6.11. Frame Relay технологияси
Яқин вақтларгача ҳам глобал тармоқларнинг асосий ишлов бериш технологияси узатишда кўп сонли ҳалаллар ва хатоли қуйи тезликдаги аналог каналларга белгиланган Х.25 технологияси бўлган. Frame Relay глобал тармоғининг пакетли технологияси PDH ва SDH технологиясининг юқори тезликдаги ва ишончли рақамли каналларининг тарқалиши билан вужудга келган. Frame Relay технологияси тармоқ фойдаланувчиларига тармоқли уланишнинг кафолатли ўтказиш хусусиятини тақдим қилади, бу технологияларгача тажриба қилинмаган.
Frame Relay технологияси пакетлар ҳаракатининг дейтаграмма усули билан каналлар коммутацияси техникаси орасидаги оралиқ ҳолатни эгаллайдиган виртуал каналлар техникасини қўллашга асосланган. Виртуал каналлар техникасини 6.16-расмда кўрсатилган тармоқ мисолида кўриш мумкин. Расмдаги пунктир чизиқлар олдиндан ётқизилган виртуал каналларни билдиради. Шундай учта канал ўрнатилган – С1 ва С2 компьютерлари оралиғида К1 коммутатори орқали, С1 компьютери ва С4 сервери оралиғида К1 ва К2 коммутаторлари орқали, С3 компьютери ва С4 сервери оралиғида К2 коммутатори орқали. Бу мисолда икки томонлама йўналишли каналлар ўрнатилган деб ҳисобланади.
Frame Relay виртуал каналларини ўрнатиш амали тармоқ коммутаторларида коммутация жадвалини шакллантиришни маъмур томонидан қўлда қилинишини ҳам, тармоқни бошқариш тизими томонидан бажарилишини ҳам ўз ичига олади. Frame Relay виртуал каналлари тармоқ операторининг қарори билан ўрнатиладиган доимий виртуал каналлар турига киради.
Коммутация жадвалида шу коммутатор орқали ўтадиган ҳар бир виртуал канал ҳақида иккита ёзув (йўналишларнинг ҳар бирига) қилинади. Жадвалнинг ҳар бир қатори тўртта асосий майдонга эга:
- каналнинг кириш порти рақами;
- кириш портига кираётган пакетлардаги каналнинг кириш белгиси;
- чиқиш порти рақами;
- чиқиш порти орқали узатилаётган пакетлардаги каналнинг чиқиш белгиси;
Коммутация жадвалидаги К (қатор 1-101 – 2-103) биринчи ёзув 1 портга кириб келаётган 101 виртуал канал идентификаторли ҳамма пакетлар 2 портга силжишини, виртуал канал идентификатори майдонида 103 янги қиймати пайдо бўлишини билдиради. Жадвалда худди шу маршрут бўйича пакетнинг қайтиши кўзда тутилган, бу ёзув 2-103 – 1-101. Белгилаб ўтиш керакки, виртуал каналларнинг белгиси фақат шу коммутатор учун аҳамиятга эга, бошқа коммутаторларнинг портлари томонидан ҳисобга олинмайди. Иккита коммутаторнинг бевосита уланган портлари шу порт орқали ўтадиган ҳар бир виртуал канал учун белгиларнинг мувофиқлаштирилган қийматини ишлатиши керак.
Виртуал каналлар ўрнатилиб бўлгандан кейин охирги боғламалар айирбошлаш бўйича ишлаши мумкин. Бунинг учун тармоқ маъмури ҳар бир охирги боғлама учун ARP жадвалининг статик ёзувини яратади. Шундай ҳар бир ёзувда боғламаларнинг IP – манзиллари ва бу боғламага олиб борувчи виртуал канал белгисининг бошланғич қиймати орасида мувофиқлик ўрнатилади. Масалан, С1 компьютерининг ARP жадвалида С4 серверга олиб борувчи виртуал каналнинг 102 белгисига С4 сервернинг IP – манзилини акс эттирувчи ёзув бўлиши керак. Масалан, С1 компьютердан С4 серверга кадрни жўнатганда компьютер манзиллар майдонига ARP жадвалидан олинган 102 белгисининг бошланғич қийматини жойлаштиради. К1 коммутатор 1 портга 102 белгили кадрни олгандан сўнг, ўзининг коммутация жадвалини кўриб чиқиб, бундай кадр 3 портга жўнатиш, ундаги белгининг қиймати эса 106 га алмаштирилиши кераклигини топади. Кадр К1 коммутаторининг ҳаракати натижасида 3 порт орқали К2 коммутаторига жўнатилади. К2 коммутатори ўзининг коммутация жадвалидан фойдаланиб, унга мос ёзувни топади, белгининг қийматини 117 га алмаштиради, кадрни жўнатилаётган боғламага – С4 серверга узатади ва бу билан айирбошлашни тугатади. С4 сервер жавобни жўнатиш учун С1 компьютерга олиб борадиган виртуал канал манзили сифатида 117 белгисидан фойдаланади.
Бу таърифдан кўриниб турибдики, коммутация белгиларнинг қийматини алмаштиришга келтириляпти, кадрларда эса Frame Relay тармоғида белги вазифасини бажарувчи фақат жўнатилаётган манзил кўрсатиляпти.
Frame Relay технологиясининг бошқа технологияларидан ажратиб турадиган хусусияти виртуал уланишнинг фойдаланувчи билан келишилган ўтказувчанлик хусусиятининг қувватланишидир.
Ҳар бир виртуал уланиш учун узатиш тезлиги билан боғлиқ бўлган кўрсаткичларнинг рўйхати белгиланади. Бу уланишнинг кафолатланган ўтказиш хусусияти, белгиланган вақт оралиғида узатиладиган байтларнинг максимал сони, ҳамда белгиланган вақт оралиғидан ҳам кўп узатиладиган байтларнинг максимал сонидир.
Frame Relay технологияси мижозларга уланишнинг келишилган ўтказиш хусусиятини кафолат бериш имкони ва содда бирикмаси учун алоқа операторлари тармоғи орасида кенг тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |