Who (whom) did you show the letter to? Who (whom) is the letter signed by? Who (whom) did you receive the telegram from? Who (whom) are you speaking of? Who (whom) did you come with yesterday?
Изох: Whom олмошининг ўрнига who шакли ишлатилганида, предлог фақат феълдан (ёки тўлдирувчидан) кейин қўйилиши мумкин. Предлог who шаклидан олдин қўйилиши мумкин эмас:
Who did you show the letter to? Лекин: To who did you show the letter? эмас.
Аммо, whom ишлатилганида эса, предлог whom дан олдин хам қўйилиши мумкин:
To whom did you show the letter?
§ 21. Whose кимнинг сифат-олмош сифатида қўлланилади. От аниқловчиси сифатида whose отдан олдин артиклларнинг ишлатилишини истисно қилади. whose олмоши хар доим ўзи боғланган отдан о л д и н туради:
Whose dictionary is that? У кимнинг луғат китоби?
Whose book did you take? Сиз кимнинг китобини олдингиз?
§ 22. What от-олмош ёки сифат-олмош сифатида қўлланилиши мумкин.
What о т – о л м о ш сифатида нима маъносида эга (сўроқ эгага тегишли бўлганида) ёки воситасиз тўлдирувчи (сўроқ воситасиз тўлдирувчига тегишли бўлганида) ва қандай, қанақа маъносида кесимнинг от қисми (сўроқ кесимнинг от қисмига тегишли бўлганида) вазифаларида қўлланилади:
What has happened? (эга) Нима бўлди?
What have you brought? (тўлдирувчи) Нима олиб келдингиз?
What is the population of that town? (кесимнинг от қисми) Бу шахарнинг ахолиси қандай (озми, кўпми ...)?
What э г а вазифасини бажарганида, what дан кейин келадиган от б и р л и к д а ишлатилади:
What has happened? Нима бўлди?
What is lying on the table? Столда нима бор?
What к е с и м н и н г о т қ и с м и вазифасини бажарганида, боғловчи феъл эгани ифодалаган от ёки олмош билан шахс ва сонда мослашади:
What is the price for wheat? Буғдойнинг нархи қанақа?
What are the prices for wheat and barley? Буғдой ва арпанинг нархлари қанақа?
What are the results of the examination? Имтихон натижалари қандай?
Сўроқ шахснинг касби ёки лавозимини аниқлаш мақсадига эга бўлганида, what шахсларга хам тегишли бўлиши мумкин. Бундай холатда what ўзбек тилига ким бўлиб ишлайди, касби нима? каби таржима қилинади:
What is he? – He is an engineer. У ким бўлиб ишлайди? – У инженер.
What is your daughter? – She is an English teacher. Қизингизнинг касби нима? – У инглиз тили ўқитувчиси.
Изох: Сўроқ шахснинг фамилиясини аниқлаш мақсадига эга бўлганида эса, who ишлатилади:
Who is he? – He is Petrov. What предлоглар билан бирикмаларда предлогли воситали тўлдирувчи вазифасини бажаради:
By what is the engine driven? Бу мотор нима билан харакатга келтирилади?
With what did you cut it? Буни нима билан кесдингиз?
What гапнинг маъноси талаб қиладиган и с т а л г а н предлог билан ишлатилиши мумкин:
About what was he speaking to you? У сиз билан нима хақида гаплашаётган эди?
At what are you working? Нимани устида ишлаяпсиз?