Кўп сегментли концентраторлар. Концентраторларнинг айрим моделларида портлар сони кўп бўлади, масалан 192 ёки 240, эркин фойдаланиш муҳити 10 ёки 16 Мбит/с кўп сонли станциялар ўртасида тақсимланади. Кўп портлардан иборат концентраторлар ўзаро боғланмаган ички шиналарни, яъни бир неча ажратилувчи муҳитларни бирлаштириш учун керак бўлади.
5.23-расмда тасвирланган концентратор учта ички Ethernet шиналарига эга. Агар, масалан, концентратор 72 портдан иборат ва буларнинг ҳар бири ихтиёрий учта шинага уланиши мумкин. Расмда биринчи иккита компьютер Ethernet 3 шина билан боғланган, учинчи ва тўртинчи компьютерлар Ethernet 1 шинаси билан боғланган. Биринчи иккита компьютер умумий ажралувчи сегментни, учинчи ва тўртинчилари эса бошқа сегментни ҳосил қилади.
Турли хил сегментларда уланган компьютерлар ўзаро мулоқотни концентратор орқали амалга ошира олмайди, чунки концентраторнинг ички шиналари ўзаро ҳеч қандай боғланмаган. Кўп сегментли концентраторлар таркибини осон ўзгартириш мумкин бўлган ажралувчи сегментларни яратиш учун керак бўлади. Кўпгина кўп сегментли концентраторлар портни ички шиналарнинг бири билан дастурий усулда боғлаш имконини беради, масалан консол порт ёрдамида локал конфигурациялаш орқали амалга оширилади. Натижада тармоқ маъмури фойдаланувчиларнинг компьютерларини концентраторнинг ихтиёрий порти орқали улаши мумкин, бундан сўнг эса концентраторни конфигурациялаш дастури ёрдамида ҳар бир сегмент таркибини бошқариши мумкин. Агар 1 сегмент кўп иш юкланганлик ҳолатида бўлса, у ҳолда унинг компьютерларини бошқа концентраторнинг қолган сегментларига тақсимлаш мумкин.
Концентраторларнинг конструктив қурилмасига қўлланилиш соҳаси катта таъсир кўрсатади. Ишчи гуруҳ концентраторлари ўзгармас сонли портлар билан чиқарилиб, корпоратив концентраторлар шасси асосидаги модулли қурилма кўринишида ишлаб чиқарилади.
Ўзгармас сонли портлардан иборат концентратор – бу тузилиш жиҳатдан бир мунча содда бўлиб, қурилма барча зарурий элементлари (портлар, индексация ва бошқарув органлари, манба блоки) билан битта умумий ғилофда бўлади ва ундаги элементларни алмаштириб бўлмайди. Одатда бундай концентраторларнинг барча портлари битта маълумот узатиш муҳитини қувватлайди ва портларнинг умумий сони 4 тадан 48 тагача ўзгариши мумкин. Битта порт концентраторни магистрал тармоққа ёки концентраторларни улаш учун махсус ажратилган (кўп ҳолларда бундай порт сифатида АUI портдан фойдаланилиб, бунда мос трансиверлардан фойдаланган ҳолда амалда концентраторни ихтиёрий маълумотларни узатишнинг физик муҳитига улаш мумкин).
Модулли концентраторлар умумий шассига уланувчи ўзгармас портлар сонидан иборат алоҳида модул кўринишида бўлади. Шасси алоҳида модулларни ягона шассига уловчи ички шинага эга бўлади. Кўп ҳолларда бундай концентраторлар кўп сегментли ҳисобланади, яъни битта модулли концентраторда ўзаро бир-бири билан боғланмаган концентраторлар ишлайди. Модулли концентратор учун турли турдаги портлар сони билан ва қувватловчи физик муҳит тури билан фарқланувчи модуллар бўлиши мумкин. Модулли концентраторлар муайян қўлланилувчи концентратор конфигурациясини бир мунча аниқ йиғиш имконини бериб, булардан ташқари мустаҳкам ва тармоқ конфигурациясини ўзгартиришни кам харажат орқали амалга ошириш имкониятини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |