тафаккур уни чарағон қилади”
(Карл Маркс)
Ҳа азизлар Ҳаётнинг асл ва туб мазмуни меҳнат ва тафаккурда эканлиги ҳаммага фикр жиҳатидан аён бўлмасада, аммо у инсонда ва инсониятнинг ўзида табиий ҳолатда мавжуддир ва бу табиийликни тўғри ва илмий ангглаб етган буюк немис файласуфи Карл Маркснинг ушбу фикрида жуда катта ҳаётий маъно ва мазмун ётади. Яъниким инсоннинг ушбу ҳаётдаги иш – меҳнати ва унинг ақл ва тафаккури унинг ҳаётининг асоси ва асосий мазмуни десак ҳеч адашмаган бўламиз. Чунки жисмоний меҳнат одам боласини ҳазрати инсон фарзандига кўтара олган куч бу албатта унинг меҳнати ва меҳнат орқасидан ўзлаштирилаётган, ўрганаётган ва англаб етаётган ақл заковатининг маҳсули-тафаккуридир. Агар биз уни формулага солсак МЕҲНАТ+ТАФАККУР=БАХТга тенг бўлади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки жисмоний меҳнат жуда кўп нарсаларга асос ва асосчи бўлган ва бундан кейин ҳам худди шундай бўлиб қолади. Масалан: тирикликга, тирикчиликга, имон-эътиқодга, соғликга, ақл фаросатли бўлишга, сабр тоқатга, мустақилликга, мустақил иш юритиш ва мустақил фикрлаш ва фикр юритишга, ҳар доим тафаккурда бўлишга ундайдиган ва мажбур қиладиган асос – бу албатта жисмоний меҳнатдир. Биз тарихдан биламизки мана шу дориламон заманимизнинг асосида не-не ҳаҳматлар ва меҳнатлар эвазига бунёд бўлганлигини ва шунга яраша исоннинг ва инсониятнинг ақл-заковати ва тафаккур бойлиги ошиб ва бойиб борганлиги беъвосита кузатишимиз мумкин. Биз сизга бу ерда айтмоқчи ва ёки англатмоқчи ва ёки эслатмоқчи бўлган асосий нарса, ҳеч қачон жисмоний меҳнат қилишдан орланманг, қочманг, чунки у ушбу ҳаётимизнинг асоси, кириш сўзида таъкидланганидек, давлат ва жамият тараққиётининг асоси ва гарови эканлигини ҳеч қачон унитманг, азизлар.
Биз юқорида бироз бўлсада асосий мавзумиздан йироқлашган бўлсакда, сиз билан биз ижтимоий жамият тараққиётидан ҳоли яшай олмаймиз. Шундай экан азизлар сиз билан биз бугунги кунда бутун бир инсоният тарихи тараққиёти джавомида инсонлар ва инсониятнинг ушбу тириклик ва тирникчиликда қилган ҳаракатларининг орзу ва умумий нияти, яъни
-15-
бутун инсониятнинг умумий орзуси ва нияти амалга ошган; руёбга чиққан; амалда ҳамма нарса қуриб битказилган жамиятда ва замонда яшаяпмиз азизлар. Ҳа азизлар, улар не-не заҳматлар, не-не азоб-уқибатларга чидаб , сабр-тоқат билан, ... бугун ишласам, меҳнат қилсам, эртам чароғон¸ индиним порлоқ бўлади...¸ деб умид билан амалда (ушбу заминда яшаб ўтганлар) қурдилар, ясадилар, ҳосил қилдилар ва уни бис-бутун бунёд этган замонаси ва жамиятида мустақиллик даврида сиз билан биз, ҳеч нарсани билмагандек, эсламасдан, ёдга олмасдан,... буни ким қурди, бунисини ким ясади суровини эсдан чиқариб, пинагимизни бузмай, роҳат-фарағатда, барча эркинликлар оғушида, дариламон замонда, айримлар хавойи-ҳавас дунёсида, айримлар қуриқ хаёллар оламида яшаётганилигимиз ҳеч кимга сир эмас, азизлар. Бу ерда шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, бу мавзу бизнинг мавзумиз эмас, лекин халқда бир нақл бор, яъни “гап келганда