қизийдиган штамп пўлатларини тоблаш ва бўшатиш температуралари
(ўртача ўлчамли штамплар учун)
Пулатнинг маркаси
|
Тоблаш
|
Бушатиш
|
киздириш температураси,
°С
|
каттиклиги
HRC
|
киздириш температураси.
°С
|
каттиклиги
НВ
|
5ХНВ5ХНМ, 5ХГМ
5ХНСВ
5ХНТ
|
830—850
850—870
830—850
|
54—58
55—59 .
53—58
|
530—550
530—550
485—510
|
364—402
364—402
364—402
|
5ХНВ пулатида 0,5 — 0,6% С, 0,5 — 0,8% Мп, 0,15 — 0,35% Si,
0,5 — 0,8% Сг, 1 ,4— 1,8% Ni, 0 ,4— 0,6% W, 0,03% дан кам Р ва 0,03%
дан кам S булади.
|
Пресслаш асбоблари ва горизонтал-болғалаш машиналарининг штамплари кўпроқ легирланган пўлатлардан, масалан, ЗХ2В8, 4Х5В2ФС ЭИ-9581, 4Х2В5ФМ (ЭИ-959), 4ХЗВ2Ф2М2 (ЭП-1) пўлатларидан тайёрланади бу пўлатларнинг химиявий таркиби 4 1 -жадвалда келтирилган (ЗХ2В8 пўлатининг химиявий таркибини 34 -жадвалдан қаранг).
41- жа д в а л
Пресслаш асбоблари ва горизонтал болғалаш машиналарининг штамплари тайёрланадиган пўлатларнинг химиявий таркиби
Пўлатнинг
маркаси
|
Элементлар микдори, % хисобида
|
С
|
Мп
|
Si
|
Сг
|
W
|
Мо
|
V
|
4Х5В2ФС
4Х2В5ФМ
4ХЗВ2Ф2М2
|
0,3 5—0,4 5
0,3 5—0,45
0,3 5—0,45
|
0,15—0 ,4
0 ,1 5—0 ,4
0 ,3 —0 ,5
|
0 ,8- 1,2
0 ,1 5—0,35
0,1 5—0,3 5
|
4 ,5—5 ,5
2 . 0—3 ,0
3 .0—3 ,7
|
2 .4—2 ,6
4 .5—5 ,5
2 ,0—2 ,7
|
—
0 ,6—1,0
2 , 0—2 ,5
|
0 , 8—1,2
0 ,6—1,0
1 ,5—2 ,0
|
Юқорида тилга олинган пўлатлар ичида энг кўп ишлатиладигани ЗХ2В8 пўлатидир. ЗХ2В8 пўлатидан ясалган штамп 1100° гача қиздирилиб, сўнгра тобланади. Бунда штамп пўлатининг структураси мартенситдан ва озроқ миқдор қолдиқ аустенит билан ортиқча карбидлардан иборат бўлади; пўлатнинг қаттиқлиги Роквелл бўйича тахминан 5 i ни, мустазкамлик чегараси эса аσ= 1600 Мн/м2 ни ташкил этади.
253-расмда. ЗХ2В8 маркали пўлат хоссаларининг бўшатиш температурасига ва синаш температурасига қараб ўзгариши график тарзда тасвирланган.
ЗХ2В8 пўлатининг қаттиқлиги каби, унинг пухталиги ҳам пўлат Бўшатиш температурасигача (650°С .гача) қиздирилганда жуда кам ўзгаради (253- расм, чапдаги график), демак, ЗХ2В8 пўлати ва шу типдаги бошқа пўлатлар иссиқбардош пўлатлардир. Бунинг сабаби шуки, улар волфрам ҳамда молибден билан легирланган, бу элементлар са 650°С дан юқори температуралардагина коагулланувчи карбидлар (М6С) ҳосил қилади. Шунинг учун пўлатнинг пухталиги ва, демак, қаттиқлиги ҳам баланд (650°С гача) температураларда Юқори бўлади (253 расм, ўнгдаги график).
253- расм. ЗХ2В8 пўлати хоссаларининг бўшатиш ва синаш температу-
раларига қараб ўзгариши (А. П. Гуляев ва С. Л. Рустем).
Қиздириб туриб пресслаш асбобларининг деталлари тайёрлаш учун ЗХ2В8, 4Х5В2ФС, 4Х2В5ФМ ва 4ХЗВ2Ф2М2 пўлатларидан бошқа пўлатлар ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан, иш вақтида камроқ қизийдиган, камроқ босим таъёирида бўладиган матрицалар, тешиш ва цолиплаш пуансонлари (унча узун бўлмаган, кичикроқ диаметрли пуансонлар) 5ХНМ ёки ЗОХГС пўлатидан тайёрланади. Катта солиштирма босим ва юқори температура таъсир этадиган пуансон ва матрицалар ЗХ2В8 пўлатидан ёки шу типдаги пўлатлардан тайёрланиши керак. Зарб таъсирида ишлайдиган асбоблар учун ҳам ЗХ2В8 пўлати урнига 5ХНМ ёки 4Х5В2ФС пўлати ишлатиш лозим, чунки уларнинг қовушоқлиги ЗХ2В8 пўлатникидан юқоридир.
400—500°С дан юқори температурагача қизимайдиган штамплар 7X3 маркали пўлатдан хам тайёрланиши мумкин (бу пўлатнинг химиявий таркибини 34-жадвалдан қаранг).
Горизонтал-болғалаш машиналарининг ҳамда пресс штампларининг ЗХ2В8 ва бошқа пўлатлардан ясалган деталларини термик ишлаш уларни маълум температурагача қиздириб, мойда тоблаш ва маълум температурада Бўшатишдан иборат. Уларни термик ишлаш режимлари 42-жадвалда келтирилган.
42- ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: |