М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Коммутацияланадиган маҳаллий тармоқларни қуриш



Download 3,75 Mb.
bet106/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

5.11. Коммутацияланадиган маҳаллий тармоқларни қуриш

Ажратиладиган муҳит иш тартибида коммуникацион каналдан фойдаланишга ёндашиш бир неча афзалликларга эга, улардан бири маҳаллий тармоқ коммуникацион қурилмаларининг оддийлиги ҳисобланади. Лекин, ажратиладиган муҳитнинг мавжудлиги маълум камчилик - ёмон масштабланишга ҳам боғлиқ, чунки тармоқнинг унумдорлилиги боғламалар сонининг ортишига пропорционал камаяди. Маҳаллий тармоқни масштабланиш муаммосининг ечими сегментларга бўлиш ҳисобланади, улардан ҳар бири алоҳида ажратиладиган муҳит бўлади. Бундай мантиқий сегментлаштириш маҳаллий тармоқларни кўприклар ёки коммутаторлар ёрдамида бажарилади. Мантиқий структуралаш принципи олдинги бобларда кўриб чиқилган, бу параграфда маҳаллий тармоқларни кўприклар ва коммутаторлар асосида қуриш ва мантиқий структуралашнинг афзалликлари масалалари ўрганилади.


Мантиқий сегментларга ажратилган маҳаллий тармоқлар коммутацияланадиган маҳаллий тармоқлар дейилади. Коммутацияланадиган маҳаллий тармоқларнинг имкониятларини тўғри тушуниш ва баҳолаш учун ажратиладиган рухсат этиш муҳити асосидаги тармоқларнинг афзалликлари ва камчиликларини кўриб чиқамиз.
Унча катта бўлмаган тармоқларни қуришда (иккита-учта ўнлаб боғламалар) ажратилган муҳитдаги стандарт технологиялардан фойдаланиш тежамкор ва самарадор ечимларга олиб келади, бу биринчи навбатда қуйидаги хусусиятларда намоён бўлади:

  • тармоқнинг оддий топологияси боғламалар сонини нисбатан оддий оширишга имконият беради;

  • коммуникацион қурилмалар буферларининг тўлиши туфайли кадрларнинг йўқотилиши бўлмайди, чунки ажратилган муҳитга рухсат этиш услубининг ўзи кадрлар оқимини ростлайди ва кадрларни ўта тез ҳосил қиладиган станцияларини тўхтатиб туради;

  • протоколларнинг оддийлиги тармоқдаги коммуникацион боғламаларнинг (тармоқ адаптерлари, такрорлагичлар, концентраторлар ва бошқалар) ва умуман тармоқнинг паст таннархини таъминлайди.

Бироқ, юзлаб ва минглаб боғламалардан ташкил топган йирик тармоқларни битта ажратиладиган муҳит асосида, ҳатто Gigabit Ehernet каби тезкор технологияда қуриб бўлмайди. Биринчидан, Ehernet га рухсат этиш услубида ўзига хос хусусиятлари билан шартланадиган тармоқнинг максимал узунлигига чеклашлар мавжуд. Иккинчидан, ажратиладиган муҳитдаги боғламалар сонига чеклашлар мавжуд, яъни Ehernet оиласидаги барча технологияларда 1024 та, Token Ringда 260 та, FDDI да эса 500 та боғлама бўлиши мумкин. Ажратиладиган муҳитли маҳаллий тармоқларнинг асосий муаммоси ўтказиш хусусияти бўйича чеклашдир.
Ажратиладиган муҳитли барча маҳаллий тармоқлар технологияларига (Ehernet, Token Ring ва FDDI) тармоқдан фойдаланиш коэффициенти ортганида рухсат этишнинг ушлаб турилиши (кечиктирилиши) қийматининг сифат жиҳатидан бир хил кескин ортиш суръати хусусиятлидир. Тармоқдан фойдаланиш коэффициенти кескин ортадиган боғламалар сони уларда ишлайдиган амалий дастурлар турларига боғлиқ. Агар аввал Ehernet тармоқлар учун 30 та боғлама битта ажратиладиган сегмент учун етарлича қабул қилинадиган сон бўлса, унда бугун мультимедиали дастурлар катта маълумотлар файлларини узатаётган вақтда боғламаларнинг чегаравий сони 5-10 тани ташкил этиши мумкин.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish