М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси



Download 1,12 Mb.
bet53/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

3- §. МЕТАЛЛАРНИНГ ЕМИРИЛИШИ

Металларнинг пластик деформацияланиши ниҳоятда муҳим хоссадир, чунки металларни сим қилиб чўзиш, прокатлаш, штамплаш, чўктириш, эгиш каби технологик процесслар металларнинг пластик деформацияланиш хоссасига асосланган. Бундан ташқари, металларнинг пластик деформацияланиш хоссаси шу металлардан тайёрланган конструкциялар, деталлар ва хилма-хил буюмларнинг пухта ишлаши учун ҳам катта аҳамиятга эгадир.


Маълумки, металл намунасига таъсир эттирилган нагрузка маълум чегарага етганда бу намуна емирилади (узилади ёки синади). Емирилиш характери металлнинг қандай ҳолатда эканлигига борлиқдир, металл эса мўрт ёки қовушоқ ҳолатда бўлиши мумкин. Шу муносабат билан металл икки хил ҳолатда емирилади. Булардан бири мўрт ҳолатда емирилиш бўлса, иккинчиси қовушоқ қолатда емирилишидир.
Металлнинг мўрт ҳолатда емирилиши пластик деформациясиз (аслида эса ҳисобга олмаса ҳам бўладиган кичик пластик деформациядан кейин) содир бўлади. Металлнинг мўрт ҳолатда емирилиши шу металнинг бирор кесимига перпендикуляр бўлган кучланишлар таъсири остида атомлараро боғланишларнинг узилишидан иборатдир. Бинобарин, мўрт ҳолатдаги металл таъсир эттирилган кучга перпендикуляр текисликда узилади.
Металлнинг мўрт ҳолатдаги мустаҳкамлик (пухталик) қийматини аниқ топиб бўлмайди, чунки, юқорида айтиб ўтилганидек, металлнинг емирилищи олдидан жуда кичик қийматли пластик деформация вужудга келади. Металлнинг мўрт ҳолатдаги пухталиги пластик деформацияни қийинлаштирадиган шароитда, масалан, жуда паст температураларда синаш йўли билан тақрибан топилади.
Металлнинг қовушоқ ҳолатда емирилиши шу металл кўп даража пластик деформациялангандан кейин рўй беради. Қовушқоқ ҳолатдаги металл нормал кучланишлар билан бнрор бурчак ҳосил қилувчи текислик бўйича емирилади.

4 §. ПЛАСТИК ДЕФОРМАЦИЯНИНГ МЕТАЛЛ СТРУКТУРАСИГА ТАЪСИРИ

Пластик деформация вақтида металлнинг кристалл панжараси бузилибгина қолмасдан, балки унда доналар муайян тартибда жойлашиб ҳам қолади, бу ҳодиса текстураланиш деб аталади.


Маълумки, ҳар бир кристаллнинг бирор геометрик Уқи бўйлаб унинг пухталиги энг юқори бўлади, деформация таъсири остида металл кристалларининг ана шу ўқлари деформация йўналиши билан бир хил бўлиб қолади.
Текстураланиш даражаси деформация даражасига боғлиқдир деформацияланиш даражаси маълум қийматга етганда металлдаги барча доналар муайян бир йўналишда жойлашиб қолиши мумкин. Дислокациясиз металлнинг пухталиги назарий пухталигига яқинлашиб бориши юқорида айтиб ўтилган эди. Аммо металларни пухталашнинг бошқа йўли ҳам бор. Маълум бўлишича, дислокациялар сонининг ортиши металлнинг пухталигини фақат дастлабки пайтдагина пасайтиради. Дислокацияларнинг маълум бир критик сонида (зичлигида) металлнинг реал пухталик қиймати минимумга тушиб, сўнгра яна кўтарила бошлайди (65-расм). Бунинг сабаби шуки, бир-бирига параллел дислокатциялар ҳосил бўлибгина қолмай, балки ҳар хил текисликларда ва ҳар, хил йўналишларда ҳам дислокациялар ҳосил бўлади, бундай дислокациялар эса бир-бирининг силжишига халақит бериб, металлнинг реал пухталигини оширади.


Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish