М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси



Download 1,12 Mb.
bet55/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

Трек = αТсуюқл

Бу ерда Трек. — рекристалланиш абсолют температураси;


Тсуюқл — суюқланиш абсолют температураси;
а — металлнинг тозалигига боғлиқ коэффициент.
Металл қанчалик тоза бўлса, бу металлнинг рекристалланиш температураси шунчалик паст бўлади. Одатдаги техник тозаликдаги металлар учун а = 0,З 0,4 қотишмаларнинг рекристалланиш температураси, одатда, тоза металларникидан юқори бўлади ва баъзи ҳолларда суюқланиш температурасининг 0,8 ҳиссасига тенглашади(Трек.= = 0 ,8 Тсуюқл ) , аксинча, жуда тоза металларнинг рекристалланиш температураси анча паст, яъни суюқланиш температурасининг 0,2 ва, ҳатто, 0,1 улушига тенг бўлади [Трек = (0,2 0,1) Тсуюқл а коэффициентдан фойдаланиб, металл ва қотишмаларининг рекристалланиш температурасини ҳисоблаб топиш қийин эмас. Масалан, таркибида 0,5% углерод бўлган пўлатнинг суюқланиш температураси тахминан 1500°С га тенг, унинг рекристалланиш температураси Грек. ≈ 0,8 •1500 ≈ 1200°С бўлади.
Рекристалланиш температураси деформация даражасига ҳам боғлиқдир деформация даражаси қанчалик катта бўлса, металлнинг ички тузилиши шунчалик майда, структуранинг барқарорлиги шунчалик кам бўлади ва, демак, барқарорроқ ҳолатни олиш учун шунчалик кўп интилади. Бинобарин, деформация даражасининг катта бўлиши рекристалланишни осонлаштиради ва рекристалланиш температурасини пасайтиради (67-расм).

67- расм. Рекристалланиш температураси билан деформация даражаси орасидаги боғланишини кўрсатувчи эгри чизиқ.


Рекристалланиш температурасининг амалий аҳамияти ғоят катта. Масалан, пластик деформацияланган металлнинг деформациядан олдинги структурасини тиклаш учун бу металлни рекристалланиш температурасидан юқори температурагача қиздириш керак. Бу процесс рекристаллизацией юмшатиш деб аталади.
Рекристалланиш температурасидан юқори температураларда содир бўладиган пластик деформация натижасида металл кристалл панжарасидаги атомлар силжиса ва металл пухталанса-да, аммо шу температураларда бўладиган рекристалланиш процесси бу пухталикни йўқотади.
Металларга рекристалланиш темпер атурасидан юқори температурада ишлов бериш қиздириб босим билан ишлаш деб, рекристалланиш температурасидан паст температурада ишлов бериш эса совуқлайин босим билан ишлаш деб аталади.
Металларни босим билан ишлашда (болғалаш, штамплаш ва бошғқларда) рекристалланиш температурасидан ташқари, деформация, тезлигини ҳам ҳисобга олиш зарур. Деформация тезлиги кичик бўлса, рекристалланиш минимал температурасидан юқори барча температураларда металл рекристалланади, деформация тезлиги катта бўлганда эса рекристалланиш охирига етмай қолиши ва ишлов бериш вақтида металлда бир қадар наклёп ҳосил бўлиши мумкин. Температуранинг кўтарилиши билан рекристалланиш тезлиги кучли даражада ортади.
Металлни қиздириб ишлашда унинг пластиклигини ошириш ва пухталанишига йўл қўймаслик учун металл рекристалланиш температурасидан анча юқори температурагача қиздирилади. Пухталанган (наклёпланган) металл ёки қотишмани юмшатишда ҳам рекристалланиш температурасидан анча юқори температуралардан фойдаланилади, бундай қилинганда рекристалланиш процесслари етарли даражада тез боради.
Пухталанган металл қиздирилганда структурасининг ўзгариши билан механик хоссалари ҳам ўзгаради. Температуранинг кўтарилиши билан металлнинг қаттиқлиги даставвал сал пасаяди, чунки бунда қайтиш ҳодисаси юз беради. Металл рекристалланиш температурасидан бир қадар юқори температурада юмшатилгандан кейин унинг қаттиқлиги пасайиб, пухталанишдан олдинги қийматига тенглашади. Ана диаграммаси шу температура рекристалланишнинг энг кичик, бошқача айтганда, минимал температурасидир. Металлнинг бошқа Механик хоссалари (мустаҳкамлик чегараси, оқувчанлик чегараси) ҳам худди қаттиқлигининг ўзгариши каби ўзгаради.

68- расм. Темирнинг рекристалланиш фазовийдиаграммаси.


Юқорида айтиб ўтилганидек, металлнинг рекристалланиши вақтида янги доналар ҳосил бўлиш ва уларнинг ўсиш процесси, шунингдек, эски доналарнинг ўсиш процесси содир бўлади. Рекристалланиш вақтида доналарнинг ўлчами уларнинг деформациядан олдинги ўлчамидан кичик бўлиши ёки бир неча марта катта бўлиши мумкин. Рекристалланиш вақтида доналарнинг катта-кичиклиги қиздириш температурасига, деформация даражасига, маълум бир температурада тутиб туриш вақтига ва дастлабки доналар ўлчамига боғлиқдир. Қиздириш температураси кўтарилганда ва тутиб туриш вақти оширилганда доналарнинг ўлчами катталашади. Деформациянинг критик даражасида рекристалланиш вақтида доналарнинг ўлчами энг катта бўлади. Кам углеродли пулат учун деформациянинг критик даражаси 7—15 процентни ташкил этади, шунинг учун бундай пўлатни босим билан ишлашда деформация даражасини бундай қийматларга етказмаслик керак.
Доналар ўлчамининг асосий факторларга, яъни қиздириш температурасига ва деформация даражасига қараб ўзгариши (ҳар қайси металл учун) рекристалланишнинг фазовий диаграммаси деб аталадиган диаграмма билан ифодаланади. Бундай диаграммалардан бири 68- расмда тасвирланган.
Рекристалланиш диаграммаларининг амалий аҳамияти ғоят каттадир. Бу диаграммалардан фойдаланиб, рекристалланиш вақтида майда доналар, ҳосил қилиш учун керак бўладиган оптимал температура ва оптимал деформация даражасини аниқлаш мумкин.

IV Б О Б


Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish