М. Ф. Хакимова н. Х. Лутфуллаева



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/121
Sana18.03.2023
Hajmi1,6 Mb.
#920245
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   121
Bog'liq
kitob 0061440e464bb48

1-жадвал 
 
Фанларни ўқитишда ўқув мақсадларини белгилаш йўллари 
 
№ 
Одатдаги мақсадни белгилаш 
йўллари 
Самарадорликни белгилаш 
1. 
Мақсадни 
ўрганилаѐтган 
мазмун 
орқали 
аниқлаш: 
―. 
ҳодисани 
ўрганиш‖, ―... теоремани ўрганиш‖
 
Салбий 
томони

воситавий 
ҳсобланмайди, натижа аниқ эмас.
 
2. 
 
 
Мақсадни ўқитувчи фаолияти орқали 
аниқлаш: ―... билан таништириш‖, ―... 
тўғрисида тушунтириш‖.
 
Салбий 
томони:
ўқитувчи 
диққатини ўзининг ҳаракатларига 
қаратади, натижа аниқланмаган.
 
3. 
 
 
 
 
Мақсадни ўқувчилар фаолияти орқали 
белгилаш: ―... топшириқни ечиш‖, ―... 
машқ бажариш‖.
 
Салбий томони
: фаолиятни ташқи 
томонига 
диққатга 
қаратилади, 
унинг 
оқибатлари- 
ўқувчи 
ривожланишидаги 
ўзгариш 
белгиланмаган.
 
4. 
Мақсадни ўқувчиларнинг шахсий 
ривожланишининг ақлий, эмоционал 
ички жараѐнлар орқали белгилаш: ―... 
кўникмани 
шакллантириш‖, 
―... 
билиш 
мустақиллигини 
ривожлантириш‖, ―... муносабатларни 
шакллантириш‖. 
Ижобий 
томони: 
ўқитиш 
умумлашган мақсадлар даражасида. 
Салбий томони: 
ўқитиш аниқ дарс, 
мавзу 
мақсадлари 
даражасида 
(натижалар 
кўрсатилиши, 
аниқлаштириш лозим ). 
 
5. 
Мақсадни 
талабаларни 
аниқ 
ҳаракатларида ифодаланган, ўқитиш 
натижалари орқали белгилаш: ―аниқ 
далил, қоида, тушунчаларни билади‖, 
―... тушунади ... ўзгартиради‖, ―... 
бажара олади‖, ―... учун қоидани 
қўллайди‖.
Ижобий 
томони: 
ўзлаштириш 
эталонини 
аниқлаш 
имконини 
берувчи, 
воситавий 
мақсадни 
белгилаш йўли.
 
Аниқлаштирилган ўқув мақсадлари албатта биринчи ўринда назорат иши 
орқали текширилиши керак. Мақсаддан келиб чиққан ҳолда тест ва назорат 
ишлари танланади. Танланган назорат ҳар бир мақсад учун алоҳида 
қўлланилади. Масалан, биринчи қўйилган мақсад учун алоҳида, кейинги 
мақсадга эришиш учун алоҳида назорат иши топилиши керак. Барча назорат 
ишлари умумлаштирилиб охирги баҳолаш маълум қилинади. 


37 
Масалан: 
1- мақсад- таърифни ѐддан билиш деб белгиланган бўлса, уни ѐддан 
айтиб бериш талаб этилади; 
2- мақсад- формулани амалда қўллашга ўргатиш бўлса, уни амалда 
масала ишлаб кўллаш талаб этилади; 
3- мақсад- формулани ноанъанавий ҳолатда қўллаш бўлса, унга мос 
мисол танланади ва уни ишлаш талаб этилади. Шундай қилиб нечта мақсад 
аниқлаштирилган бўлса, шунча назорат иши ҳам ишлаб чиқилиши керак 
бўлади Шундай қилиб мақсад ва назорат иши ўртасида уйғунлик ҳосил 
қилинади. Назорат ишларини танлашда албатта мақсаднинг характери ҳисобга 
олинади. Аниқ белгиланган мақсадлар эса текширишни осонлаштиради. 
Назорат ишларида турли хил тест турларидан фойдаланиш мумкин. 
Натижани баҳолаш ва ўзлаштириш даражасини аниқлашда Б.Блум 
таксономияси мавҳум тушунчаларни баҳолашда нималарга эътибор қаратиш 
лозим деган саволни ѐритишга ѐрдам беради. Унда ўқитиш мақсадлари 
когнитив (билиш) ва аффективной (эмоционал) соҳаларда тақдим этилган. 
Агар ўқитувчи мавҳум тушунчаларни қўллаган бўлса Б.Блум 
таксономиясидан фойдаланиши мумкин. ―Таксономия‖ тушунчаси биология 
фанидан кириб келган бўлиб, классификациялаш, кетма-кетлик ва динамик 
боғлиқликда тизимлаштириш деган маънони билдиради.
Таксономия (юнон. 
тахис
- тартиб бўйича жойлашув ва 
номос- 
қонун) – мураккаблик даражаси 
бўйича ўқитиш мақсадларини тартибли жойлашишини англатувчи, атама. 
Таълимнинг мақсади таълим олувчининг фикрлари, ҳислари ва 
харакатларини ўзгартириш экан, натижада-шахсий қадриятлар ва эътиқод 
ҳосил бўлади. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish