М. Ф. Хакимова н. Х. Лутфуллаева



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/121
Sana18.03.2023
Hajmi1,6 Mb.
#920245
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   121
Bog'liq
kitob 0061440e464bb48

Мақсадли объект 
– талаба, тингловчи, ўқувчи ва б. 
Мақсадли ҳаракат 
– мақсадли фанни ривожлантириш учун қилинадиган, 
ўқитувчини аниқ ҳаракати 
Мақсадли предмет 
– педагогик жараѐн мобайнида ҳосил қилиш лозим 
бўлган, талаба шахсининг жиҳатлари (унинг тажрибаси, йўналтирилганлиги, 
сифати) 
3.2. Ўқитиш мақсадларини белгилаш йўллари. Мақсадлар 
таксономияси
Таълим тизимидаги ўкув жараѐнини ташкил этишда биринчи кадам бу 
ўқув мақсадларини аниқлаш ҳисобланади. Биз бугунги кунда дарснинг 
мақсадини умумий ҳолда белгилаймиз ва шунинг учун ҳам эришган 
натижамизни баҳолашда қийналамиз. Бундай умумий мақсадни белгилаш 
педагогик технологияни қониқтира олмайди. Таълим технологиялар дарс 
мақсадини белгилашда ҳам аниқлик бўлишини талаб этади. Аниқ мақсадларни 
белгилаш назорат ва баҳолаш ишини енгиллаштиради ва бу жараѐнга ойдинлик 
киритади. Шунинг учун ҳам биз таълим технологияларни кўллашдаги биринчи 
қадам бу аниқлаштирилган мақсадларни ишлаб чиқишдир.


35 
Аниқлаштирилган мақсадлар педагогга назорат ишини белгилашда, 
баҳолашда ва усулларни аниқлашда катта имкониятлар яратади. Барча этаплар 
бир мақсадга бўйсунади ва юқори натижани кафолатлайди. 
Маълумки, анъанавий таълим қуйидаги изчилликда ташкил этилади: 
1. Умумий мақсадни белгилаш. 
2. Усулларни аниқлаш. 
3. Назорат ишини аниқлаш. 
4. Баҳолаш. 
Анъанавий таълим тизимида ўқув жараѐнида умумлаштирилган ўқув 
мақсадлари белгиланади. Масалан: экологик маданиятни шакллантириш, сув 
ҳавзаларини муҳофаза қилиш ҳақида тушунча ҳосил қилиш. Кўриниб 
турибдики, бундай қўйилган мақсад мавҳум характерга эга, чунки тушунча 
турли даражада ҳосил қилиниши мумкин. Бундай мақсадни текшириш ва 
баҳолаш ҳам муаммоли. Бундай мақсадни белгилаш ишда ноаниқликни 
вужудга келтиради. Натижада ўзлаштириш самарадорлиги ҳам пасаяди.
Бундай тизим педагогик технологияни қониқтира олмайди. Умумий 
мақсадларни эса текшириш қийин ва бунда ҳар бир ўқитувчи ўз тушунчасидан 
келиб чиққан ҳолда текшириш ишларини ташкил этади. Умумий мақсад 
ўқитувчи нимага эришмоқчи эканлигини аниқ кўрсата олмайди, ўқувчида эса 
умумий тушунчалар ҳосил қилишгагина хизмат қилади. 
АҚШ ва Англияда ўкитувчи ва талабалар учун алоҳида аниқлаштирилган 
мақсад планлари тузиш қабул қилинган. Ўқитувчилар учун тушунтириш, 
кўргазмали қуролларда фойдаланиш, ўргатиш кабилар назарда тутилса, 
талабалар учун талаба дарс охирига бориб нимани билиши, ишлай олиши, 
қўллай олиш керак деган йўналишда тузилган. Дарсдан олдин билмаган ва дарс 
давомида ўрганиб, уни қўллай оладиган вазифалар белгиланган. Талабалар 
ушбу мавзуни ўрганишда улардан нималарни билиш ва бажара олиш талаб 
этилаѐтганини аниқ биладилар ва дарс давомида ана шу моментларга ўз 
диққатларини кўпроқ қаратадилар.
Ҳар бир қўйилган мақсад алоҳида ўз мазмунига хос равишда 
текширилади ва натижалар таҳлил қилиниб хулосалар чиқарилади. 
Аниқлаштирилган мақсадли лойиҳада ўқитувчи аниқ тушунчалардан 
фойдаланиши лозим. Бунинг учун аниқ ва мавҳум тушунчаларни ажрата олиши 
керак. Масалан,
Мавҳум тушунчалар: Аниқ тушунчалар: 
1. Ўрганмоқ. 1. Белгилаб чиқмоқ. 
2. Танишиб чиқмоқ. 2. Гуруҳларни ташкил қилмоқ. 
3. Кўриб чиқмоқ. 3. Ажратиб олмоқ. 
4. Тушунмоқ. 4. Тузиш. 
5.Ёддан айтиб бермоқ. 
6. Масала ечмоқ. 
Масалан текшириш учун савол таклиф қилсак: 
Дарсдан асосий мақсад:
1. Талабаларда қонуният ҳақида тушунча ҳосил қилмоқ.


36 
2. Талаба қонуниятни ѐддан айтиб бериши ва амалда масала ишлаши
лозим. 
Ушбу мақсадларнинг қайси бири аниқ ва уни текшириш осон? 
Аниқ мақсадни белгилаш талабадан ва ўқитувчидан нима талаб
этилаѐтганлигини аниқ англаб етишга ѐрдам беради ва натижани баҳолашда 
қулайлик вужудга келтиради. Қуйида фанларни ўқитишда ўқув мақсадларини 
белгилаш йўллари орқали самарадорлик даражаларини ифодалаш мумкин 
бўлган чизма келтириб ўтилмоқда. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish