар юқори (1050—1150°) температурагача цйздирилиб, сўнгра тобланади. Бўшатиш температураси тоблаш температурасига қараб олинади. Агар пўлат 1075°С гача қиздирилиб, сўнгра тобланган бўлса, пўлатнйнг хосил қилинган юқори қаттиқлигини сақлаб қолиш учун уни бўшатиш температураси 220°С дан ошмаслиги керак, чунки бўшатиш температураси 220°С дан Юқори бўлса, пўлатнинг қаттиқлиги пасаяди. Агар пўлат 1150°С температурагача қиздирилиб, сўнгра тобланган, яъни пўлатда кўп миқдорда қолдиқ аустенит ҳосил қилинган бўлса, қолдиқ аустенитни парчалаш ва пўлатнинг қаттиқлигини ошириш учун у 525—550°G температурада бўшатилади.
Кўп хромли пўлатларнинг қаттиқлигини ошириш зарур бўлса, улар 1150°С гача қиздирилиб, сўнгра мойда тобланади-да, кўп миқдорда (30—35%) қолдиқ аустенит ҳосил қилинади, шундан кейин нолдан паст температурада ишлов, бериш ва бўшатиш йули билан қолдиқ аустенитнинг жуда кўп қисми парчалаб юборилади. Пўлат шундай термик ишланганда унинг қаттиқлиги Роквелл бўйича 60 дан юқори бўлади. Маълумки, термик ишлашнинг бу усули тезкесар пўлат учун қўлланилади, аммо уни кўп хромли пўлатларга ҳам татбиц қилиш мумкин.

250-расм. Х12Ф1 маркали пўлат қаттиқлигининг ва ундаги


қолдиқ аустенит миқдорининг тоблаш температурасига қараб ўзгариши
(А. П. Гуляев ва В. Д. Бессонов).

Кўп хромли пўлатда қолдиқ аустенит миқдори кенг чегаралардэ ўзгарганлиги учун бундай пўлат тобланганда унинг хажми ҳам кучлиҳ даражада ўзгаради. Пўлат мартенсит структурагача тобланганда унинг хажми ортади, аустенит ҳосил қилиш учун тобланганда эса камаяди. Маълум бир температурада, ҳосил бўладиган мартенсит миқдори билан аустенит миқдори шундай нисбатда бўладики, тобланган пўлатнинг хажми тобланишдан олдинги хажми дан фарқ қилмайди. Аммо, амалда, тоблаш температураси мартенсит билан аустенитнинг юқорида айтилган нисбатига тўғри келадиган температурадан юқори ёки паст бўлиши, совитиш шароитининг ўзгариши мумкин, натижада, тобланган


пўлатнинг (штампнинг) хажми тобланишдан олдинги хажмидан фарқ қилиб қолади. Агар штамп тобланганда унинг хажми камайиб қолса, бундай штамп 520°С да бўшатилади. Бунда қолдиқ аустенитнинг бир кисми мартенситга айланиб, штампнинг хажми катталашади. Агар тоблаш натижасида штампнинг хажми каггалашиб қолса, штамп 350°С да бушатилади, бундай температурада аустенит узгармай қолади, тетрагрнал мартенсит эса бўшаган мартенситга айланиб, штампнинг хажми кичраяди. Еаён этилган бу усул асбоб (штамп) Улчамларини термик тиклаиг деб аталади.
Х12М ва Х12Ф1 пўлатлари жуда кичик Деформацияланади, шунинг учуй уларга термик тиклащ усули татбиц этилса, уларда тоблаш натижасида ҳосил бўлган деформацияга, амалий жихатдан олганда, бархам берилган бўлади. Бинобарин, бу пўлатлар тоблашда деформацияланишига йул қуйиб бутшайдиган мураккаб шаклли асбоблар ясаш учун ишлатилиши лозим.
X12 маркали пўлат таркибида карбид фазасининг миқдори кўп бўлганлиги учун унинг механик пухталиги пастроқдир. Шунинг учун XI2’ пўлати унча муҳим бўлмаган, конструкцияси жихатидан оддий бўлган; асбоблар тайёрлаш учун ишлатилади.
Кўп хромли пўлатлар группасига кирадиган, аммо таркибидаги углерод миқдори билан хром миқдори нисбатан камроқ бўлган пўлат Х6ВФ маркали пўлатдир. Х6ВФ пўлатида карбидлар миқдори Х12 типидаги пўлатлардагидан кўра камроқ бўлади, шунинг учун у карбидлар ликвациясига камроқ мойилдир. Х6ВФ пўлатида хром карбиди—(Сг, Fе)7Сз яъни М7С3 дан ташқари, цементит типидаги карбид ҳам бўлади.
Х6ВФ пўлатидан ясалган асбоблар Х12 типидаги пўлатлардан кўра пастроқ (900-1010°С) температурагача қиздирилиб, сўнгра тобланади, чунки тоблаш температураси оширилгани. билан ундаги карбид фазасининг эритмага; ўтиши унча ортмайди. Х6ВФ пўлати 900—1010°С гача қиздирилиб, сўнгра тобланганда унинг қаттиқлиги энг юқори (Роквелл, бўйича тахминан 63) бўлади.
Х6ВФ пўлати қаттиқлигининг тоблаш температурасига қараб ўзгаришини курсатувчи эгри чизиқ 251-расмда тасвирланган.
К и з и й д и г а н ш т амп п у л а т л а р и. Металл ва қотишмаларни қиздириб туриб деформациялаш асбоблари тайёрланадигаан пўлатларда иссиқбардошлик, оташбардошлик, термобардошлик, чуқур тобланувчанлик, қовушқоқлик, Бўшатиш вақтида мумкин қадар кам муртлашувлик, ёпишмаслик хоссалари бўлиши керак.
Енгил шароитда, яъни штамплаш вақтида штампнинг иш юзасига тушадиган солиштирма босим кичик бўладиган шароитда ишловчи штамплар У7, У8 ва У9 пўлатларидан ясаладй; бу мақсадда У7 пўлати энг кўп ишлатилади. Оғирроқ шароитда ишлайдиган штамплар (болга штамплари) легирланган асбобсозлик пўлатларидан, масалан, 5ХНМ,‘ 5ХГМ, 5ХНТ ва 5ХНСВ маркали пўлатлардан тайёрланади ХНМ ва 5ХГМ пўлатларининг химиявий таркиби 34-жадвалда келтирилган.
Оғир шароитда ишлайдиган штамплар тайёрланадиган пўлатларнинг ичида энг яхшиси ва энг кўп ишлатиладигани 5ХНМ маркали пўлатдир. Бу пўлат механик хоссаларининг бўшатиш температурасига ва синаш температурасига қараб ўзгаришини курсатувчи графиклар 252- расмда тасвирланган.
252- расмдаги графикдан (чапда) куриниб турибдики, бўшатиш температураси кўтарилган сари пўлатнинг пухталиги пасайиб, плаетиклиги ва қовушоқлиги ортиб боради. Синаш температураси кўтарилганда ҳам пўлатнинг пухталиги пасаяди, аммо пластиклиги 400°С температурагача пасайиб бориб, сўнгра кўтарилади-да, температура 500°С га етганда яна пасаяди, зарб ий қовушоқлиги эса маълум температурагача пасайиб
борйб, сўнгра кўта рилади.