отангни ҳам аяма” деганларидек онгга ва онггимизнинг ўзидан чиқиб келаётган фикрни ёзмасдан бошқа иложимиз йўқ, ушбу фикрнинг келиб чиқиш асосига диққат билан эътибор қилинса, у аслида сизу-бизнинг ва келажак авлодимизнинг ҳаётига бевосита дахлдор бўлган, яъни сизу-бизнинг, келажак авлодимизнинг ҳаётига кириб, сингиб, четдан кириб келаётган ёмон, инсон тан вужудига зарарли урф-одатлар: суранкали ичиш, узликсиз чекиш, танца тушиш, урф-одатларимизда бўлмаган тўғилган кунлар, бўлар-бўлмасга рестаронларда айёмлар ўтказиш сизу-бизнинг табиатимизга айланиб бораётганлиги кишини чуқур мулоҳаза ва муҳокама қилишга ундайди. Бу ҳол ва бу ҳолат тарих тараққиётининг оқибати, уни ҳеч қандай йўл билан ҳам, тусиқ билан ҳам олдини олиб бўлмаслигини биз: Хаёлни ҳаёт – ҳаётни эса тараққиёт ўз измига солиб кетади деган фикримиз билан ифода этган эдик. Бу дегани тарих тараққиётининг амалдаги йўлига ва унинг амалиётига ҳеч қандай куч тусиқ бўла олмайди; у фақат илгарига олға юришга маҳкум қилинган тарихий тараққиётдир. Бу ерда бизга таълуқли бўлган ва қолган нарса, фақат ва фақат онг, инсон онгги ва инсон онггининг турли хил ёт, нотаниш, ноилмий фикр-ғоялардан ҳимоя қилиш; мустаққиллик шарофати ва мустақиллик моҳият ҳодисаси туфайли юртимизда ва мамлкатимизда илк бор ишлатилган Миллий ғоя ва Миллий ғоянинг онгдаги,турмушимиздаги ва асосий ҳаётимиздаги ўрни ва унинг жаҳоншумул аҳамиятини фалсафа қилиш ва шу фалсафадан ортирилган натижани ўқувчиларга ҳавола қилиш қолган халос. Шундай экан азизлар, сизга яна бир муҳим нарсани, фалсафага ва фалсафа илмига оид ўта жиддий ва муҳим нарсани эслатиб
-16-
ўтиш лозимки, бу сиз билан бизнинг ушбу ишмизнинг ва унинг асосий мақсад-муддоасининг асл мазмуни тушунмаслигингиз мумкин.Яъни агар бирор бир мамлакат ва ёки юрт вакилларининг бирида табиий, балки зарурий, эҳтиёжий ва ёйингка илоҳий-руҳий ва ёки илмий-амалий ёзилса ва шу муайян даврда ёзилган ва ёки дунёга келган фалсафа ҳақиқатан ҳам илмий бўлса, унинг энг юқори чўққиси, яъни уинг натижаси назария бўлса, назария бу албатта муайян фан ва фанларнинг, муайян воқеликнинг ва ёки моҳиятнинг ва моҳият ҳодисасининг асосий ва умумий қонун-қоидаси эканлигини сиз яхши биласиз. Шу сабаб сизга шу нарсани эсингизга олиндан солиб қўймоқчимизки, юртимизда мустақиллик туфайли табиий тўғилган ва амалда у (1999- йилдан то шу бугунгача ёзилган ва ёзилаётган, аммо нашрдан чиқмаган) олти минг бетлик Меники номли – мустақил фикр фалсафа қўлёзмасида, фалсафанинг ва фалсафа илмининг энг юқори чуққиси назария ҳам; олам асоси – Моҳият ҳам; амалдаги моҳият ҳодисаларининг моҳият қонуни ва ҳодиса қонуниятлари ҳам; ва ҳамда бош-бошланғич моҳият ҳодисасининг туб қонун-қоидалари ҳам; ва шу даражага ва натижага эришиш йўлида фалсафа илмининг билиш, тушуниш, тадқиқ қилиш ва тулиқ ва илмий англаб етиш диалектика қонун-қоидалари ҳам бўлиб; уларнинг ҳаммасини умумлаштириб: асл ва туб бош-бошланғич асос ва бош-бошланғич моҳият асосини тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастаси, гултожиси, асли