Little has been said about it. Бу хақида кам гапирилди.
Many people were invited but few came. Кўп одам таклиф қилинган эди, лекин камчилик келди.
§ 49. 1. Little ва few н о а н и қ артикл билан ишлатилиши мумкин – a little озгина a few бир нечта:
Please give me a little water. Илтимос, менга озгина сув беринг.
I have a few books on this subject. Менда бу масала бўйича бир нечта (озгина) китоб бор.
Эътибор беринг: A little озгина ва a few бир нечта олмошлари кам бўлса хам бир нечта, бир оз маъносида ишлатилади, little ва few кам, оз эса етарли бўлмаган, деярли йўқ маъносида ишлатилади:
I’ve got little time. Менинг вақтим кам (етарли эмас).
I’ve got a little time. Менинг озгина (бир оз) вақтим бор.
He has few friends. Унинг дўстлари кам (деярли йўқ).
He has a few friends. Унинг бир нечта (кам бўлса хам бир нечта) дўсти бор.
Изох: Little ва few нинг олдидаги ноаниқ артикл ушбу олмошлар томонидан аниқланаётган отларга эмас, балки, мазкур олмошларнинг ўзига тегишли бўлиб, улар бирга маъно жихатидан бир бутунликни хосил қилади: a little озгина, a few бир нечта.
2. Little ва few а н и қ артикл билан ишлатилиши мумкин – the little, the few.
All олмоши
§ 50. All олмоши сифат-олмош сифатида хам, от-олмош сифатида хам қўлланилади.
All с и ф а т – о л м о ш сифатида к ў п л и к д а г и с а н а л а д и г а н отлар билан, шунингдек, с а н а л м а й д и г а н отлар билан барча, хамма маъносида қўлланилади. The артикли, эгалик ва кўрсатиш олмошлари all дан к е й и н қўйилади:
All the students have passed the examination. Барча талабалар имтихондан ўтдилар.
He spends all his free time in the reading-room. У ўзининг хамма бўш вақтини ўқиш хонасида ўтказади.
Изох: Б и р л и к д а г и саналадиган отлардан олдин all нинг ўрнига кўпинча the whole бутун ишлатилади:
The whole house was destroyed by fire. Бутун уй ёнғиндан вайрон бўлган эди.
Morning, day, night ва бошқа вақтни ифодаловчи сўзлар билан all хам, the whole хам ишлатилади: All (the) morning, the whole morning; all (the) day, the whole day ва хоказо.
All а н и қ а р т и к л л и ва а р т и к л с и з отларни аниқлаб келиши мумкин. Артиклнинг қўлланилиши масаласи, all нинг мавжуд бўлишидан мустқил равишда, артиклларнинг қўлланилиши у м у м и й қ о и д а л а р и г а асосан хал қилинади:
I have read all the books you gave me. Мен сиз берган барча китобларни ўқиб чиқдим.
I have got all the information I want. Менда ўзимга керакли барча маълумотлар бор.
All plants require water. Барча ўсимликларга сув керак.
All financial documents must be signed by the Chief Accountant. Барча молиявий хужжатлар бош хисобчи томонидан имзоланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |