§ 42. Past Perfect кўпинча after кейин боғловчисидан сўнг келадиган эргаш гапларда ишлатилади. Past Perfect нинг ишлатилиши эргаш гапдаги иш-харакат бош гапдаги иш-харакат бошлангунга қадар тугаганлигини таъкидлайди:
After the sun had set, we decided to return home. Қуёш ботиб бўлганидан кейин, биз уйга қайтишга қарор қилдик.
After the cases had been counted, I left the warehouse. Яшиклар санаб бўлинганидан кейин мен омборхонадан чиқдим.
Бир иш-харакатнинг бошқасидан илгарироқ тугаганлигини таъкидлашга зарурат бўлмаганида, after боғловчисидан кейин Past Indefinite ишлатилади:
After he turned off the light, he left the room. У чироқни ўчириб, хонадан чиқди.
After he signed the letter, he asked the secretary to send it off. Хатни имзолагач (имзолаганидан кейин) у котибадан хатни жўнатиб юборишни сўради.
§ 43. When қачонки боғловчисидан кейин одатда Past Indefinite ишлатилади. Лекин, when нинг ўрнига маъно жихатдан after кейин боғловчисини қўйиш мумкин бўлган холларда when боғловчисидан кейин Past Perfect хам ишлатилиши мумкин. Past Perfect нинг ишлатилиши эргаш гапдаги иш-харакат бош гапдаги иш-харакат бошлангунга қадар тугаганлигини таъкидлайди:
When the secretary received the telegram, he immediately showed it to the manager.
Котиба телеграммани олгач, уни тезда бошқарувчига кўрсатди.
Лекин:
When (=after) they had gone, he began to work. Улар кетгач (=кетганидан кейин) у ишлашни бошлади.
§ 44. Эргаш гапи before олдин боғловчиси билан бошланадиган эргаш гапли қўшма гапларнинг бош гапида Past Perfect, эргаш гапида эса Past Indefinite ишлатилади, чунки бош гапда ифодаланган иш-харакат эргаш гапдаги иш-харакатдан олдин содир бўлади. Past Perfect нинг ишлатилиши бош гапдаги иш-харакатнинг эргаш гапдаги иш-харакатдан олдин содир бўлганлигини таъкидлайди:
I had finished my work before he returned. Мен у қайтмасидан олдин ишимни тугатиб бўлган эдим.
We had come to an agreement on the terms of payment before you arrived.
Биз сиз келишингиздан олдин тўлов шартлари бўйича келишиб бўлган эдик.
Бир иш-харакатнинг бошқасидан олдинроқ содир бўлганлигини таъкидлашга зарурат бўлмаса, бош гапда хам, эргаш гапда хам Past Indefinite ишлатилади:
I turned off the light before I left the room. Мен хонадан чиқишдан олдин чироқни ўчирдим.
He read the contract again before he signed it. У шартномани имзолашдан олдин уни яна бир марта ўқиди.
Баъзан Past Perfect э р г а ш гапларда before боғловчисидан кейин ишлатилади; бунда б о ш гапда Past Indefinite ишлатилади:
The manager returned before the secretary had typed all the letters. Котиба хамма хатларни ёзиб тугатмасидан олдин бошқарувчи келди.
We reached the station before it had become dark. Қоронғу тушиб қолмасидан олдин биз станцияга етиб келдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |