М о р ф о л о г и я сўз туркумлари



Download 1,69 Mb.
bet127/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

§ 96. To be феъли to юкламали инфинитив билан бирикмада олдиндан тузилган к е л и ш у в ёки о л д и н д а н б е л г и л а н г а н р е ж а г а асосан иш-харакатни бажариш з а р у р и я т и н и ифодалаш учун ишлатилади. Бу холатда to be модал маънога эга бўлади.
To be феълининг хозирги замон шакли – am, is, are – ўзбек тилига керак деб таржима қилинади ва х о з и р г и ёки к е л а с и замондаги иш-харакатни ифодалайди:
They are to begin this work at once. Улар бу ишни зудлик билан бошлашлари керак.
He is to come here tomorrow. У бу ерга эртага келиши керак.
To be феълининг ўтган замон шакли – was, were – ўзбек тилига керак эди деб таржима қилинади.
Was, were билан Indefinite шаклидаги инфинитивнинг бирикмаси ўтган замонда бажарилиши керак бўлган иш-харакатни ифодалайди. Бу бирикма иш-харакатнинг бажарилган ёки бажарилмаганлигини кўрсатмайди, иш-харакатнинг бажарилган ёки бажарилмаганлиги эса нутқнинг тўлиқ мазмунидан ойдинлашади:
I was to send him a telegram, but I forgot. Мен унга телеграмма жўнатишим керак эди, лекин унутибман.
The books were to be delivered at the end of the month. Китоблар ойнинг охирида етказиб берилиши керак эди.
Was, were билан Perfect шаклидаги инфинитивнинг бирикмаси ўтган замонда бажарилиши керак бўлган, лекин бажарилмаган иш-харакатни ифодалаш учун ишлатилади:
I was to have finished my work yesterday. Мен кеча ишимни тугатишим керак эди (лекин тугатмадим).
To be феъли келаси замонда мажбурлиликни ифодалаш учун ишлатилмайди.
Изох: to be феълидан кейин мажхул нисбатдаги инфинитив келганида, to be феъли баъзан заруриятдан ташқари имкониятни хам ифодалайди:
Such books are to be found in all libraries. Бундай китобларни барча кутубхоналардан топиш мумкин.
Many new beautiful buildings are to be seen in the streets of Moscow. Москва кўчаларида кўплаб янги чиройли биноларни кўриш мумкин.


To be феълининг ишлатилиш холатлари умумий жадвали





Холатлар

Мисол

Таржимаси

1

Ё р д а м ч и феъл сифатида

He is reading a book.
He was invited to the concert.

У китоб ўқимоқда.
Уни концертга таклиф қилишди.

2

Б о ғ л а м а ф е ъ л сифатида

He is an engineer.

У инженер.

3

А с о с и й феъл сифатида бўлмоқ маъносида

He is at home.

У уйда.

4

М а ж б у р и я т н и ифодалаш учун

We are to meet at noon.

Биз соат ўн иккида учрашишимиз керак.




Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish