М. Ф. Хакимова н. Х. Лутфуллаева


 Таълим усулларининг хусусиятлари



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/121
Sana18.03.2023
Hajmi1,6 Mb.
#920245
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   121
Bog'liq
kitob 0061440e464bb48

 
4.3. Таълим усулларининг хусусиятлари 
Билиш фаолиятини фаоллик даражаси бўйича: 

Репродкутив

Продуктив таълим методлари 

Ўрганилаѐтган материални муаммоли баѐн этиш 

Қисман-изланувчилик, ѐки эвристик 

Тадқиқотчилик
Бунда қуйидаги таълим методларидан фойдаланилади
: ҳикоя, маъруза, 
тушунтириш, китоб билан ишлаш, расмлар, кино, намойиши 
Репродуктив таълим методлари: 

Ахборотли-рецептив методлар. Ҳикоявий баѐн этиш-бу ўқитувчини 
қисқа вақт бўйича оғзаки бадиий-тасвирий монологи. 

Тушунтиришлик- кўрсатиб баѐн этиш- бу узоқ давом этувчи ўқитувчи 
монологи. 

Намойиш этиш-кўрсатиш методлари. Жараѐн, ҳодисаларни прибор, 
тажрибалар,техникавий ва тажрибавий қурилмалар, ўқув кинолари, 
моделлар ѐрдамида кўрсатишни назарда тутилади. 

Ахборотли матнларни ўқиш. Китоб (матн) билан мустақил ишлаш 
орқали янги билимларни эгаллаш. 
Продуктив таълим методлари 

Муаммоли баѐн этиш- талабаларда муаммоли вазиятларни яратиш 
йўли билан натижавий фикрлаш фаолиятини фаоллаштирувчи, ўқитувчини 
оғзаки монологи. 

Қисман-изланувчилик, ѐки эвристик диалог- ўқитиш жараѐнини
савол-жавоблиташкиллаштириш йўли бўлиб, бунда савол муаммоли 
хусусиятга эга бўлади, жавоб эса ўқитувчи рахбарлиги остида талабаларни 
фаол таҳлилий излаш натижаси бўлади.

Тадқиқотчилик. Талабаларни мустақил билиш фаолиятига жалб 
қилиш.
 
4.4. Таълим методларини танлаш. Таълим олувчиларни 
 танлаш мезони 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, педагогика илмий тадқиқот 
институти, методист педагогларнинг, хусусан педагогика фанининг долзарб 
вазифаларидан бири - таълим-тарбиядаги муаммоларни, маҳаллий ва миллий 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш, барча ўқув фанлари 
бўйича янги миллий дастурлар яратиш, таълимни поғоналаш, дарс жараѐнини 
тоифалашдан иборатдир. 
Шу муносабат билан яқин ўтмишдаги ўзбек укув муассасасилари ўқитиш 
тарихига бир назар ташлаш айни пайтда таълим методларини ўрганишни 
осонлаштиради. Шубҳасиз, мазкур таълим методикаси тарихига оид манба 


55 
муайян даражада таълимнинг методик бўшлиқларини маънавий жиҳатдан 
тўлдиради, педагог тарбиячиларнинг педагогик мерос ва халқ педагогикасига 
бўлган катта эҳтиѐж ва қизиқишларини қондиради. 
Кейинги вақтларда тараққий этган мамлакатларнинг укув муассасаси 
соҳасидаги ютуқ ва тажрибаларини ўрганишга уни бизнинг шароитимизга 
жорий этишга эътибор кучайди. 
Шунингдек, 
халқ 
таълими 
кўламига 
инқилобгача бўлган ўқитиш тартибининг турлари (лицей гимназия) ҳам дадил 
кириб келмокда. Бунга мамлакатимизда гимназияларнинг очилиши, 
лицейларни очилишини мисол қилиб келтириш мумкин.
Таълим бериш усулларини танлаш ва қўллашда кўпгина қуйидаги 
дидактик омилларни эътиборга олиш муҳим: 
Мақсадни белгилаш: 
1) таълим бериш мақсади, 2) педагогик вазифалар, 3) 
ўқув фаолият натижалари.
 
Ўқув ахборот мазмуни ҳажми ва мураккаблиги
: мақсад ва ушбу ўқув 
фанини хусусияти, шу тариқа бу фанни шунчалик мураккаб деб қабул 
қилинган.
 
Таълим бериш усулларини ўқув ахборотини эгаллашларига таъсири. 
Г. 
Майерга мувофиқ, 72 соатдан (уч суткадан) ўтганда, маълумотни эшитиш 
орқали қабул қилгандан сўнг тингловчи хотирасида 10 %; кўриш орқали 
(кўрганда) - 20%; кўриб ва эшитиш орқали (кўрганда ва эшитганда) - 50%;
кўриб ва эшитиш орқали қабул қилиш ва мунозарада - 70%; кўриб ва эшитиш 
орқали қабул қилиш ва мунозарада, амалий имкониятларни қўлланилганда -
90% ахборот қолади.
 
Таълим олувчиларни ўқув имкониятлари: 
тайѐргарлик даражаси, 
умумўқув 
малакаларни 
шаклланганлиги, 
фаоллиги, 
қизиқиши 
ва 
йўналтирилганлиги, ѐши, ишлаш қобилияти, ўзига хос имкониятлари ва 
қобилиятлари.
 
Вақт сарфи: 
1) ўқув дастурида йил давомида ўқув фанига, унинг алоҳида 
мавзуларига ажратилган вақт, шунчалик чекланган бўлиши мумкинки, бу эса 
кўп вақт оладиган усулларни мақсадга мувофиқроқ жойларда қўллаш имконини 
беради; 2) вақт у ѐки бошқа усулни тайѐрлаш ва амалга оширишда меҳнат 
сарфини кетиш нуқтаи назаридан муҳим омил ҳисобланади 
Таълим бериш шароити:
баъзи усулларни амалга ошириш учун алоҳида 
шароитлар талаб этилади: таълим беришнинг техник воситалари, компьютер, 
махсус компьютер дастурлари, магнитли ѐзув тахтаси, махсус жиҳозланган 
хона ва бошқ. 
Таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги, жамоадаги ўзаро 
муносабатларнинг хусусиятлари 
(ҳамкорлик ѐки сўзсиз бўйсунишли).
 
Таълим олувчилар сони:
агарда у катта бўлмаса, таълим беришни фаол 
таълим усулларни қўллаб, жадаллаштириш мумкин.
 
Таълим берувчининг чуқур билимдонлиги ва шахсий сифатлари:
маъқул 
деб топилган усулларни қўллашни билиши ва уддалаши, талабларга мос 
шахсий сифатларга эга бўлиши лозим.
 
Қўшимча омиллар: 


56 
Мавзуни ўрганишни (мустақил/ таълим берувчи раҳбарлиги остида) 
ташкиллаштириш йўли: 
Қай тарзда?
Дидактик воситалар: 
Қайсилари?
Фаолликни рағбатлантирувчи усуллар:
 Қайсилари?
Назорат ва ўз-ўзини назорат: 
Қайсилари?

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish