М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси


- §. ҚОТИШМАЛАРНИНГ ИККИЛАМЧИ КРИСТАЛЛАНИШИ



Download 1,12 Mb.
bet62/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

8- §. ҚОТИШМАЛАРНИНГ ИККИЛАМЧИ КРИСТАЛЛАНИШИ

Металларда иккиламчи кристалланиш, яъни қаттиқ ҳолатда қайта кристалланиш содир бўлиши юқорида (38 - бет) айтиб ўтилган эда.


Иккиламчи кристалланиш ҳодисаси қотишмаларда ҳам бўлади. Қотишмаларнинг иккиламчи кристалланиши улар компонентарининг аллотропик шакл ўзгаришлари билан ёки қаттиқ эритмаларнинг қисман ехуд батамом парчаланиши билан боғлиқдир. Қаттиқ эритмалар парчаланганда янги қаттиқ эритма, химиявий бирикма еки механик аралашма. ҳосил бўлиши мумкин.
Қаттиқ ҳолатдаги қотишмалар ўзгарганда янги фазалар ҳосил бўлганлигидан, бундай ўзгаришлар фаза ўзгаришлари дейилади, фаза ўзгаришлари содир бўладиган температура эса фаза ўзгаришлари температураси деб аталади.
Иккиламчи кристалланиш суюқ ҳолатдан кристалланишнинг умумий қонунига бўйсунади, аммо иккиламчи кристалланишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам бўлади. Бу хусусиятлар шундай иборатки, Кристалланиш марказлари асосан фазаларни бир-биридан ажратиб турган чегараларда вужудга келади, янги ва аввалги фазалар орасида эса маълум вақт давомида структура мослиги (когерентлик) сақланиб туради

9- §. ИККИ КОМПОНЕНТЛИ (БИНАР) СИСТЕМАЛАР (ҚОТИШМАЛАР)

Ҳолат диаграммалари тузиш усуллари. Система ҳолатининг температура ва концентрацияга қараб ўзгаришини кўрсатувчи диаграмма ҳолат диаграммаси деб аталади.


Ҳолат диаграммаси котишманинг барқарор холатларини, яъни айни шароитда энг кичик эркин энергияга эга ҳолатларини кўрсатади. Шунинг учун ҳолат диаграммасини мувозанат диаграммаси деб аташ мумкин, чунки у айни шароитда қандай фазалар ўзаро мувозанатда турганлигини кўрсатади.
Агар система бир компонентли бўлса, унинг ҳолат диаграммаси оддий бўлади, яъни бир тўғри чизиқ (температуралар ўқи) билан ифодаланади ва бу ўқдаги тегишли нуқталар системанинг мувозанат температураларини кўрсатади.
Агар система икки компонентдан иборат бўлса, бундай системанинг ҳолат диаграммасини тузиш учун бир-бирига тик иккита тўғри чизиқдан (абсциссалар ўқи билан ординаталар уқидан) фойдаланилади.
Бунда ординаталар уқига температура, абсдиссалар ўқига эса система компонентларининг концентрацияси қўйилади (74-расм).
Котишмада иккала компонентнинг умумий микдори 100% бўлади ва абсциссалар ўқининг ҳар бир нуқтаси ҳар қайси компонентнинг маълум бир миқдорига тўғри келади. Диаграмманинг, энг чекка ординаталари бир компонентли системаларнинг ҳолат диаграммаларини ифодалайди, яъни улар тоза компонентларга (чапки ордината, масалан, тоза А компонентига, унгдаги ордината эса тоза В компонентга) тўғри келади.
Бу ординаталар орасида икки компонентли қотишмалар бўлади. Масалан, таркиби а нуқтага тўғри келадиган қотишма (74-расм) а% А билан (100 — а) % В дан иборат.
Чекка ординаталар орасидаги ҳар қандай нуқта (масалан, b нуқта, 74- расм) қотишманинг таркиби билан температурасини кўрсатади.
Бундай нуқталар системанинг фигуратив нуқталари дейилади, бундай нуқталар оркали қўтказилган вертикал чизиқлар (бизнинг мисолимизда ab чизиқ) эса фигуратив нуцталарнинг чизиқлари деб аталади. Холат диаграммаси тузиш учун, одатда, термик анализ натижаларидан фойдаланилади. Термин анализ натижасида олинган маълумотлардан фойдаланиб, совиш эгри чизиқлари тузилади, совиш эгри чизиқларидаги горизонталлар — процесснинг иссиқлик эффектидан келиб чиқкан горизонталлар ва эгилишларга қараб эса ўзгариш температуралари аниқланади.
Металларнинг температураси термоэлектрик пирометр (75-расм) ёрдамида ўлчанади.


Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish