§ 117. Should 1-шахс бирлик ва кўплик билан и к к и н ч и ва у ч и н ч и т у р д а г и ш а р т г а п л а р н и н г б о ш г а п и д а ишлатилади:
I should go there if I had time. Вақтим бўлганида эди, у ерга борар эдим.
We should have caught the train if we had walked faster. Тезроқ юрганимизда эди, поездга улгурган бўлар эдик.
Изох: АҚШ да 1-шахс билан should нинг ўрнига одатда would ишлатилади. Англияда хам should нинг ўрнига would ни ишлатишга кучли мойиллик (тенденция) мавжуд: I would go there if I had time.
§ 118. Should қилинаётган фаразнинг кам эхтимоллигини таъкидлаш учун б и р и н ч и ва и к к и н ч и т у р д а г и ш а р т г а п л а р н и н г э р г а ш қ и с м и д а ишлатилади. Бу холатда should бирлик ва кўпликнинг барча шахслари билан ишлатилади:
If they should come, I shall speak to them about it. Агар улар келса, мен улар билан бу хақида гаплашаман.
If he should refuse, they would be greatly disappointed. Агар у рад қилганида эди, улар жуда хам норози бўлган бўлар эди.
§ 119. Should бош гапи it is important, it is necessary, it is desirable, it is impossible, it is improbable, it is better каби шахссиз оборотлар билан ифодаланган that бошловчиси билан бошланадиган э г а э р г а ш г а п л а р д а ишлатилади7. Should бу холатда Indefinite Infinitive билан биргаликда, to be феъли шахссиз оборотда қайси замонда турганлигидан қатъий назар, бирлик ва кўпликнинг барча шахслари билан ишлатилади:
It is important that he should return tomorrow. Унинг эртага қайтиб келиши мухим.
It is desirable that the agreement should be signed before May. Шартноманинг май ойигача имзолангани маъқул.
It was necessary that the question should be settled without delay. Масаланинг кечиктирилмасдан хал қилиниши мухим эди.
Изох: 1. Бу холларда should ва инфинитивнинг ўрнига Present Subjunctive хам ишлатилади (айникса кўпроқ АҚШ да):
It is important that he return (= should return) tomorrow.
It is desirable that the agreement be signed (= should be signed) before May.
2. Эргаш гапнинг ўрнига кўпинча бу холларда «for + от (ёки олмош) + инфинитив» бирикмаси ишлатилади:
It is important for him to return tomorrow = It is important that he should return tomorrow.
It is desirable for the agreement to be signed before May = It is desirable that the agreement should be signed before May.
Х а й р а т л а н и ш, х а ф а г а р ч и л и к, қ у в о н ч, а ф с у с л а н и ш к а б и т у й ғ у л а р н и ифодаловчи (масалан, it is surprising, it is annoying, it is strange, it is a pity ва бошқалар) шахссиз оборотлардан кейин эргаш гапларда should билан инфинитив бирикмаси хам, аниқлик майли замонлари хам ишлатилиши мумкин:
It is surprising that he should think so.
that he thinks so.
Унинг бундай ўйлаши ажабланарли.
Иккала эргаш гап хам деярли тенг маъноли; лекин, should билан инфинитив бирикмаси шахссиз оборот томонидан ифодаланган хайратланиш, хафагарчилик, афсусланиш ва хоказо туйғуларни кучайтиради.
Бундай турдаги шахссиз оборотлардан кейин should хам Indefinite шаклидаги, хам Perfect шаклидаги инфинитив билан биргаликда ишлатилади. Агар эргаш гапда шахссиз оборот турган замонга (ёки келаси замонга) тегишли иш-харакатни ифодалаш лозим бўлса, унда should билан Indefinite шаклидаги инфинитив ишлатилади. Агар эргаш гапда б ў л и б ў т г а н иш-харакатни ифодалаш лозим бўлса, унда Perfect шаклидаги инфинитив ишлатилади:
It is strange that he should behave so. Унинг ўзини бундай тутиши ажабланарли.
It is strange that he should have behaved so. Унинг ўзини бундай тутгани ажабланарли.
Изох: Юқорида айтиб ўтилганидек, it is important, it is necessary, it is desirable, it is surprising, it is annoying, it is strang ва хоказо шахссиз оборотлар билан тузиладиган қўшма гапларнинг бош гапидаги шахссиз оборот туйғуни ифодаласа, эргаш гапда хам should билан инфинитив бирикмаси, хам аниқлик майлидаги феъл ишлатилиши мумкин. Агар бош гапдаги шахссиз оборот туйғуни ифодаламаса, эргаш гапда should билан инфинитив бирикмаси ишлатилади:
Хатнинг бугун жўнатилиши мухим. It is necessary that the letter should be sent off today.
Унинг бу экскурсияда қатнашгани маъқул. It is desirable that he should take part in the expedition. Юқоридаги иккита гапда хам туйғу ифодалангани йўқ. Қуйидаги икки гапда эса туйғу ифодаланган:
У нинг буни билмаслиги ажабланарли. It is surprising that he should not know it.
It is surprising that he does not know it.
У нинг бу ерга келмаганлиги ғалати. It is strange that he should not have come here.
It is strange that he has not come here.
Do'stlaringiz bilan baham: |