моҳиятлар мазмунининг мағзи борки, бу мағз, шу бугунгача ёзилган ҳеч бир фалсафада ва фалсафа илмида учрамайди; бу асос ва мағз фақат ва фақат Меники номли – мустақил фикр фалсафаси ва фалсафа илмига тегишли бўлиб, у мутлақ мустақил равишда мустақил фикр юритиб, амалдаги бош-бошланғич асос ва асосдаги бош-бошўланғич моҳият ва шу моҳият асосида ётган ва бўлган моҳият қонуни ва шу моҳиятнинг ҳодиса қонуниятини мустақил англаб етиб ишлаб чиққан янги қонун-қоидаси ва қоидаларини тўғри тушуниш учун, ушбу ишнинг, яъни юртимизда табиий тўғилган Меники номли мустақил фикр фалсафасининг ёзилиш тарихини ва унинг манбаа ва асосларига назар солишимизга тўғри келади. Ҳар бир фалсафанинг асоси, ишлаб чиқаётган фикрларининг моҳият асоси ва мазмуни ва ўқувчига етказмоқчи бўлган моҳият асосларининг ғояси ва ғоя асослари бўлгани сингари, ушбу ҳол ва ҳолат фалсафа илмида, муайян фалсафанинг ва ёки фалсафа илмининг фалсафа асослари ҳисобланади ва унга биз бир нечта мисолларни келтириб ўтишдан мақсад, сиз ушбу фалсафанинг ва фалсафа илмининг фалсафа асоси нима эканлини ўзингизга аниқлаб олишишингиз
-17-
мумкин бўлади. Бизнинг назаримизда барча диний таълимотларнинг фалсафа асосида – Онг¸ юксак ақл ва ақл соҳиби, ақли аввал, Оллоҳ, илоҳий КУЧ, РУҲ ва Муқаддас Руҳ ётади; дунёвий ва илм-фан фалсафа асосларида Материя ва ҳаракат, қарама-қаршиликлар..., нарсалар бирлиги ва бутунлиги ётади. Алоҳида олимлар ва файласуфларнинг фалсафа асосларида, хусусан Гегелда мутлақ ғоя. К. Марксда – ижтимоийлик ва иқтисодиёт, физика фани мутахасисларида: атом, ядро, ядро физикаси, тортишиш, умумий тортишиш – нисбийлик – Буюк портлаш ва портлаш ғоялари каби асослар, айнан шу муайян фалсафаларнинг фалсафа асослари бўлиб хизмат қилганлиги шу нарсани кўрсатадики, ҳар бир файласуфнинг ва ёки олимнинг асос қилиб олган асоси бўйича фикр юритган, фикр ишлаб чиқарган ва уларни ўқиган киши шу соҳанинг ва ёки асоснинг асосий қонун-қоидалари бўйича муайян тасаввурга, илмга ва билимга эга бўлган. Шундай экан азизлар сиз билан биз суҳбатлашаётган, кўраётган, ўртоқлашмоқчи, биргаликда баҳам кўрмоқчи бўлган мавзу ва асос бу албатта олам, ушбу оламдаги дунё ва шу билан бирга ушбу ёруғ оламнинг дунёси ва дунёсидаги содирликда ва воқеликда бўлган ва бўлаётган Ҳаёт, Ҳаёт қонуни ва унинг мазмуни хусусида ва албатта сиз билан биз англаб етишимиз лозим бўлган моҳиятлар мазмуни эканлиги кундек равшан. Чунки сиз билан бизнинг қўлимиздан келадиган иш: бу албатта билиш, тушуниш ва мустақил фикрлаш билан англаб етишдан бошқа ишимиз ҳам, юмишимиз ҳам йўқ. Шу сабаб ўзингиз мустақил мулоҳаза қилиб кўринг азизлар: инсон бу ёруғ оламда ва ҳаётида нимани билиши, тушуниши ва ёки ақл заковати етиб англаши ва англаб етиши лозим, деб уйлайсиз?... Ва шу саволни ўртага қўйиб кейинги мавзумизнинг бош сарловҳасини Меники – қустақил фикр фалсафасининг фалсафа асослари деб номлаб, юқоридаги барча ечилмай, очилмай қолган саволларга ва юқоридаги саволга ўзимиз жавоб топамиз ва жовиб берамиз.
-18-
Do'stlaringiz bilan baham: |