252- расм. 5ХНМ пўлати механих хоссаларининг бўшатиш ва синаш
температураларига қараб ўзгариши (М. В. Приданцев,
Г. Л. Лившиц ва Е. В. Смирнов).

5ХНМ ва 5ХНСВ пўлатларининг тобланиб, сўнгра 550°С да бушатилгандан кейинги механик хоссалари (нормал температурада) мана бундай: <σь=5 1200 — 1300 Ми/ж2, 6= 10—13%; ф = 40—45%; ан= 400 — 500 кж/м2. 5ХГМ пўлати учун: σь= 1200—1300 М н /м ; =10— 13%; ф =30%, ан= 300 — 400 кж/м2 (плаетиклиги ва қовушоқлигининг пасайишига сабаб шуки, бу пўлат марганец урнига никелσ билан легирланган). 5ХНТ пулатида бушаш проқ ессини сусайтирувчи элементлар (молибден ва волфрам ) бўлмаганлигидан, бу пўлат 550°С да бушатил ганда унинг пухталиги пасайиб, пластиклиги анча кўтарилади.


600°С температурада механик хоссалари комплекси энг юқори бўлсан пўлат 5ХНМ маркали пўлатдир. Қизиган ҳолатдаги пухталиги жихатидан 5ХГМ ва 5ХНСВ пўлатлари 5ХНМ пўлатидан устун туради, аммо уларнинг қовушоқлиги 5ХНМ пўлатиникидан пастроқдир. Маълумки, молибден билан волфрам мартенситнинг парчаланиш проқ ессини кечиктиради, 5ХНТ маркали пўлатда эса бу элементлар бўлмайди, шунинг учун унинг 600°С даги пухталиги пает бўлади. Бўшатиш вақтида муртлашув даражаси 5ХНТ пўлатида Юқори , 5ХНМ ва 5ХНСВ пўлатларида эса паст бўлади. Тобланиш чуқурлиги 5ХНСВ пўлатида энг юқори , 5ХГМ пўлатида ундан паст. 5ХНМ пўлатида 5ХГМ пўлатиникидан' пастроқ, 5ХНТ пўлатида эса энг пастдир.
Молйбден билан волфрам пўлатнинг термобардошлигини оширади,'V демак, 5ХНТ пўлатининг термобардошлиги қолган пўлатларникидан паст бўлади.
Штампларни термик ишлаш (тоблаш ва бўшатиш) нихоятда масъулиятли ва мураккаб ишдир.
Штамплар Асг критик нуқтадан 20—40°С юқори температурагача қиздирилиб, сўнгра мойда тобланади. Тобланган штамплар, масалан, 5ХНМ пўлатидан ясалган штамплар (болга штамплари), штампнинг улчамига қараб, 480—580°С температурада б уш а т и л а д и .
Кизийдиган штамп пўлатларини тоблаш ва Бўшатиш температуралари 40- жадвалда келтирилган.

40- ж а д в а л




Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish