М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Тармоқни мантиқий структуралаш



Download 3,75 Mb.
bet107/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

5.12. Тармоқни мантиқий структуралаш

Маҳаллий тармоқларни мантиқий структуралаш ягона ажратиладиган муҳитни бир неча автоном ажратиладиган муҳитларга сегментлаштириш ва олинган сегментларни кўприклар, коммутаторлар ва маршрутизаторлар ёрдамида улашдан иборат (5.24-расм).





Санаб ўтилган қурилмалар ўзининг бир портидан иккинчи портига кадрларни, мана шу кадрларга жойлаштирилган ва жўнатиладиган манзилларни таҳлил этиш билан узатади. Кўприклар ва коммутаторлар канал поғонасининг текис манзиллари, яъни МАС-манзиллар асосида кадрларни узатиш операциясини бажаради, маршуритизаторлар эса бу мақсад учун тармоқ поғонасининг иерархик манзилларидан фойдаланади.


Мантиқий структуралаш бир неча масалаларни, улардан асосийлари самарадорликни, ихчамлиликни, хавфсизликни ва бошқарилувчанликни ечиш имконини беради.
Унумдорликни ошириш. Мантиқий структуралашнинг бош мақсади бўлган унумдорликни оширишнинг самарасини кўрсатиш учун юкламаларни сегментларга бўлишда юкламанинг ўзгаришини кўриб чиқамиз (5.25-расм). Расмда кўприкли уланган иккита Ethernet сегменти тасвирланган бўлиб, сегментлар ичида такрорлагичлар ишлайди. Тармоқни сегментларга бўлинишгача боғламалар ҳосил қилмайдиган трафик умумий бўлиб, фақат такрорлагичлар орқали ўтади ва тармоқдан фойдаланиш коэффициентини аниқлашда ҳисобга олинади. Агар i боғламадан j боғламага борадиган трафикнинг ўртача жадаллиги (интенсивлиги) Cij орқали белгиланса, у ҳолда сегментларга бўлинишгача тармоқ узатиши керак бўлган йиғинди трафик барча боғламаларнинг йиғинди трафигига тенг бўлади. Тармоқни сегментга бўлинмаганлигини ҳисобга олиб бу йиғиндини қуйидаги кўринишда тасвирлаш мумкин:


=С1+С1/С2+С2,

бу ерда С1-биринчи сегментнинг ички трафиги;


С2-иккинчи сегментнинг ички трафиги;
С1/С2-сегментлараро трафик.
Ҳар бир ажратилган сегментлар учун алоҳида юкламани ҳисоблаймиз. Масалан, 1 сегмент учун юклама С1+С1/С2 бўлди. Демак, 1 сегментга юклама бўлинишдан кейин иккинчи сегментнинг ички трафиги қийматигача камайди. Бу ҳисобларни иккинчи сегмент учун такрорлаш мумкин. Натижада сегментлардаги кечиктириш камаяди, битта боғламага тўғри келадиган фойдали ўтказиш хусусияти ортди.
Тармоқни сегментларга бўлиш доимо янги сегментларда юкламани камайтиради (бутун трафик сегментлараро бўлмаган ҳолларда). Амалда тармоқда доимо умумий масалани ечадиган идора ходимларига тегишли компьютерлар гуруҳини ажратиш мумкин. Бу битта ишчи гуруҳ, бўлим, корхонанинг бошқа ташкилий қисмининг ходимлари бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда уларга ўзларининг бўлимлари бўйича ресурслари, фақат кам ҳолларда масофавий ресурсларга уланиш зарур бўлади.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish