М. Субанова, Г. Жамангулова биология


 Биламан-Билдим-Билгим келади (БББК) –



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/44
Sana25.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#273671
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44
Bog'liq
Биология 6 синф.

7. Биламан-Билдим-Билгим келади (БББК) – бу стратегияда даст-
лаб уч бўлимдан (биламан-билгим келади) иборат бўлган жадвал чизи-
лади. Ўқувчилар мавзу бўйича билган билимларини «биламан» – деган 
бўлимга тўлдириб, матн тарқатилгандан кейин биламан-билгим келади-
билдим деган бўлимларни дастлаб қўшниси билан, сўнгра гуруҳ билан 
тўлдириб, якунлашади. Бу стратегияда ўқувчи ўзининг билими даража-
сини тарозига қўяди, бошқача айтганда, бошқаларники билан қиёслайди, 
янги олган билимини ўз мулкига айлантириб, унинг учун тушунарсиз ёки 
қизиқишни туғдирган саволларнинг жавобини олишга имконият бўлади.
8. Зиг-заг – бу стратегия катта ҳажмли матнларни ўқитишда қўлла-
нилади. Бундан мавзу маъносига қарата бир қанча кичик мавзуларга (ма-
салан, 4 мавзуга бўлсак) бўлиб чиқилади. Масалан, ўқувчилар дастлаб 4 
гуруҳга бўлинишади:
1-2-3-4, 1-2-3-4, 1-2-3-4, 1-2-3-4 бу гуруҳлар кооператив гуруҳлар 
(бир туғишган гуруҳлар) деб аталади (ўқувчилар ўз гуруҳидагиларни эс-
лаб қолишлари керак.)
1-1-1-1, 2-2-2-2, 3-3-3-3, 4-4-4-4 – бу гуруҳлар эксперт гуруҳлар деб ата-
лади.
Эксперт гуруҳдаги ўқувчилар, бошқача айтганда №1 дагилар ало-
ҳида, №2 дагилар алоҳида, №3 дагилар алоҳида, №4 дагилар алоҳида 
бўлиб ўтиришади. Ҳар бир гуруҳга катта ҳажмли матн 4 турли кичик 
мавзуга бўлиниб берилади. Эксперт гуруҳдаги ўқувчилар ўз гуруҳида 
мавзуни ўқиб чиқиб, тушунарсиз саволларни эксперт гуруҳнинг ичида
муҳокама қилишиб, қайта ўзининг кооператив гуруҳига борганда у ерда-
ги ўқувчиларга ўз мавзусини тушунтириб бериш учун шу мавзуга режа 
тузишади. Қачон ўқувчилар тайёр бўлганда улар дастлабки кооператив 
гуруҳига боришади. Бу ердаги тўрт ўқувчи бараварига тўрт турли мав-
зуни ўқиб келишган. Улар навбати билан ўз мавзуларини бошқаларга ту-
шунтириб беришади. Мавзу кооператив гуруҳнинг ичида ҳам муҳокама 
этилади. Барча ўқувчилар бир-бирига мавзуни тўлиқ тушунтириб берган-
дан кейин, ўқитувчи ҳар гуруҳдаги ҳоҳлаган ўқувчига шу мавзуга боғлиқ
истаган юқори даражадаги саволларни бериб, ўқувчиларнинг бу дарсдан 
олган билимини текшириб олса бўлади. Агар ўқувчи ўқитувчининг са-
волига жавоб бера олмай қолган бўлса, унда у шу мавзуни тушунтирган 


49
кооператив гуруҳдаги ўқувчининг гуноҳи (балким у етказиб тушунтир-
гани йўқ ёки ўзи шу мавзуни яхши тушунгани йўқ) бўлиб қолиши ҳам 
мумкин. Бу стратегия ўқувчининг маъсулиятини, мустақиллилигини, ўз 
билимига ҳисоб беришлигини в.б. ҳислатларни юксалтириб, бу мавзуни 
тушунтира бориб, ўзи шу мавзуни бундан кейин чуқур тушуниб олиши-
га имкон топа олади (ўргатиш давомида –ўргандим). Шунингдек, бундай 
дарсларда ўқувчиларнинг барчаси тўлиқ қатнашиб, вақтдан унумли фой-
даланилади (сабаби, бундай катта мавзудаги ҳар бир кичик мавзуларда 
алоҳида алоҳида дарс ўтилса 4 дарс бўлар эди).
9. Ротация – бу стратегияда ўқувчилар бир неча гуруҳга бўлиниб, 
ҳар бир гуруҳ алоҳида мавзудаги турли саволларга гуруҳнинг ичида жа-
воб беришади, сўнгра тугагандан кейин уларнинг ватманлари соатнинг 
миллари бўйича кейинги гуруҳга боради, бу гуруҳ янги келган аввалги 
гуруҳнинг саволини ўқиб чиқиб, у саволга берилган жавоблар қўшимча 
қилишади. Ватманлар ҳам соат мили бўйича жилади. Шундай қилиб, 
охирида ҳар бир гуруҳга ўзининг ватмани соатнинг мили орқали жилиб, 
айланиб келади. Гуруҳлар саволларига киргизилган қўшимча жавоблар-
ни қараб чиқиб, муҳокама қилиб, сўнгра ҳар бир гуруҳ ўз саволларига 
жавобларни якунлаб, синфдаги бошқаларга билдиришади. Бу стратегия
қандайдир бир саволни ёки муаммо устида ўқувчиларнинг биргалашиб 
ишлашига, бу саволга жавоб тўлиқ ҳар тарафдан қаралиб, очилишига им-
коният яратади.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish