МУСТАҚИЛ ФИКР ФАЛСАФАСИНИНГ
ФАЛСАФА АСОСЛАРИ
Фалсафа – билиш ва тўғри тушуниш,
Фалсафа амали- фикр юритиш,
амалиёти – фикр ишлаб чиқариш.
Тирикчилик: ўшбу сўз ҳақида, унинг руҳиятида бутун бир олам, Ҳаёт машаққатлари, орзу-армонлари, онгга сиғмас олам мавжуддир, бу сўз ҳақида фикр юритмоқ, уни бирор бир сўз билан бошқача талқин қилмоқ ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмас, у ҳақида бирон бир сўз айтишни ўзи умумбашарий, илоҳий кучга эга бўлмоқ билан баробардир.
Ҳа азизлар, ушбу тириклик ва мавжудлик ва ундаги тириклик ҳиссиёти ва Ҳаёт ва ҳаётлилигимиз – бу буюк ҳодиса, онгга сиғмас даражадаги мўжиза. Сиз билан бизнинг ингга-ингга, деб тўғилишимиздан бошлаб, менга-менга, деб ҳаракатга кетирган, меники, деб интилтирган, Меникига ўзлаштиришга ундаган, онг-шууримизни жимбушга келтирган, завқу-шовқга тўлдирган, ҳайратга солган, завқлантирган,ўзининг мўжизакор олами ва дунёси билан таажублантиб ақл-хушимизни банд ва банди қилиб, севган, севдирган, меҳр-муҳаббат қўйиб қушиқлар, шеърлар, дастони мадҳиялар туқидтирган, тоат қилдирган, ибодат қилишга ундаган – бу куч-қудрат, яна ўша ушбу тириклик ва мавжудликнинг асоси ва бош-бошланғич Моҳият ва шу бошланғич Моҳиятнинг ўзидир. Ундан ўзга илоҳ ҳам , халлоқи Ҳақ ҳам йўқ бу дунёда. Бу ҳаёт, бу олам, бу ёруғлик - бу унинг ҳаёти – бу унинг тириклиги, бу унинг мавжудлиги ва мавжудликдаги тасдиғидир. Ушбу ёруғ оламда ўз тадиғини топаётган асос ҳам, Моҳият ҳам, умумий оламнинг мағзи ҳам – тириклик ва тирикликдаги мавжудлик ва мажудликдаги Ҳаёт ҳам ва у сизу-бизнинг ҳаётимиз ва ҳаётлигимизнинг ўзи ва ўзгинасидир. Бу ерда ундан бошқа Ҳақ ҳам – ҳақиқат ҳам йўқлиги ўз тадиғини топиб келаяпди, бу дунёда. Ушбу ёруғ ва улуғ оламда нимаики бўлмасин, нимаики ташвиқ ва тарғиб қилинмасин, инсон зотининг ўта хусусий, ушбу оламга тўғилишидан бошлаб, унинг ўзида онг ва онгги тубида, яъни туб онгда, бошдан, аввалдан ва азалдан мавжуд бўлган, ўта ҳиссий ва хусусий ва ўта шуурий ҳиссиёт туйғуси борки, биз уни мустақил фикр фалсафасининг фикрлаш, фикр юритиш доирасининг ўзида, мустақил
-19-
билинган, туюлган ва англаб етиб тўйинган фикрлар дурдоналарини ҳукмингизга бирма-бир ҳавола қиламиз.1.Илоҳо Амин: тинчлик, хотиржамлик, сиҳат саломатлик бўлсин, ҳар бир уй ва хаёлларимизнинг барчасида парвардигорнинг ўзи раҳномалик қилсин, ҳар-хил хатарлардан, бевақт ўлимдан яратганнинг ўзи ўз паноҳида асрасин ва яратганнинг ўзи сизу-бизни тўғри йўлга, тўғри фикрга ва тўғри амалларга бошласин , бош-қош бўлсин ва ҳар доим раҳномалик қилсин, Амин.
Ва ушбу юқорида келтирилган инсон онггининг ушбу оламдаги кунлик ва кундалик ҳайтимизнинг боши, ҳар бир эрта тонггда, яъни ҳар бир янги кунда тириклик ва тирикчиликга асос солган ва раҳномалик қиладиган кучга нисбатан йўналтирилган энг холис, ҳар бир эрта тонгнинг холис нияти эканлиги унинг ўзидан маълум. (Ушбу эрта тонг ниятини қачондан бошлаб, эрталабки нонуштадан сунг ичимизда ўқиб келаётганлигимизни, тўғриси ёдимизда йўқ, аммо ушбу ниятни тушликдан сунг ҳам ва кечки овқатдан сунг ҳам ўқишни канда қилмаганмиз. Ва шу ниятдан сўнг “Алҳамдулиллаҳиллазий атъамана ва сақона важаъалана минал-муслимийн” дастурхон дуоси кейин қушилганлиги айтиб ўтиш жоиз.) Бу ниятнинг, яъни эрта тонг саҳарлик эзгу ниятнинг мақсад муддаоси ўз-ўзидан аён. Бунга ҳеч қандай ортиқча изоҳнинг ҳожати йўқ. Мана шу ишимизни ёзиш давомида унга қўйидаги қўшимча фикр ва ният қўшиб ёзилди. Яъни:
2. Илоҳо Амин: тинчлик, хотиржамлик, сиҳат саломатлик бўлсин, ҳар бир уй ва хаёлларимизнинг барчасида парвардигорнинг ўзи раҳномалик қилсин, ҳар-хил хатарлардан, бевақт ўлимдан Яратганнинг ўзи ўз паноҳида асрасин ва яратганнинг ўзи сизу-бизни тўғри йўлга, тўғри фикрга ва тўғри амалларга бошласин , бош-қош бўлсин ва ҳар доим раҳномалик қилсин..., -дан сўнг қўйидаги қўшимча фикр қўшилди, яъни ... бизни бутунлай йўқдан борга айлантирган бутун бошли олам ноз нематлари ва барча нарсаларни инсон манфаатига хизмат қилдирган ва биз зотларни одам боласидан ҳазрати инсон даражасига етказган ва кўтара олган Ҳақга,Ҳақону-Ҳақга, яратган эгамга ҳамду санолар бўлсин. Бераётган шуур-шижоатингга, етказаётган ризқ-рўзингга ва ноз- неъматларингга шукр оллоҳим. Амин.
Бу ерда биринчи келган ва бизга биринчи бўлиб аён бўлган ҳикмат ва эрта тонг саҳарлик, кунлик ва кундалик ҳаётитмизнинг эрта тонг эзгу нияти, бу
-20-
албатта бир шахс, ягона қалб эгасининг янги тонгга ва янги кунни муносиб қарши олиш тараддуди ва холис ниятидир. Биринчи холис ва эзгу ниятнинг қўшимча фикр ва эзгулик билан тўлдирилиши, бу бизнингча сизу-бизнинг иқдидоримизга умумий дунёқарашимизга боғлиқ ҳол ва ҳолатдир. Биз ўқувчиларимизга, фарзандларимизга ва ҳаттоки катта ёшдаги замондошларимизга, 1- тартиб рақами билан келтирилган эзгу ва холис эрта тонг ниятини ҳар бир эрта тонгнинг ноништасидан сунг, фақат ва фақат ичингизда ўишни тавсия қиламиз ва унга дастурхон дуосини ва унга қўшилган қўшимчасини ўқишингиз мумкин. Ва албатта кейинги фикр ҳам айнан шу эрта тонг билан боғлиқ бўлмасада, кунлик ва кундалик ҳаётимизда еб-ичаётган, тан-вужудимизнинг зарурий ва ҳаётий эҳтиёжи озиқ овқатларга бўлган муомила ва муносабатимиз ва ундан кўзланган мақсад-муддаомизнинг ифодаси қўйидагичадир. 3.Илоҳо амин: Эй оллоҳим, ушбу эрталабки шошиб-пишиб еган ноништамиз дардимизга шифо бўлсин ва у тан-вужудимизга куч-қувват ато этсин ва у тан-вужудимизда енгил ҳазм бўлиб, юрак иш фаолиятини зўриқтирмасин оллоҳим. Амин. ва тушлик ва кечки овқатдан сунг ўқиш мумкин бўлган ифодалари қўйидагичадир:
Do'stlaringiz bilan baham: |