М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Глобал IP – тармоқларнинг технологияси



Download 3,75 Mb.
bet136/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

6.14. Глобал IP – тармоқларнинг технологияси

IP технология таркибий тармоқларни яратиш учун мўлжалланган бўлиб, бунда таркибий қисмлар сифатида локал тармоқ ҳам, глобал тармоқ ҳам бўлиши мумкин. Охирги ҳолатда таркибий тармоқ глобал тармоқ бўлганлиги учун глобал IP – тармоқ ҳақида гапириш мақсадга мувофиқдир.


Глобал тармоқнинг IP поғонаси остида жойлашган қатламларнинг нималардан ташкил топганлигига қараб, соф IP – тармоқ ва қандайдир бошқа технология устида қурилган IP – тармоққа, масалан АТМ устида қурилган IP – тармоққа бўлинади. “Соф IP тармоқ” номи IP поғонаси остида ҳеч қандай пакетлар (кадр ёки ячейка) коммутациясини бажарувчи бошқа поғона йўқлигини билдиради.
Кўпчилик глобал тармоқлар, айниқса алоқа операторларининг тижорат тармоқлари сифатли ва ҳар хил хизмат турларини тақдим қилиш учун кўп поғонали IP тармоқ кўринишида қурилади.
Қуйи поғоналар – бу бирламчи тармоқларнинг поғонасидир. Улар етти поғонали OSI моделининг таснифи бўйича битта поғонага, яъни физик поғонага мос келади, чунки пакетли тармоқ учун бирламчи тармоқ оддий нуқта – нуқта жисмоний каналлар тўплами кўринишида бўлади. Бирламчи тармоқ даражасининг ўзида бугунги кунда тезлиги юқори ҳисобланадиган 10 Гбит/с ва ундан ҳам юқори бўлган тезликка эга бўлган спектрал каналларни ташкил этувчи DWDM технологияси ишлаши мумкин. DWDM устидаги кейинги поғонада SDH (РDH мурожаатли тармоқ билан) ёки OTN технологияси қўлланиши мумкин. Улар ёрдамида спектрал каналларнинг ўтказиш хусусияти пакетли тармоқ (ёки телефон коммутаторлари) коммутаторларининг интерфейсини боғлаб турувчи, унумдорлиги паст бўлган “майда” ТDM – нимканалларга бўлинади.
Оператор бирламчи тармоқ асосида зудлик билан кейинги поғона қурилмасининг уланиш нуқталари орасида доимий рақамли канални – устма – уст тушган (пакетли ёки телефон) тармоқни ташкил қилиши мумкин.
Глобал тармоқ моделининг қурилиш схемасида юқори поғонани IP – тармоқ ташкил қилади. IP билан бирламчи тармоқ поғонасининг ўзаро алоқаси иккита сценарий бўйича амалга ошиши мумкин. Биринчи сценарийда бундай ўзаро алоқани олдин кўриб чиқилган глобал тармоқ технологияларидан (MPLS, АТМ ёки Frame Relay) иборат оралиқ қатлам таъминлайди. Бундай оралиқ қатлам IP га ўхшаб, коммутациялашни бажаради, лекин пакетларни эмас, балки кадрларни ёки ячейкаларни коммутациялайди. IP протоколлар учун бу қатламнинг тармоқлари таркибий тармоққа бирлаштириш керак бўлган нимтармоқлар деб ҳисобланади. Иккинчи сценарий IP поғонаси остида бошқа АТМ ёки Frame Relayга ўхшаб, пакетли коммутациялаш тармоғининг йўқлиги билан фарқланади ва IP–маршрутизаторлар ўзаро ажратилган канал (физик ёки OTN/SDH/РDH уланишлар) ёрдамида боғланади.
Бундай тармоқда рақамли каналлар олдингидек, иккита қуйи поғонанинг инфраструктураси билан ташкил қилинади, кадрларни коммутациялашнинг ҳеч қандай оралиқ поғонасисиз, бу каналлар билан эса бевосита IP– маршрутизаторларнинг интерфейслари фойдаланади. IP –маршрутизаторлар SDH/SONET тармоғида ташкил қилинган каналлардан фойдаланса, у ҳолда IP тармоқ варианти SONET юзасида ишловчи пакетли тармоқ (Packet Over SONET – POS) номини олади.
Аммо соф IP тармоғи моделининг маршрутизаторлари рақамли каналлардан фойдаланиши учун, бу каналларда канал поғонасининг бирор – бир протоколи ишлаши керак. Бундай протокол IP–пакетларни фақат кадрларга жойлаш учун хизмат қилади. Коммутациялаш хусусияти ундан талаб қилинмайди, чунки протокол маршрутизатор интерфейслари орасида “нуқта – нуқта” уланишга хизмат кўрсатади. Канал поғонасининг глобал тармоқ жиҳозларининг шундай икки нуқтали уланиши учун махсус ишлаб чиқарилган бир нечта протоколлари бор.
Ҳозирги кунда икки нуқтали IP протоколлар тўпламидан иккитаси ишлатилади: HDLC ва PPP.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish